Key words: GIS (Geoinformation systems), RS (Remote Sensing), irrigation, water reservoir, Landsat
OLI, satellite Кириш. Мамлакатимиз миқёсида ҳозирги кунда 55 дан ортиқ сув омбори сув ресурслари
оқимини мавсумий ростлаш учун хизмат қилмоқда. Бироқ ушбу сув омборларининг фойдали ҳажмлари
мамлакат суғориладиган майдонлари талабини тўлиқ қондира олмайди. Устига-устак бундан 40-60
йиллар олдин қурилган ушбу сув ҳавзалари ўзанларини лойқа босиши туфайли фойдали ҳажмларини
йўқотиб бормоқда [2,3,4,5,6].
Давлатимиз мустақилликка эришгандан сўнг Республикадаги мавжуд гидротехник
иншоотларнинг техник ҳолатини ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлаш, уларни тўғри
ишлатишга катта аҳамият берила бошланди ва бунинг натижасида бу соҳага оид кўпгина
такомилаштирилган, таъсирчан ва самарали тадбирлар белгиланди. Хусусан Республикамизда «Сув ва
сувдан фойдаланиш» (1993 й), «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида» (1999 й) ги
қонунлар қабул қилинди [1,2].
Ҳозирги кунда сув омборларидаги сув заҳираларини оқилона бошқариш талаб этилади. Унинг
учун сув омборларида бесамар йўқотилаётган хажмни аниқлаб бориш лозим бўлади. Бундай
йўқотишларга сув омборида бўладиган фильтрация жараёнларини мисол қилиб келтириш мумкин. Сув
омборидаги сув миқдорларининг бесамар сарфланиши натижасида суғориладиган майдонларни сув
билан таъминланишида узилишлар хавфи тобора кучайиб бормоқда. Ундаги лойқаликлар эса турли
гидротехник иншоотлар самарадорлигини пасайтирмоқда [2,3].
Шунинг учун сув омбори иншоотларини ишлатувчи ходимларнинг биринчи галдаги асосий
вазифаси сув омборидаги мавжуд сув заҳирасини самарали ва оқилона бошқариш ҳамда сарф
бўлаётган хар қандай хажмий йўқотишларни олдиндан ҳисобга олиб боришни талаб этади. Шундан
сўнг сув омборини эксплутация қилса сув омборидан фойдаланиш самарадорлиги ошади [4,5,6].
Бугунги кунда сув омборларини тадқиқ этишни умум қабул қилинган усуллар: чуқурликни
ўлчаш, лойқа балансини хисоблаш, эхолокация ва бошқа методлар асосида олиб борилади. Ушбу
методлар кўп вақт, ишчи кучи ва ресурс сарфини келтириб чиқаради. Дала шароитида олиб борилган
изланишларда турли факторлар таъсири сабаб ўлчаш ишлари узоқ вақт давом этади хамда аниқлик
даражаси пасайиш холлари кузатилади. Бунинг олдини олиш учун хозирги кун замонавий техника ва
технологияларни сохага татбиқ этиш мухим масаладир [2,3,4,5,6]. Cув объектларини МОЎ сунъий
йўлдош тасвирлари орқали турли параметрларини ўрганиш фанга янги кириб келаётган соҳа
хисобланади ва аниқлиги юқори натижалар бермоқда [7,8,9,10].
Шунга кўра ушбу мақоланинг асосий вазифасини Тошкент сув омбори лойқа босишини ресурс
тежамкор ГАТ технологиялари орқали аниқлаш этиб белгилаб олдик.