XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON
56
Фотоальбом расмлари нафис акварель суратни эслатувчи 28 тасвирдан иборат. П.И.Лерхнинг 1867-
1870 йилларда Ўрта Осиё ёдгорликларини ўрганиш борасидаги илмий экспедицияси давомида
Туркистон шаҳрида жойлашган Аҳмад Яссавий меъморий мажмуаси (XV-XVI асрлар), Чимкент,
Тошкент, Хўжанд, Ўра-тепа тарихий ёдгорликлари ҳам ўрганилган. Муаллиф томонидан тадқиқ
этилган ёдгорликларнинг фотосуратлари ва уларнинг меъморий безакларидан намуналар олиб
кетилган[2].
Ўрта Осиё халқлари маданий бойликларини ўрганишга бағишланган навбатдаги илмий
экспедиция Туркистон генерал-губернаторининг буюртмасига биноан, 1867-1882 йилларда
шарқшунос олим А.Л.Кун томонидан амалга оширилган. А.Л.Кун раҳбарлигидаги экспедиция
натижасида машҳур “Туркистон альбоми” тайёрланган. Ушбу альбом ўз даврида мустамлака
маъмурияти учун деярли нотаниш ўлка билан кенгроқ танишиш имконияти берган бўлса, ҳозирги
кунда Туркистон маданий ёдгорликлари тарихини ёритувчи манба сифатида аҳамиятга моликдир.
Альбом тўрт бўлимдан (археологик қисм-икки томли, 317 фотоҳужжат ва 40 та акварель
фотоҳужжатдан; этнографик қисми-икки томли, 491 та фотоҳужжатдан; ишлаб чиқариш қисми-бир
томли 212 та фотоҳужжатдан; тарихий қисми бир томли, 140 фотоҳужжатлардан) иборат бўлиб, жами
1200 та фотосуратларни ўзида жамлаган[3]. Ундан 1871-1872 йилларда Н.Н.Нехорошев, Г.Е.Кривцов
ва бошқа фотографлар томонидан туширилган фотосуратлар коллекцияси ўрин олган. Ушбу
коллекциядан Ўрта Осиё халқлари кундалик ҳаёт тарзи, шаҳарсозлик тарихи ва уларда жойлашган
меъморий ёдгорликлар, маҳаллий аҳоли анъанавий машғулотлари ва моддий маданияти тасвирлари
акс этган намуналари жой олган. Альбом Комиссиянинг Ўрта Осиёдаги фаолиятига оид навбатдаги
ҳисоботи тариқасида маъмуриятга тақдим этилган. Ушбу тарихий манбанинг асл нусхаси ҳозирда
Санкт-Петербургдаги Россия Миллий кутубхонасида ва кейинги нашрлари Ўзбекистон Миллий
кутубхонасида сақланмоқда.
Туркистон маданий бойликлари тарихини ёритувчи навбатдаги фотоальбом Н.И.Веселовский
раҳбарлигида амалга оширилган илмий экспедициялар асосида яратилган. Н.И.Веселовский
раҳбарлигидаги илмий тадқиқотлар Императорлик Археологик комиссияси томонидан 1890-1899
йилларда Туркистонга уюштирган илмий экспедициялари давомида олиб борилган. Унинг қадимий
Самарқанд шаҳри тарихий ёдгорликларини ўрганишга бағишланган дастлабки илмий экспедицияси
1890 йилда амалга оширилган бўлиб, Темурийлар даври ёдголикларининг ўрганилиш тарихида муҳим
ўрин тутади. Экспедицияда иштирок этган Комиссия фотографи И.Ф.Чистяков томонидан Самарқанд
ёдгорликларининг фотосуратлари коллекцияси яратилган. Мазкур фотосуратлар ҳам А.Л.Кун
раҳбарлигида тайёрланган “Туркистон альбоми”га киритилган. Н.И.Веселовский ҳисоботларида Ўрта
Осиё маданий бойликларини қўлга киритиш учун ўлка тарихига оид ёзма манбалар ва тарихий
ёдгорликларни чуқур ўрганиш, жиддий археологик тадқиқотлар олиб бориш зарурлигини сўраб
таклифлар киритган[4]. Бунга асосан, у 1895 йилнинг мартида Самарқанд Афросиёбида траншейн
услуби асосида кенг қамровли археологик қазишмалар олиб борган. Натижада қадимий
шаҳарсозликнинг турли даврларига оид меъморчилик анъаналарини ўзида акс эттирган моддий
манбалар қўлга киритилган. Шунингдек, Афросиёб шаҳарчасига оид дастлабки илмий хулосалар
берилган. Унинг ташаббуси билан Туркистон генерал-губернаторлиги ҳарбий-топографлари Василев
ва Кузминлар томонидан Афросиёбнинг топографик режаси тузилган.
Н.И.Веселовскийнинг 1895-1899 йилларда Самарқандга уюштирилган иккинчи илмий
экспедицияси Комиссия ва Императорлик Фанлар Академияси ташаббуси билан ташкиллаштирилган.
Ушбу экспедиция давомида унга зилзила ва бошқа ташқи таъсирлар натижасида кошинлари тўкилиб,
емирилиб бораётган Самарқанд ёдгорликлари тўғрисида кенгроқ маълумот тўплаш, уларнинг таъриф
ва тавсифи келтирилган тарихий маълумотномаларни яратиш, мавжуд маданий ёдгорликларни
фотофиксация қилиш вазифаси юклатилган. Натижада Самарқанд ёдгорликларининг ўша вақтдаги
ички ва ташқи кўринишларини суратга олиш, чизмаларини тайёрлаш, ўлчамларини олиш, меъморий
безакларидан намуналар келтириш, ўрганилган ёдгорликларни рўйхатга олиш ва улар тўғрисида
дастлабки илмий асосланган тарихий маълумотномаларни тузиш ишлари бошланган. Мазкур
экспедиция Ўрта Осиёга уюштирилган аввалги экспедициялардан фарқли ўлароқ, махсус
профессионал гуруҳни ўз ичига олганилиги билан ажралиб туради. Яъни экспедиция таркибида
Н.И.Веселовский билан биргаликда архитектор П.П.Покрышкин, таниқли рассом С.М.Дудин,
фотограф И.Ф.Чистяков, Н.И. Щербина-Крамаренко, А.В.Щусев ва бошқалар бор эди. Улар
Самарқанднинг энг машҳур ва маҳобатли меъморий ёдгорликлари Гўри Амир мақбараси ва Бибихоним
масжидини ўрганиш учун махсус жалб этилган эди. Илмий жамоа томонидан Комиссияга мунтазам
Do'stlaringiz bilan baham: |