Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Таниб олиш учун кўрсатишни расмийлаштириш



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

4-§ Таниб олиш учун кўрсатишни расмийлаштириш 
Тўғри тузилган баённома далил сифатида суриштирув ва даст-
лабки тергов босқичларида, ишни биринчи инстанция судида 
кўришда, ҳатто иккинчи инстанция судида, ишдаги ҳолатларни син-
чиклаб текширишда хизмат қилади. Баённомани тузишда хатога йўл 
қўйиш кейинчалик турли чалкашликларга, англашилмовчиликларга 
сабаб бўлади. 
Таниб олиш учун кўрсатиш баённомаси сўроқ баённомасига қи-
сман ўхшайди. Танувчининг сўзи ҳам худди сўроқ қилинувчининг 
кўрсатувлари каби ёзилади. Таниб олиш учун кўрсатиш вақтида та-
ржимон ёки кар ва соқовларнинг ишораларига тушунувчи шахс та-
клиф этилса, улар тўғрисида баённомага тегишли ёзув киритилиши ва 
уларни қасддан нотўғри таржима қилганликлари ҳолда жиноий жаво-
бгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилгани қайд қилиниши за-
рур. 
Баъзилар таниб олиш учун кўрсатиш баённомасининг ўзига хос 
томонларини ҳисобга олмай, уни сўроқ баённомаси билан расмийла-
штиради. Ваҳоланки, бу ҳолда тергов ҳаракатининг қандай вазиятда 
ўтганлиги, унинг натижасида қандай далилларга эришилганлиги та-
свирланмай қолади. 
Таниб олиш учун кўрсатиш баённомаси бир қанча талабларга 


жавоб бериши керак. Баённома одатда уч қисмдан иборат, унинг ки-
риш қисмида ким, қачон, қандай шароитда ушбу тергов ҳаракатини 
ўтказгани, кимлар иштирок этгани, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятла-
ри тушунтирилгани, кимга, қандай объектлар таниб олиш учун кўрса-
тилгани, объектларнинг ташқи кўриниши, белгилари, агар шахслар 
кўрсатилган бўлса, уларнинг ёши, миллати, кўзга ташланадиган бел-
гилари, қадду-қомат, ориқ-семизлиги, сочи, кийимлари батафсил 
ифодаланади. 
Баённоманинг асосий қисмида таниб олувчига берилган саво-
ллар ва унинг жавоблари имкон борича сўзма-сўз акс эттирилади. 
Одатда таниб олувчига берилган саволлар ва жавоблар аниқ ёзилга-
нидан ташқари танувчи ва танилган шахсларнинг хатти-ҳаракатлари, 
бир-бирлари билан муносабатлари ҳам баённомада акс эттирилади. 
Агар объектлар фотосурат ёрдамида таниш учун кўрсатилган 
бўлса, суратлар жадвал тарзида қоғозга ёпиштирилиб, чети муҳрла-
нади. Суратлар рақамланган ва бошқа ҳеч қандай белгилар қўйил-
маган ҳолда бўлиши шарт. Умуман таниб олиш учун кўрсатиш баён-
номасига шу тергов ҳаракатини ўтказишда фойдаланилган буюмлар 
ёки уларнинг суратлари илова қилинмоғи лозим. 



Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish