1-жадвал
Жисмоний
емирилиш,
%
Техник
ҳолати
Бинонинг техник ҳолатининг умумий тафсилоти
0...20
Яхши
Зўриқиш ва бузилишлар йўқ.
Элементнинг техник
эксплуатациясига таъсир қилмайдиган, таъмирлаш
вақтида тузатса бўладиган кичик дефектлар бор.
Капитал таъмирлаш, нисбатан кўпроқ емирилган
жойларда ўтказиш тавсия этилади.
21...40
Қониқарли
Умумий ҳолда, конструктив элементлар эксплуатацияга
яроқли, лекин айнан шу босқичда капитал таъмирлашни
ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.
41...60
Қониқарсиз
Конструктив элементларни фақат
капитал таъмирлаш
ишларидан сўнггина эксплуатация қилиш мумкин.
61...80
Эскирган
(ночор ҳолат)
Юк кўтарувчи конструкциялар авария ҳолатида, 2-чи
даражали конструкциялар жуда емирилган ҳолатда.
Конструкциянинг бутунлай алмаштирилиши ва ҳимоя
тадбирлари ўтказилгандан сўнггина конструктив
элементлар ўзларининг функцияларини чекланган
тарзда бажариши мумкин.
81...100
Яроқсиз
Конструктив элементлар бузилган ҳолатда бўлади.
Бино ва иншоотларнинг ҳолати ҳақида техник хулоса
Текшириш бўйича қилинган ишларнинг тўла цикли тугагандан сўнг
кўрилаётган объект бино ва иншоотларнинг техник ҳолати ҳақида хулоса
тузилади. Хулоса қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
1. Вазифа-мазкур ишнинг бажарилишига бўлган асос;
2. Фойдаланилган бошланғич
манбалар техник хужжатлар;
3. Объектга хизмат кўрсатиш ва текшириш ким томонидан ва қачон
бажарилган?
4. Объектнинг меъморий-режавий ечими, техникавий вазифаси
ва эксплуатация қилиш шароитни қисқача тавсифи;
5. Замин, пойдевор ва юк кўтарувчи конструкцияларнинг физик-
механик тавсифлари ҳақидаги маълумотлар
кирган аслий текширувнинг
натижалари. Бинонинг мустаҳкамлиги ва бикрлигини камайтирувчи
нуқсонлар;
6. Текширув ҳисоблашларининг натижалари;
7. Замин, пойдевор ва ер усти конструкцияларининг юк кўтариш
қобилияти ҳақида хулосалар;
8. Кучайтириш бўйича (эҳтиёж бўлганда) биринчи навбатдаги
тадбирлар;
9. Техника хавфсизлиги бўйича тадбирлар.
Санаб ўтилган пунктлардан энг асосийси 7- пунктдир.
Конструкциянинг хусусий оғирлигидан
тушадиган доимий юклар,
элементнинг зичлиги ва ҳақиқий ўлчамларини аниқлаш асосида
ўрнатилиши лозим. Пўлат ва бетон учун керакли бўлган мустаҳкамлиги
ҳақидаги зичлик маълумотномалар ёрдамида аниқланади. Намуналарнинг
зичлиги орқали хусусий оғирликни топиб, юкни кўтариш қобилияти ва
ҳажмини ҳисоблаб зичлик аниқланади. Бу эса, дастлабки маълумот бўлиб,
ҳақиқий юк шу орқали топилади. Вақтинчалик, узоқ муддатли юкларни
меъёрлар ва паспорт маълумотларида ёки ишчи чизмаларда, улар
бўлмаганда эса ўлчамли чизмалардан фойдаланиб топилади. Эксплуатация
қилинаётган объектлардаги вақтинчалик ва қисқа муддатли таьсир этувчи
юкларни аниқлаш учун меъёрий ёки
паспортдаги маълумотлардан
фойдаланиш лозим, аммо бунда ҳақиқий тавсифлар ва катталикларни
ҳисобга олишга йўл қўйилади. Қурилиш конструкцияларнинг текширув
ҳисоби 2 босқичли бўлиш мумкин:
I. Айрим элементларнинг юк кўтариш қобилиятини II-гуруҳ
чегаравий ҳолат бўйича ҳисоблаш.
2. Конструкцияларда ташқи юклар таъсирида ҳосил бўладиган
кучланишни ва реконструкциялаш учун бўлган лойиҳа вазифасига тегишли
бўлган таъсирларни аниқлаш.
Текширув натижаларини қайта
ишлаш жараёнида конструкция
материалларининг лойиҳада берилган ва синов вақтида
олинган
мустаҳкамлик тавсилотлари ўзаро солиштирилади.
Бино ва иншоотларнинг техник ҳолати ҳақидаги хулоса объектнинг
қурилиш қисмини реконструкциялашнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги
дастлабки қарор учуи асос бўлиб хизмат қилади.
Техник хулоса қуйидагилардан иборат бўлиши лозим: бинони
текшириш бўйича дастлабки материаллар; бинонинг умумий ҳолатини
тасвири; қаватлар бўйича бинонинг тархи;
барча текширилган
конструкцияларнинг деталлари ва ўлчамлари билан чизмалари, суръатлари;
юк кўтарувчи конструкцияларни текширув ҳисоблари; бажарилган ишлар
бўйича ва конструктив элементларнинг ҳақиқий юк кутариш қобилияти ва
уларни мустаҳкамлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар.
Техник хулоса бино паспорти билан бирга бинони капитал
таьмирлаш, устқурма ва реконструкциялашга лойиҳалаш учун дастлабки
материал бўлиб хизмат қилади.
Бинони текшириш бўйича техник хулосанинг жадвал шакли
қуйидагича:
Do'stlaringiz bilan baham: