Тарихий манбашунослик


 «Равзат ур-ризвон ва ҳадиқат ул-ғилмон»



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

16.2.11. «Равзат ур-ризвон ва ҳадиқат ул-ғилмон» 
«Равзат ур-ризвон ва ҳадиқат ул-ғилмон» («Жаннат боғи ва чангалзор 
маҳрамлари») асари Бадриддин Кашмирий қаламига мансуб бўлиб, унда 
ХVI-ХVII асрларда Ўзбекистонда ва қўшни мамлакатлар, Хуросон, 
Шимолий Ҳиндистон ва Кошғарнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта 
нуфузга эга бўлган Жуйбор хожалари, хусусан хожа Муҳаммад Ислом 


(1493-1563 йй.), хожа Саъд (1531/32- 1589 йй.) ва хожа Тожиддин Ҳасан 
(1574-1646 йй.)ларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Китоб 
ХVII асрнинг биринчи ярмида ёзиб тамомланган. 
Асар муаллифининг тўла номи Бадруддин ибн Абдуссалом ибн 
саййид Иброҳим ал-Ҳусайний ал-Кашмирийдир. Асар муқаддимасида ўзи 
келтирган маълумотларга қараганда, асли кашмирлик бўлиб, 1554 йили 
Бухоройи шарифга кўчиб келган ва хожа Муҳаммад Исломнинг шахсий 
котиби сифатида хизматига кирган. Унинг вафотидан кейин ўғиллари хожа 
Саъд ва хожа Тожиддин Ҳасанларнинг хизматида (унинг фаолиятининг 
бошида) бўлган. 
Асар мазмуни, услуби ва унда турли мавзу бўйича тўпланган 
маъоумотлардан кўринишича, Бадриддин Кашмирий кенг маълумотли, 
тарих, шеърият, иншо илмларини чуқур эгаллаган киши бўлган. У «Равзат 
ар-ризвон»дан бошқа «Шамъи дилафрўз» («Дилни равшан қилувчи чироғ», 
1568/69 йили ёзилган), “Меърож ул-комилин” (“Комил кишиларнинг 
меърожга кўтарилиши”, 1573/74 йили ёзиб тамомланган), “Равзат ул-
жамол” (“Гўзал боғ”, 1575/76 й. ёзиб тамомланган), “Баҳр ул-авзон” 
(“Вазнлар ўлчови”, 1583 й.) ва “Расулнома” (1593 й.) каби назмий ва 
насрий асарлар ёзиб қолдирган. Сўнгги асарининг тўртинчи қисми 
“Зафарнома” шеърий достон бўлиб, унда Шайбоний Абдуллахон 
сонийнинг тарихи баён қилинган. 
“Равзат ур-ризвон” – катта 552 варақдан иборат асар бўлиб, 
муқаддима, хотима ва етти бобдан ташкил топган. 
Муқаддимада хожа Муҳаммад Исломнинг авлод-аждоди, ҳазрат 
эшоннинг хулқ-атвори, хориқ одатлари ва олижаноб фазилатлари ҳақида 
маълумотлар келтирилади, Бадриддин Кашмирийнинг Бухорога кўчиб 
келиш сабаблари, мазкур асарнинг тўрт йил ичида ёзиб тамомланганлиги 
ва бунинг эвазига ҳазрат эшондан 2.500 Абдуллахоний кумуш танга ва 
бошқа инъомлар олгани ҳақида гап боради. 
Биринчи бобда Мовароуннаҳрнинг ХVI асрнинг биринчи ярмидаги 
ижтимоий-сиёсий ҳаёти, 1556 йили Бухоронинг Абдуллахон соний 
тарафидан ишғол этилиши, Абдуллахоннинг ғалабалари ва бунда хожа 
Муҳаммад Исломнинг иштироки ва ўрни ҳақида қимматли, кўп ўринларда 
тарихий асарларда учратиш қийин бўлган маълумотлар мавжуд. 
Асарнинг иккинчи боби ўта қимматли. Унда Шайбоний султонлар – 
Муҳаммад Амин султон, Динмуҳаммад султон, Хисрав султон, 
Абдуқуддус султонларнинг хожа Муҳаммад Ислом ва хожа Саъд номига 
йўллаган арзномалари ва Бухоро, Самарқанд, Марв ва Бадахшон шоирлари 
Мушфиқий, Маҳрамий, Шуурий, Восифий, Сабрий ва бошқаларнинг 
ҳазрат эшон – хожа Муҳаммад Ислом ва хожа Саъдлар шарафига битган 
шеърларидан намуналар келтирилган. Бу ерда келтирилган арзномалар, 
шунингдек хон ва султонларнинг фармонлари асосан уч масала; 1) Бухоро 
хонлигининг ХVI асрдаги ички аҳволи, яъни марказий ҳукумат билан улус, 
вилоят, ўлка ҳокимлари ўртасидаги муносабат, 2)хонликларнинг 
ижтимоий-иқтисодий аҳволи, 3) Бухоро хонлиги билан Эрон, Шимолий 


Ҳиндистон ва Кошғар ўртасидаги муносабатлари масаласига тўхталинган. 
Арзномалар ва шеърлар Ўзбекистоннинг ХVI асрдаги ижтимоий-
иқтисодий ҳаёти ва маданиятини ўрганишда катта аҳамиятга эга. 
Асарнинг учинчи ва тўртинчи бобларида хожа Муҳаммад Исломнинг 
ХVI аср 60-йиллари бошидаги ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ 
маълумотлар 
келтирилади, 
шунингдек, 
Жуйбор 
хожаларининг 
мамлакатнинг 
ижтимоий-иқтисодий 
ҳаётидаги 
ишлари 
ҳақидаги 
маълумотлар ўрин олган. Бу маълумотларнинг кўпчилиги ҳатто шу 
масалаларни махсус ўрганган тадқиқотчиларга ҳам маълум бўлмаса 
керак
107

“Равзат 
ур-ризвон”нинг 
бешинчи 
боби 
ҳам 
ёзишмаларга 
бағишланган. Бу бобда Абдуллахоннинг хожа Муҳаммад Ислом ва хожа 
Саъдга йўллаган 100 дан ортиқ мактубининг нусхалари, Шайбоний 
султонлар, йирик олимлар ва вилоят ҳокимлари, шунингдек, Ҳиндистон, 
Эрон ва Кошғар ҳукмдорларининг Жуйбор хожаларига йўллаган 
мактубларининг нусхалари келтирилган. Булар орасида ҳазрат хожаларга 
инъом этилган мулклар, ҳазрат эшоннинг ерларини обод қилиш юмушига 
аҳолини мажбурий сафарбар қилиш ва деҳқонларни ерга бириктириш 
ҳақидаги фармонларнинг нусхалари келтирилган. 
Жуйборий хожаларга шеър, қасидалар, маснавийлар, таърихлар 
бағишлаган шоирлар Меҳрий Бухорий, Раҳимий Самарқандий, Масиҳо, 
Фоний, Ҳофиз Ҳусайн, Меҳрий, Ҳофиз Иброҳим ва бошқаларга асарнинг 
олтинчи боби бағишланган. Тарихда Абдуллахон ва Жуйборий шайхлар 
қурдирган бинолар ҳақида муҳим далил ва маълумотлар келтирилган.
Асарнинг сўнгги, еттинчи бобида Бухоро хонлигининг хожа Саъд ва 
Абдуллахон давридаги ижтимоий-сиёсий аҳволи ҳақида муҳим, диққат 
эътиборга сазовор маълумотлар келтирилади. 
“Равзат ур-ризвон”нинг яхши ва ягона қўлёзмаси ЎзР ФА 
Шарқшунослик инсититутининг хазинасида 2094 рақами остида 
сақланмоқда. Асар ҳали бирон хорижий тилган таржима қилинмаган. 
Унинг тўғрисида Б.Аҳмедов ва И.Саидаҳмедов мақолалари эълон 
қилинган. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish