110
учун дидактика ва принциплари ва ўрганиладиган материалнинг характерига
мувофиқ меҳнат таълимининг энг самарали методларидан фойдаланиши
керак. Маълумки таълим методининг турли классификацияси мавжуддир.
Меҳнат таълими, унумли меҳнат ва талабаларнинг техник ижодкорлиги
амалиѐти учун энг маъқули ўзаро боғлиқ иккита жараѐн-педагогнинг
раҳбарлик фаолияти ва талабаларнинг мустақил ижодий фаолияти яққол
намоѐн бўладиган - педагог ва талабалар ишининг усуллари бўйича
бериладиган
методлар
классификациясидир.
Бу
классификация
студентларнинг меҳнатга тайѐрланиши ва унумли меҳнатида асосий ўринни
эгаллайди.
Ижодий фаолият методларининг ана шундай классификацияси сифатида
қуйидагилар қабул қилиниши мумкин:
1. Муаммоли таълим методлари - ўқув материалини муаммоли баѐн
этиш, изланиш суҳбатлари, тадқиқот методи;
2. Оғзаки методлар - ижодий суҳбат;
3. Кўрсатмалилик методлари - рационализаторлик фаолиятини кузатиш,
турли ижодий ишларни намойиш қилиш;
4. Амалий иш методлари - талабаларнинг мустақил ижодий ишлари,
техник адабиѐтлар ва справочниклар билан ишлаш;
5. Назорат қилиш методлари - ижодий топшириқларни текшириш,
техник масалаларни ҳал этиш ва уларни назорат қилиш.
Бунда педагогнинг вазифаси ҳар бир амалий машғулотда техник
ижодкорликнинг турли методларини уйғунлаштириб, тўгарак аъзолари ўқув
материалини чуқур ўзлаштиришини таъминлашдан иборатдир.
Техник ижодкорликнинг турли методлари ва дидактик усуллари ўқув
материалининг мазмунига ва машғулотда ҳал қилинадиган дидактик ҳамда
тарбиявий вазифаларга қараб ҳар хил йўсинда қўшиб ва ўзаро боғлаб
қўлланади.
Ўқувчиларни ижодий фаолиятга жалб этиш бўйича асосий психологик
педагогик талабларни бажариш билан бирга бундай фаолиятнинг мазмунига
қўйилган мақсадга ва ўқувчиларнинг ѐшига мувофиқ методларни танлаш ҳам
катта аҳамиятга эга.
Ҳозир қатор самарадор методлар аниқланган, уларга қуйидагилар
киради: буюмларни конструкциялаш (моделлаштириш), манипулятив
конструкциялаш, маълумотлари қисқартирилган техник хужжатларни
қўллаш, ижодий масалаларни ҳал қилиш, ижодий топшириқларни бажариш,
илгари тайѐрланган конструкцияларни ўзлаштириб, ишларни қайта бажариш
ҳаѐлий эксперимент, техник воситалар (шу жумладан тренажерлар)дан
фойдаланиб кам-кўстларини тузатиш кабилар. Ана шу методлардан муайян
тартибда фойдаланиш ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ўстириш
уларда техник соҳасидаги меҳнатга қизиқиш уйғотиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: