Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
2-§ Таниб олиш учун кўрсатишга 
тайёргарлик кўриш 
Таниб олиш учун кўрсатишга яхши тайёргарлик кўриш кўп 
жиҳатдан унинг муваффақиятини белгилайди. Айни пайтда бу тергов 
ҳаракатига тайёргарлик кўришдан олдин уни ўтказишга зарурат бор-
йўқлигини қатъий англаб олиш керак. Бу саволга жиноят ишини ва 
оператив характердаги материалларни ўрганиш натижасида жавоб 
олиш мумкин.
Бу тергов ҳаракатини ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги масалани 
ҳал қилиш учун қуйидагиларни амалга ошириш керак: 
а) дастлаб танилаётган шахсни сўроқ қилиш; 
б) таниб олиш учун кўрсатиладиган объект билан бир хилдаги 
ўхшаш объектларни танлаб олиш; 
в) мазкур тергов ҳаракатини ўтказишнинг вақти ва шароитини 
белгилаш; 
г) холисларни белгилаш. 


Таниш учун айбдор қамоқда ушлаб турилган шахс бўлса, кўрса-
тилаётганда оператив ходимни олдиндан тайёрлаб қўйилиши лозим. 
У жиноятчини муҳофаза этиш ва унинг хатти-ҳаракатларини кузатиб 
туришни таъминлайди. 
Фотоаппарат ва видеокамера кўрсатилаётган объектларни 
тасвирга олиш учун тайёрлаб қўйилиши мақсадга мувофиқдир. Фото-
суратлар бўйича таниб олиш учун кўрсатиладиган ҳолларда олдиндан 
танилувчи кузатилган даврга яқин бўлган фотосуратларни тайёрлаб 
қўйиш даркор. 
Тайёргарлик кўриш жараёнида таниб олиш учун кўрсатиш 
иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида ҳам тўхталиб 
ўтиш лозим. Танувчи шахс жиноят процессида ўзининг тутган ўрнига 
қараб, гувоҳ, жабрланувчи, гумон остидаги шахс, айбланувчи (судла-
нувчи) бўлади ва тегишлича бу субъектлар процессуал ҳуқуқ ва маж-
буриятларга эга. 
Танувчи, гувоҳ ва жабрланувчи атайлаб ёлғон кўрсатув бергани 
ва кўрсатув беришдан бош тортгани учун қонунга кўра жиноий жа-
вобгардир. Агар танувчи вояга етмаган бўлса, таниб олиш учун 
кўрсатиш унинг ота-онаси (агар бу ишга халал бермаса) ёки педагог 
иштирокида ўтказилади. 
Улар таниладиган объектларнинг бирор хусусиятларини бошқа 
нарсалардаги хусусиятларга ўхшашлигини билдиришлари, масалан, 
“катта-кичиклиги, шакли ёки ранги худди шундай эди” деб айтишла-
ри мумкин. Ҳар ҳолда ўз кўрсатувларини равшанроқ баён этилишига 
қаратилган танувчининг талаблари қаноатлантирилиши керак.
Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, танувчи фақат шахсан ўзи-
нинг хотираси бўйича объектни таниши керак эканлиги ва бошқалар-
нинг кўрсатувига қараб иш тутиши мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлан-
тирилиши зарур.
Таниб олиш учун кўрсатиладиган шахс ҳам жиноят процессида 
тутган ўрнига қараб гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи ва айбла-
нувчи (судланувчи) бўлиши мумкин ва шу процессуал субъектлар-
нинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлади. Таниб олиш учун кўрса-
тилаётган шахслар гувоҳ ва жабрланувчи бўлган тақдирда ҳам улар 
таниб олиш учун кўрсатиш вақтида атайин ёлғон кўрсатув бериши ва 
кўрсатув беришдан бош тортиши учун жиноий жавобгарлик ҳақида 
огоҳлантирилади.


Таниб олиш учун кўрсатилаётган гумон остига олинган шахс ва 
айбланувчи ўзи билан бирга кўрсатилаётган шахслар қаторида жой-
ини ўзи танлашга ҳақли. 
Танувчи динамик ҳолда (юриб кетаётганда, гапираётганда ёки 
бошқа бирор ҳаракатни бажараётганда) кўрсатилиши керак бўлган 
ҳолларда, танилувчи бундай ҳаракатларни бажариши ҳақида тергов-
чининг талабларига бўйсунади. Бундай ҳаракатларни танилувчи қас-
ддан нотўғри бажариши ёки одатдаги юриши ва овозини ўзгартири-
ши ҳолларининг олдини олиш зарур. 
Динамик ҳолда кўрсатилаётганда бирор ҳаракатни бажариш 
ҳақида терговчининг талабалари таниш учун кўрсатилаётган шах-
сларнинг ҳаёти, соғлиғи, обрўсига, унинг мулкий ва бошқа қонуний 
манфаатларига зид бўлмаслиги шарт. Айбланувчи ёки гумон остига 
олинган шахс билан бир қаторда кўрсатилувчилар кўпчилик ҳолларда 
холислар каби роль ўйнайдилар. Улар ҳам худди холислардек ишдан 
бирор манфаатдор бўлмасликлари шарт. 
Бундай шахслар ва холисларга, улар таниб олиш учун кўрса-
тишга қатнашиш учун чақирилганлари ҳамон, қандай мақсадда чақи-
рилганликлари, қандай ҳаракат ўтказилиши ҳамда улар қандай ҳуқуқ 
ва мажбуриятларга эга эканликлари ҳақида тушунтирилиши керак. 
Уларга келгусида суд мажлисида сўралишлари мумкинлиги эълон 
қилиниб, таниб олиш учун ўтказиш жараёнини диққат билан кузати-
шлари зарурлиги эслатилади. 
Танувчи, танилувчи ва у билан бирга кўрсатилган шахслар, шу-
нингдек, холислар таниб олиш учун кўрсатиш ҳаракатларини нотўғри 
ўтганлиги ҳақида арз қилишга ва бу арзларини баённомага киритиш-
ни талаб қилишга ҳақли. 
Таниш учун кўрсатишда қатнашган гувоҳ, жабрланувчи, мута-
хассис ва холислар, шу жумладан гумон остига олинган шахс ва у би-
лан бирга кўрсатилган шахслар ўзларининг терговда ва судда қат-
нашиш учун қилган сарфларини қоплатилишини талаб қила олади. 
Прокурор бу тергов ҳаракатини тўғри ўтказилиши устидан назорат 
олиб боради ва шу мақсадларда уни ўзи ўтказиши ёки қатнашиши 
мумкин. 
Вояга етмаган ёки жисмоний ва руҳий камчиликлари сабабли 
ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қийналадиган шах-
сларнинг ишлари бўйича айбланувчининг ёки гумон остидаги шахс-
нинг ҳимоячиси бу тергов ҳаракати бажарилиши вақтида иштирок 
этишга ҳақли. Айбланувчи ва гумон остидаги шахс каби ҳимоячи ҳам 


таниш учун кўрсатишга иштирок этувчиларга савол бериш ҳуқуқига 
эга. Лекин зарур бўлган ҳолларда унинг бу саволини терговчи 
тақиқлашга ҳақли. 
Терговчи таниб олиш учун кўрсатишда иштирок этувчиларнинг 
кўрсатилиб ўтилган ҳуқуқларини уларга тушунтириш билан чегара-
ланмай, бу ҳуқуқлардан фойдаланишларини амалда таъминлашга 
мажбур.

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish