109
шакллари.
Конструкциялаш - технологик масалаларни ҳал қилиш учун таълимнинг
куйидаги шакллари энг самаралидир: техник конструкциялаш ва
моделлаштириш бўйича амалий машғулотлар; бригада, индивидуал, звено
шакллари ва
уларнинг турлари бирлашмалари; ҳар хил ѐшдаги ўқувчидан
иборат бригада ва хоказолар.
Техник
конструкциялаш
ва
моделлаштириш
бўйича
амалий
машғулотлар, деганда ўқув-меҳнат фаолиятининг изчил ташкил этилиши
тушунилади. Бу фаолият ҳам жамоа, ҳам индивидуал иш турларини ўз ичига
олади ва бу ишлар педагог томонидан ташкил қилиниб, бунда тўгарак
аъзоларининг ўқув материалларини фаол, онгли ва мустаҳкам ўзлаштириши
кўзда тутилди.
Техник конструкциялаш ва моделлаштиришда бир хил типдаги
қурилмалар, моделлар ва макетларни тайѐрлаш учун таълимнинг фронтал
шаклидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бунда педагог тўгарак аъзо лар
учун тегишли мураккабликдаги объектларни танлайди. У конструкциялаш
бўйича таълимнинг фронтал шаклидан фойдаланишда бутун группани
моделлаштиришнинг фақат битта объект билан шуғулланишга тайѐрлайди ва
бу тадбир уни тайѐрлашга сарфланадиган вақтни, техник - технологик
ҳужжатлар ҳажмини, бир хил типдаги асбоб ва мосламаларни, ўхшаш меҳнат
усулларини кўрсатиш ва хоказоларни анча камайтиради.
Тўгарак аъзолари бажараѐтган конструкторлик-технологик ишлар
ўзининг мураккаблиги ва сермеҳнатлиги билан жамоа бўлиб ишлашни тақозо
қилса ҳам, бир-бирига яқин ва характери жиҳатдан ҳар хил бўлса,
машғулотни ташкил этишнинг звено шаклидан фойдаланилади. Кўпинча
бундай ҳолларда мураккаброқ битта объект билан 2-3
нафар ва бундан
кўпроқ тўгарак аъзоси шуғулланади.
Тайѐрланадиган объектлар ўз мазмунига кўра бир хил ва характерига
кўра ҳар хил бўлса, техник моделлаштириш конструкциялаш бўйича амалий
машғулотни ташкил этишнинг индивидуал шаклидан фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир. Бундай ҳолларда деярли ҳар бир талаба индивидуал
топшириқни бажариши педагог учун муайян қийинчилик туғдиради. Чунки
бундай машғулотларда кўпинча айрим талабаларга ѐзма
инструкциялар
тайѐрлашга ва улар ана шу инструкциялар бўйича янги мавзу материалини
ўрганишларига тўғри келади.
Машғулотни ташкил этишнинг аралаш шаклидан моделлаштиришнинг
ҳар хил объектларини бажаришда фойдаланилади. Шуларга кўра мактаб ўқув
устахоналаридаги
техник
конструкциялаш
ва
моделлаштириш
машғулотларининг ташкилий шаклларини дастурдаги ўрганилаѐтган
мавзунинг мазмунига,
объектларнинг характерига, педагогик ва ишлаб
чиқариш талабларига қараб танланади.
Do'stlaringiz bilan baham: