ЎУК: 930.2
ТУРКИСТОН МАДАНИЙ ЁДГОРЛИКЛАРИНИ ЎРГАНИЛИШИГА ОИД
ФОТОАЛЬБОМЛАРНИНГ ЯРАТИЛИШ ТАРИХИДАН
(XIX АСР ИККИНЧИ ЯРМИ-ХХ АСР БОШЛАРИ)
М.С. Хамидова, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент
Аннотация. Мазкур мақола XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида рус тадқиқотчилари
томонидан Туркистон халқлари маданий ҳаёти ва тарихий ёдгорликларининг ўрганилиши ҳамда ушбу
мавзуга оид дастлабки фотоальбомларнинг яратилиши тарихига бағишланган.
Калит сўзлар: Туркистон, тарихий шаҳарлар, маданий ёдгорликлар, меъморий мерос,
фотоҳужжатлар, фотоальбомлар.
Аннотация. Данная статья посвящена изучению культурной жизни и исторических
памятников туркестанских народов, а также созданию первых фотоальбомов по этой теме
русскими исследователями во второй половине XIX – начале XX вв.
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON_____
55
Ключевые слова: Туркестан, исторические города, памятники культуры, архитектурное
наследие, фотодокументы и фотоальбомы.
Abstract. This article is devoted to the study of cultural life and historical monuments of the Turkestan
peoples, also the creation of the first photo albums on this topic by Russian researchers in the second half of
the XIX – beginning of XX centuries.
Key words: Turkestan, historical cities, cultural monuments, architectural heritage, photo documents
and photo albums.
Қадимий маданият ўчоқларидан бири ҳисобланган Туркистон халқлари маданияти тарихини
ўрганиш асрлар давомида турли миллат ҳамда соҳа вакиллари бўлган тадқиқотчилар эътиборини
тортиб келган қизиқарли мавзулардан бири ҳисобланган. Хусусан, XIX аср иккинчи ярмида мазкур
масала рус олимлари томонидан чуқур ўрганила бошланган. Айниқса, Туркистон ўлкаси Россия
империяси мустамлакасига айлантирилиши муносабати билан бу борадаги тадқиқотларни амалга
ошириш учун махсус илмий экспедициялар уюштирилган. Ушбу экспедициялар Россия империяси
ҳукуматининг давлат дастурлари асосида мустамлака ҳудудларида олиб борилаётган тадқиқотларни
бошқариш мақсадида тузилган ташкилотлар томонидан назорат қилинган. Мисол учун, Россия
Императорлик Археология Комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия) фаолияти бунга мисол бўлади.
Ушбу Комиссия 1859 йил 2 февралда император Александр II фармонига биноан ташкил этилган[1]. Унинг
низомида Комиссияга Императорлик ҳудудида, шу жумладан, мустамлака ўлкаларда археологик
тадқиқотларни олиб бориш, археологик қазишма ишларига рухсат бериш ва бу борадаги барча илмий
тадқиқотларни назорат қилиш ҳуқуқи берилгани алоҳида таъкидлаб ўтилган. Шунингдек, тадқиқотлар
натижасида тўпланган моддий ва маънавий бойликлар Комиссия ихтиёрига топширилиши шарт этиб
белгиланган. Тадқиқ этилаётган меъморий ёдгорликларни тиклаш ва таъмирлаш ишлари ҳам мазкур
Комиссия ҳамда Императорлик Бадиий Академияси рухсати ҳамда назорати остида амалга оширилишига
алоҳида эътибор қаратилган.
Комиссиянинг Туркистон ҳудудида олиб борган махсус илмий экспедициялари 1867 йилдан,
яъни Туркистон генерал-губернаторлигининг ташкил этилиши билан бошланган. Бу борада
Императорлик Археология Комиссияси томонидан бир неча бор ташкиллаштирилган илмий
экспедицияларга П.И.Лерх, В.В.Радлов, А.Л.Кун, Н.И.Веселовский, В.А.Жуковский, В.В.Бартольд,
С.М.Дудин, В.Л.Вяткинлар раҳбарлик қилган. Мазкур муаллифлар томонидан Туркистоннинг
Самарқанд, Тошкент, Туркистон ва Шаҳрисабз каби тарихий шаҳарлари маданий ёдгорликлари тадқиқ
этилган. Ушбу илмий экспедициялар давомида маҳаллий халқлар маданий ҳаёти ва моддий-маданий
ёдгорликлари тарихига оид кўплаб архив ҳужжатлари яратилган. Архив манбалари орасидан жой олган
фотоҳужжатлар ҳамда кейинчалик нашр эттирилган фотоальбомлар мавзу манбашунослигида муҳим
ўрин тутади. Фотоҳужжатлар Туркистон халқлари кундалик ҳаёти, улар томонидан яратилган маданий
мероснинг ўзига хос томонлари тўғрисида кўпгина қимматли маълумотларни ўзида акс эттирганлиги
билан қимматлидир.
Дастлабки фотоальбомларнинг яратилиш тарихи айнан XIX аср иккинчи ярмига тўғри келади.
Туркистон маданий ёдгорликлари тарихига оид дастлабки фотосуратлар 1858 йилда Россия империяси
артиллерия подпоручиги А.С.Муренко томонидан яратилган. Кейинчалик ушбу фотосуратлар
коллекцияси илмий экспедицияларда махсус топшириқлар билан иштирок этган тадқиқотчилар орқали
Комиссия ихтиёрига топширилган. 1867 йилда полковник Н.П. Игнатьев бошчилигида Оренбургдан
Хива хонлиги ва Бухоро амирлигига уюштирилган дипломатик миссияси таркибида П.И.Лерх иштирок
этган. Унга Комиссия томонидан “Қадимги Шарқ моддий маданияти ёдгорликларини ўрганиш”
вазифаси юклатилган. Экспедиция давомида муаллиф Сирдарё бўйи ёдгорликларини ўрганишга
муваффақ бўлган. Натижада ушбу тадқиқотчи томонидан қўлга киритилган Туркистон тарихига оид
ёзма манбалар коллекцияси Осиё музейига, Бухоро хонлари тангалари коллекциялари Эрмитаж ва Рус
археология жамиятига топширилган. Муаллиф томонидан алоҳида эътибор янги технологиялар, яъни
дастлабки фотоаппаратлар асосида яратилган фотоальбом эса Императорлик оиласи вакили генерал-
адмирал князь Константин Николаевич Романовга тақдим этилган. Фотоальбомда Туркистон ўлкаси
тарихий ёдгорликлари, шу жумладан, Хива хонларининг шаҳар ташқарисидаги Полвон-ота канали
бўйида жойлашган саройи, сарой амалдорлари, маҳаллий аҳоли турмуш тарзи, анъанавий
машғулотлари, кийиниш маданиятига оид бошқа тасвирлар акс этган суратлар мавжуд. Мазкур
фотосуратлар жамланмаси Ўзбекистон халқлари тарихи, шу жумладан, тарихий-маданий
ёдгорликларининг ўрганилишида ўзига хос аҳамиятга эга бўлган дастлабки кўргазмали манбадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |