Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Таниб олиш учун кўрсатиш тартиби ва



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

3-§ Таниб олиш учун кўрсатиш тартиби ва 
тактик усуллари 
Барча тергов ҳаракатлари каби таниб олиш учун кўрсатишда 
ҳам тайёргарлик талаб қилинади. Дастлаб таниб олувчидан танилиши 
лозим бўлган объект ва унинг белгилари тўғрисида маълумотларни 
билиб, таҳлил этиш, зарур бўлса уни қайта сўроқ қилиш мақсадга 
мувофиқ. Сўроқда имкон борича объектнинг белгилари батафсил 
аниқланиши керак. Таниб олиш учун шахс кўрсатиладиган бўлса, 
унинг белгиларини криминалистикада одамнинг ташқи қиёфасини 
сўз билан ифодалаш қоидаларига риоя қилиб, изчиллик билан бирин-
кетин сўраб билиш, махсус суратлар ёрдамида шакли, жойлашиши 
кабиларни аниқ тасвирлаш мақсадга мувофиқ. 
а) Тирик шахсларни таниб олиш учун кўрсатиш тартиби ЖПК 
125 ва 127-моддалари талабларидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, 
объект қайси белгиларига мувофиқ танилиши мумкинлигига боғлиқ 
ҳолда белгиланади. Таниб олувчи кўрсатиш лаҳзасигача танилувчини 
ҳам, улар орасида кўрсатиладиган шахсларни ҳам кўрмаган бўлиши 
керак. Шунинг учун терговчи кабинетдан таниб олиш учун кўрсати-
ладиган бошқа жойда тўпланган холисларни, танилувчи ва бошқа 
фуқароларни бирин-кетин ўз хонасига таклиф этади, агарда у гувоҳ 
ёки жабрланувчи бўлса, қасддан кўрсатув беришдан бўйин товлаган-
лиги ва ёлғон кўрсатув берганлиги учун жавобгарлик тўғрисида 
огоҳлантиради. 
б) мурдани таниб олиш учун кўрсатиш. 
Мурданинг шахсини аниқлаш юзасидан энг самарали тергов 
ҳаракатларидан бири уни таниб олиш учун кўрсатишдир. Қоидага 
кўра мурдани таниб олувчининг эътиборини четга жалб қилмаслик 
учун ва салбий таъсир кўрсатмаслиги учун бошқа мурдалар йўқ жой-
да кўрсатиш лозим. Таниб олувчи сифатида илгари фуқаронинг 


йўқолганлиги тўғрисида хабар берган шахсларга кўрсатилади. Улар 
йўқолган кишининг белгилари ҳақида дастлаб сўроқ килинади.
Мурдани таниб олиш учун кўрсатишда таниб олувчи уни қайси 
белгиларига мувофиқ таниганлигини батафсил кўрсатуви ва унинг 
сўзлари таниб олиш учун кўрсатиш баённомасида қайд этилиши ло-
зим. Мурдани таниб олиш учун кўрсатиш у топилган жойда ёки 
ўликхоналарда амалга оширилиши лозим. Топилган мурда юзи ифло-
сланган бўлса, таниб олиш учун кўрсатишдан олдин уни ювиб, ҳа-
ётий ҳолига бирмунча яқинлаштириш лозим. Ўликхона биносида тер-
говчи ёки оператив ходим ўликхона маъмуриятига мурдани ва унинг 
кийимларини суд медицина тадқиқотидан сўнг сақлаб туриш тўғри-
сида кўрсатма беради. Бундай ҳолларда, яъни мурданинг юзи ва қиё-
фаси жароҳатланиши натижасида ўзгариб кетган бўлса, медицина му-
тахассисига уни ўз қиёфасига келтириш, ҳаётлик чоғидаги кўрини-
шига яқинлаштириш юзасидан топшириқ берилади. 
Зарур ҳолларда мурданинг ҳолати ўзгартирилиши, унинг қўлла-
рини тўғрилаш, бошини ростлаш мумкин. Танилмаган мурдани 
фуқароларга кўрсатиб, марҳумни ким танишини аниқлаш лозим 
бўлади. Унда терговчи ёки оператив ходим ва холисларнинг иштиро-
ки ҳам мажбурийдир. 
Мурдани фотосуратларига кўра таниб олиш мақсадида кўрса-
тиш учун белгиларини тасвирловчи сурат, шунингдек, алоҳида бел-
гилари жойлашган гавда қисмларининг фотосуратлари олиниши ке-
рак. Ишнинг алоҳида ҳолатларига боғлиқ ҳолда мурданинг фото-
суратлари бошқа суратлар қаторида ёки якка тартибда кўрсатилиши 
мумкин. 
Бўлакларга ажратилган мурданинг айрим қисмлари умумий қо-
идаларига кўра кўрсатилади. Мурдани таниб олиш бошқа ҳар қандай 
таниб олиш сингари бошқа далиллар билан ҳам тасдиқланиши 
даркор. 
в) нарса-буюмларни таниб олиш учун кўрсатиш 
Нарса-буюмларни таниб олиш учун кўрсатишнинг процессуал 
тартиби ЖПК 128-моддасида кўзда тутилган. Таниб олиш объектлари 
бўлган предметлар ниҳоятда хилма-хилдир. Уларга турли буюмлар, 
жумладан, ўғирланган қурол, порага берилган буюмлар ва бошқалар 
киради. Мазкур нарса-буюмлар кўздан кечирилиши пайтида аниқла-
ниб суриштирув ва тергов органлари ихтиёрига берилган бўлиши 
мумкин. Танилаётган нарса-буюм бошқа шу турдаги нарса-буюмлар 
орасига қўйилиб, холислар иштирокида таниб олувчига кўрсатилади. 


Танилган ҳолларда ундан нарса-буюмни қайси умумий ва хусусий 
белгиларига кўра танилганлигини аниқлаш лозим.
г) ҳайвонларни таниб олиш учун кўрсатиш. 
Ҳайвонларни таниб олиш учун кўрсатишдан олдин танувчидан 
сўроқ пайтида масалан, уй ҳайвонининг тури, жинси, ёши, лақабини 
айтиш ва рангини тасвирлаб бериш сўралади. Бунда шу таърифларни 
яхши тушунадиган кишилар ҳам иштирок этишади. Ҳайвонлар ўзла-
рига ўхшаш турдаги ҳайвонлар орасида кўрсатилади. Шахсга пода 
орасида жойлашган қорамолни таниш учун кўрсатиш ҳам мумкин. 
Лекин, масалан, сигир, от, ит кабиларни икки-уч унга ўхшаш жони-
ворлар орасида кўрсатиш қулайдир. Таниб олувчига ҳайвоннинг та-
наси, жуни, шохи, туёғини кўздан кечиришга имконият бериш лозим. 
Бунда ҳайвоннинг эгасига муносабатини диққат билан кузатиш тав-
сия этилади. Танилгандан сўнг ветеринария экспертизаси ўтказилиши 
мумкин. Бунда ҳайвоннинг насли, ёши ва бошқа баъзи белгилари 
янада аниқроқ белгиланади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish