шакли биноларда модернизация ишларини бажариш билан бартараф
этилади.
Маънавий емирилишнинг иккинчи шаклини бартараф қилиш учун
сарфланадиган ҳаражатлар қуйидаги формуладан аниқланади:
Ê
Ï
Ì
2
2
(2)
бу ерда П
2
- эскиришнинг абсолют қиймати.
Демак, бино жисмоний емирилиш билан бир қаторда
маънавий
эскиради. Маънавий емирилиш уни аниқлаш борасида моддий ифодага эга
эмас. Бундан келиб чиқадики, бинодаги маънавий эскирганлик даражасини
фақатгина бошқа биноларга нисбатан таққослаш орқали аниқлаш мумкин
бўлади. Бундан ташқари, маънавий емирилиш даражасини аниқлаш нисбий
бўлганлиги сабаб, унинг қийматини баҳолаш ҳам тўлиқ равишда объектив
бўла олмайди ва у субъектив характерга эгадир.
Жисмоний ва манъавий емирилиш шу маънода узвийдирки, уларнинг
ҳар иккаласи ҳам вақт таъсирининг маҳсулидир. Бироқ бу таъсир турли
равишда турлича намоён бўлиши мумкин. Бинонинг маънавий емирилиш
даражасини аниқлаш унинг жисмоний емирилишини аниқлашдан
мураккаброқ. Бу нарса қуйидаги объектив сабаблар билан боғлиқдир:
а) Жисмоний емирилишни баҳолаш – объектнинг натурал-
жисмоний
тафсилотлари билан боғлиқ ва уни аниқлашнинг аниқ услубиятлари
мавжуд. Маънавий емирилишни баҳолаш эса объектнинг мақсадли
вазифавий аҳамиятидан келиб чиқишни тақозо этади. Масалан, турар жой
бинолари саноат биноларига нисбатан кўпроқ
маънавий емирилишга
моилдир. Бу нарса эса жамиятдаги барча соҳалардаги тараққиётга
боғлиқдир.
б) Жисмоний емирилишни, объектив омиллардан келиб чиққан ҳолда,
баҳолашни стандартлаштириш ва меъёрлаштириш имконияти мавжуд. Бу
нарса конструкцияда бузувчи кучлар таъсирида вужудга келган
деформация даражаси билан мос равишда амалга ошади. Деформация
даражаси эса бинода конструкциянинг емирилганлик даражасидир.
Айнан шундай сабаб кўринишидаги боғлиқлик жисмоний
емирилишни аниқлашнинг умумий жараёни ва алгоритмини, натижада
ягона меъёрий база ишлаб чиқиш имкониятини беради.
Маънавий емирилишни аниқлашда эса бундай меъёрий база мавжуд
эмас ва у ҳеч қачон бўлмаган. Буни шундай тушунтириш мумкин: агар
маънавий емирилиш жараёнлари бирор объектив қонуниятга бўйсунган
ҳолда кечганда ҳам, бу қонуниятлар жисмоний емирилиш белгилари каби
объектив намоён бўлмайди. Бу нарса ўз
навбатида маънавий емирилиш
даражасини тўғри аниқлашда объектив тўсиқлар қўяди ва тақрибий
усулларни қўллашга тўғри келади.
Эксплуатациядаги бино конструкциялари ташқи муҳит билан ўзаро
мураккаб таъсирда бўлади.
Авария ҳодисаси деб иншоот элементларида
бутунлай ёки қисман бузилиш ҳолатлари мавжуд, юк кўтарувчи
конструкциялар бузилиш босқичидаги ҳолатга айтилади; авария ҳолати эса
айрим элементлар чегаравий ҳолатда бўлиб, кучланганлик даражаси
материалнинг мустаҳкамлик чегарасидан ошмаган ёки баъзи конструктив
элементларнинг айрим деталлари ишдан чиққан, бироқ
бузилиш руй
бермаган ҳолатни назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: