106
даврларида ихтирочилик билан шуғулланишда фақат битта «Амал ва хато»
методидан фойдаланилган. Улар ўзларининг иш жараѐнларида техник
масалаларни ечишда ҳар хил амалларни бажаришда кўп хатоликларга йўл
қуйилади ва бу хатоликларни минимумга келтиришга ҳаракат қилинади.
Ҳар хил техник масалаларни ечишда ихтирочилар «Амал ва хато»
методларини қўллайдилар. Унинг моҳияти шундан иборатки техник
масалаларни ҳал этишда ихтирочи бор
имконини вариантларининг
ҳаммасини қўллаган ҳолда қўйилган талабга жавоб берадиган биттасини
танлайди.
Техник
масалаларни
ечишда
кўпроқ
ихтирочининг
кузатувчанлиги, интуицияси, интеллекти аҳамиятга молик.
«Амал ва хато» методининг афзаллиги ва камчиликлари.
«Амал ва хато» методининг камчилиги ҳам ундан фойдаланиш
методикасини яратиш жуда мураккаб. Ҳар бир янги техник масалани ечишда
ихтирочи ишни янгидан бошлашга мажбур. «Амал ва хато»
методи жуда
оғир меҳнатни талаб этади ва ундан фойдаланишда масалаларни
муваффақиятли ечишга кафолат бера олмайди. Илмий-техника тараққиѐт
шароитида техниканинг жадал ривожланиб боришда улкан ғояли, катта
эффект берадиган методлардан фойдаланишни тақозо этади. Лекин тажриба
шуни кўрсатадики, техник масалаларни ечишда
фойдаланиладиган барча
методларда «Амал ва хато» методи элементлари маълум даражада
ишлатилади.
«Ақлий ҳужум»» методи. Олимларнинг фикрича ижодий фаолият бу
аниқ қонуниятга асосланган характерда бўлиб, ижодий масалаларни
ечишнинг адекват методларини топишга замин яратади. Бу методлар 2 та
гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга «Ақлий ҳужум», ―Синектика,
морфологик таҳлил‖
методлари, булар ассоциатив фикрлари ва кутилмаган
ечим характери механизмларга асосланади. Бу методлардан фойдаланиш
жуда енгил, лекин қўлланилаѐтган объектнинг моҳиятига боғланмаган.
Иккинчи
гуруҳга
―Ихтирочилик
масалаларини
ечиш
алгоритми‖
―Функционал–таннарх таҳлили‖ методлари ва бошқалар киради. Бу
методлардан фойдаланиш жуда мураккаб лекин объектнинг моҳиятини очиб
беришга қаратилган. Ишлаб чиқариш корхоналар илмий асосларида эҳтиѐж
пайдо бўлар экан, у кўплаб илмий текшириш институтларига нистабан илм-
фанни ривожлантиришга сабаб бўлади. 1990 йилларнинг ўрталарида атом
энергетика, ракетасозлик, электрон ҳисоблаш,
машиналарнинг жадал
суръатлар билан ривожланиб кетиши ижодий меҳнатни илмий асосда ташкил
қилиш йўлларини қидириш бошланди. Улар ҳар хил йўналиш бўйича олиб
борилди. Шулардан биттаси Америкалик тадбиркор ва ихтирочи
А.Осборннинг таклиф этган «Ақлий ҳужум» методи эди. Унинг фикрича,
кимлардир ғоя бера олиш имкониятига эга бўлса, кимлардир уни танқидий
таҳлил қила олиш имкониятига эга. Уларни иккита гуруҳга, яъни
«Генераторлар» ва «Экспертлар»га ажратишни таклиф этади. «Ақлий
ҳужум» методини қўллашда қуйидаги тартиб қоидаларни ишлаб чиққан:
107
1. «Ақлий ҳужум» методи ѐрдамида масалаларни ечишда 12-25 гача
одамлар иштирок этиши керак. Уларни ярими ғоя
берувчилар, кейингиси
таҳлил қилувчилар. Ғояни генерация қилувчилар гуруҳига кучли фантазияга,
абстракт тафаккурга эга бўлган кишилар киритилади. Экспертлар гуруҳига
таҳлилий ва танқидий фикрлайдиган шахслар танлаб олинади. «Ақлий
ҳужум» сессиясига малакали, тажрибали ходим раҳбарлик қилади.
2. Генераторлар қўйилган масаланинг ечимини топиш учун максимал
сондаги ғояларини берадилар. Берилган ғоялар баѐни магнитофонларга ѐзиб
олинади. Экспертлар шуларнинг ичидан маъқулини танлаб олишади.
3. Қўйилган масаланинг ечимининг оғирлигига қараб «Сессия» 30-50
дақиқагача давом этиши мумкин.
4. «Ақлий ҳужум» сессиясида иштирок этилаѐтган
ходимларнинг
ўртасида бир бирига нисбатан ҳурмат ва эркин муносабатни ўрнатиш зарур.
Агарда сессия натижасиз тугаса, унинг иштирокчиларини ўзгартириш
зарур. Масаланинг қўйилиши ҳам қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: