174
унинг катнашчилари турли бошқарув погонасида бўлади. Горизонтал ихтилофлар хажм
жихатидан бир хил бўлган хокимиятни ѐки иеирархик даражаси бўйича бир хил погонада
турадиган субғектларнинг узаро ҳаракатини назарда тутади.
Ошкора
ихтилофлар мухолифларнинг яккол ифодаланган тукнашувини
билдиради. Яширин ихтилофларда мухолиф томонлар таъсир кўрсатишнинг билвосита
усулларидан фойдаланадилар.
Шахснинг ички ихтилофлари куч-кувват жихатидан бир хил, лекин сабаблари,
эҳтиѐжлари, кизикишлари, йуналиши карама-карши бўлган шахс ичидаги тукнашувлардан
иборатдир. Масалан дейлик, ходимга - шошилинч хизмат сафарга чикиш керак, уйда эса
узок кутилган мехмонлари бор ѐки таъмирлаш ишлари олиб борилмокда. Шахснинг ички
ихтилофларида инсон тўғри ечимни танлаши учун куп вақт ва куч сарфлайди ҳамда хиссий
таранглиги ортади.
Гурухлараро ва шахслараро ихтилофлар гурухларнинг ѐки шахсларнинг узаро
тукнашувини билдиради.
Гурух ва шахс уртасидаги ихтилофда бир одам бутун гурухга карама-карши
нуктаи-назарда бўлади.
Ихтилофларни турларга бўлиш етарли даражада шартли бўлиб, ҳар хил турлар
уртасида катъий чегара йукдир.
Ихтилофларнинг узлари турли-туман бўлганидек, уларни келтириб чикарувчи
сабаблар ҳам ҳар хил бўлади. Объектив сабабларни ва уларни индивидлар томонидан идрок
этилишини фарқлаш керак. Объектив сабаблар етарли даражада шартли бўлиб, уларни бир
неча гурухлар тарзида тасаввур килиш мумкин:
- Таксимланиши лозим бўлган ресурсларнинг чекланганлиги.
- Хатти ҳаракатлар мақсади, кадриятлар, усуллар, малака, маълумот
даражасидаги фарқлар.
- Топширикларнинг узаро боғлиқлиги, ваколот ва маъсулиятнинг нотўғри
таксимланиши.
- Алоканинг - коммуникацияларнинг яхши эмаслиги.
Шу билан бирга обғектив сабаблар шахс ѐки гурухнинг уз эҳтиѐжларини амалга
оширишига халакит берган шахсий ѐки гурухий манфаатлаарга дахлдор бўлган
тақдирдагина ихтилоф сабаблари бўлиши мумкин. Шахснинг жавоби (реакцияси) куп
жихатдан унинг ижтимоий етуклиги билан, унинг учун йўл куйиладиган хулк-атвор шакли
билан, жамоада кабўл килинган ижтимоий меъѐрлар ва коидалар билан белгиланади.
Бундан ташкари, индивиднинг ихтилофда иштирок этиши куйилган мақсадларни ўзи
учун аҳамиятли эканлиги билан, пайдо бўлган тусик уларни амалга оширишга канчалик
халакит бериши билан белгиланади.
Ихтилофларнинг белгилар:
- катнашчилар томонидан ихтилофли сифатида идрок этиладиган вазиятнинг
мавжудлиги;
- ихтилоф объектининг бўлинмаслиги, яъни катнашувчилар орасида адолатли
бўлиниши мумкин эмаслиги;
- катнашувчиларнинг уз мақсадларига эришиш учун ихтилофли узаро
ҳаракатни давом эттириш истагининг мавжудлиги ва бошқалардир.
Ихтилофли вазиятда бўлажак ихтилофнинг эхтимол тутилган катнашчилари -
субъектлар ѐки мухолифлар, жанжал мавзуи ѐки ихтилоф объекти намоѐн бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: