Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

Ихтилофларни бошқариш - ихтилофларни вужудга келтирган сабабларга барҳам 
бериш (камайтириш) сохасида аниқ мақсадли таъсир кўрсатиш ѐки ихтилоф катнашчилари 
хулк-атворини ўзгартиришга каратилган таъсир кўрсатишдир. 
Низоларни бошқаришнинг куп усуллари мавжуд бўлиб, уларни йириклаштириб
бир неча гурухларга ажратиш мумкин. Бунда ҳар бир гурух ўзининг татбик этилиш 
сохаларига эга: 
- шахсга доир ички усуллар, яъни алохида шахсга таъсир кўрсатиш усуллари; 
- таркибий, яъни ташкилий низоларни барҳам топтириш усуллари; 
- шахслараро усуллар ѐки ихтилофдаги хулк-атвор услуби; 
- мунозаралар; 
- агрессив жавоб ҳаракатлари; бу гурух усулларни юқоридаги усуллар 
имкониятлари тугаган холатларда куллаш мумкин. 
Шахсга доир ички усуллар - ўзининг хулк-атворини тўғри ташкил эта билишдан,
уз нуктаи-назарини айтишда бошқа киши томонидан химоя жавоби кузгамасликдан иборат. 
Таркибий усуллар, яъни ваколатларнинг нотўғри таксимланиши, меҳнатни
ташкил этиш, кабўл килинган рагбатлантириш тизими туфайли вужудга келадиган асосий 
ташкилий ихтилофларни бартараф этиш усулларидир. Буларга: ишга доир талабларни 
тушунтириш, мувофиклаштирувчи ва интеграцион механизмлар, умумташкилий 
мақсадлар, мукофотлаш тизимидан фойдаланиш киради. 
Шахслараро усуллар. Ихтилофли вазият яратилишида ѐки ихтилофнинг ўзини авж 
олдириш бошланишида унинг катнашчилари узларининг бундан кейинги хулк-атвор 
шакли ва усулини танлашлари зарур, токи бу хол уларнинг манфаатларига энг камрок 
даражада таъсир килсин. 
Ташкилотда учраб турадиган низоли холатлар уз тури ва келиб чикиш сабабларига 
кура хилма-хилдир. Низоларни келиб чикиши ва уларни хал килиш усуллари аввалги 
мавзуларда атрофлича ѐритилган эди. Мазкур мавзуда эса раҳбар ва ходимларни низоли 
взиятлардаги хатти-ҳаракатларини урганишдан иборат. Низоли холат пайдо бўлганида ѐки 


176 
унинг бошланиш даврида, ушбу вазият иштирокчилари уз манфаатларидан келиб чиккан 
холда хатти-ҳаракатлари шаклини танлайдилар. 
К.Томас ва Р.Килмен низоли холатлардаги хатти-ҳаракатларни бешта усулини 
белгилаб бердилар: 
1. Мослашувчанлик ѐки низолардан кочиш; 
2. карши туриш
3. Бош тортиш; 
4. Ҳамкорлик килиш; 
5. Муроса килиш (компромисс). 
Юқоридаги услулларнинг барчасидан раҳбарлар ва ходимлар маълум даражада 
фойдаланишсада, лекин уларнинг ичидан аниқ биттасидан фойдаланишни маъкул 
курадилар. Шунинг учун ушбу усулларни мазмунан алохида-алохида куриб чикиш 
мақсадга мувофик бўлади. 
1. Мослашувчанлик ѐки низолардан кочиш - хатти-ҳаракатнинг ушбу шаклини 
танлаган ходим уз интилишларини химоя килишдан воз кечган ѐки кабўл килаѐтган 
қарори учун маъсулиятдан кочаѐтган бўлади. Ходим учун низонинг натижаси мухим 
бўлмаганда ѐки холат ута мураккаб бўлиб, куп куч талаб килса ҳамда бу холатни уз 
фойдасига хал килишига кўзи етмаган тақдирда ҳам ушбу усулни танлайди. 
2. карши туриш – ушбу усул ходим томонидан уз манфаатларини фаол химоя килиниши 
билан ажралиб туради. Индивид бу холатни уз фойдасига хал килиш учун барча 
имкониятларини ишга солади, яъни хокимиятини ишга солади, мажбур килади, 
мухолифат томонга таъсир кўрсатишнинг бошқа воситаларини куллайди ҳамда 
бошқаларнинг ўзига тобелигидан фойдаланади. Бу усулдаги карама-каршилик 
томонлардан бирининг тулик галабаси ѐки маглубияти билан якун топади. 
3. Бош тортиш- индивид уз манфаатларидан воз кечиш хисобига уртадаги алокани 
саклаб колиш ѐки уларни кайта тиклашга йуналтирилган хатти-ҳаракатни амалга 
оширади. Бундай хатти-ҳаракатда низонинг натижаси индивид учун унча аҳамиятга эга 
эмаслигидан дарак беради. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish