112
1-тип - геометрик ўлчамлари ўхшаш. Кўргазмали қурол мақсадида
ишлатиладиган объектнинг ташқи қиѐфасини англатадиган. Геометрик
моделлар таълимда кенг қўлланилади. Жумладан бундай моделлар
ўқувчиларни техника объектларининг ишлаш мезонлари ва умумий
тузилиши билан таништиришда муҳим аҳамият касб этади. Одатда, ишлаб
чиқаришнинг энг замонавий йўналишлари билан фақатгина
китоб ва
журналларда келтирилган чизмалар ва расмлар орқали танишадилар, яъни
образли-белгили идеал моделлардан фойдаланадилар. Бироқ улар объект
тўғрисида тўла тушунча ҳосил қилиш имконини бермайди. Шу сабабли
кейинги йилларда модел ва макетлардан кенг фойдаланилмоқда.
2-тип - физикавий ўхшашлиги. Бу фақат ташки қиѐфасини англатмасдан
балки ўрганилаѐтган объектнинг ҳаракат динамикаси, ўзаро боғлиқлиги
қонуниятлари, хусусиятлари ва ўхшашликларини кўрсатади.
Бундай
моделларни яратишда нафақат объектларнинг тузилишини ўрганиш, балки
улардаги жараѐнлар динамикасини ўрганиш ҳам кўзда тутилади. Физик
моделлаштиришда модел ва унинг прототипи бир хил турдаги физик
табиатга эга материалдан тузилган деб қаралади, яъни, суюқлик ҳаракати
суюқлик ҳаракати билан, электр токи электр токи билан, самолѐт моделининг
учиши унинг модели учиши билан алмаштирилади. Бироқ, бир физик
ҳодисани иккинчи бир мос ҳолат билан ҳам
алмаштиришга рухсат этилади,
мисол учун суюқликнинг оқишини электр токи, сувнинг қумлардаги
ҳаракатини иссиклик узатилиши билан ва б.
3-тип
– функционал ўхшашлиги – тирик мавжудотларнинг
ҳаракатларини моделлаштириш тушунилади. Бу турдаги моделларнинг
аслига яқин бўлишини таъминлаш мақсадида кўп ҳолатларда улар тирик
мавжудотлар, инсонларга ўхшаш қилиб яратилади.
Уларга мисол сифатида
электромеханик ва электрон «тошбақа», «чувалчанг», «айиқча» ва
бошқаларни келтириш мумкин. Бу қаторга инсонга қиѐсан ишланган
роботларни ҳам киритиш мумкин. Бундай моделлар устида ишлаш ўқувчилар
учун жуда қизиқарли бўлиб, бунда моделни автоматлаштириш ва
механизациялаштириш учун чексиз истиқболлар очилади.
Моделлар динамик ва статик бўлиши мумкин. Техник моделлаш
жараѐнида конструкциялаш элементларини ўргатиш тажрибали қатор
мураккаб вазифаларни қуйидаги тартибда бажариш айни мақсадга
мувофиқлиги кўрсатади: чизмалар эскизларини ўқиш ва тайѐрланадиган
деталлар конструкциясини тушунтириш, ҳисоблаш
асосида айрим
деталларнинг конструкцияларини ўзгартириш, ана шу ўзгартиришларни
чизмага киритиш ва кинематик схемасини тузиш: деталларни бириктириш ва
мустахкамлаш йўлларини белгилаш; деталларни йиғиш жараѐнида уларни
ўрнатиш жойларга кўра конструкциялаш; конструкцияда етишмайдиган
деталлар ва
узелларни конструкциялаш; техник талаблар, шунингдек
топшириқ бўйича ѐки ихтиѐрий равишда деталлар тайѐрлаш, деталларни
узелларга, узелларни деталларга йиғиш ва моделни ишда синаб кўриш
аниқланган камчиликларни тузатиш, моделни такроран ишда синаб кўриш ва
пардозлаш.