20-боб ТАНИБ ОЛИШ УЧУН КЎРСАТИШ ТАКТИКАСИ
1-§ Таниб олиш учун кўрсатиш тушунчаси
ва унинг объектлари
Турли хил жиноят ишларини тергов қилиш жараёнида тез-тез
одамларни, буюмларни, мурда ва бошқа объектларни айнанлигини
белгилаш мақсадида таниб олиш учун кўрсатиш деб ном олган ҳара-
катни ўтказишга тўғри келади (ЖПКнинг 125-131 моддалари).
Мазкур тергов ҳаракати Танин олиш учун кўрсатилаётган объе-
ктнинг тергов қилинаётган фактга боғлиқ эканлигини аниқлаш
мақсадида амалга оширилади. Масалан, жабрланувчига кўрсати-
лаётган шахс айнан талончилик мақсадида унга ҳужум қилган шахс
эканлиги аниқланади. Мазкур ҳаракатнинг мазмуни таниб олувчи то-
монидан унинг хотирасидаги образ билан у ёки бу объектни бир-
бирига солиштиришдан иборатдир.
Объектларни таниб олиш учун кўрсатиш жиноят ишлари бўйича
кенг қўлланиладиган тергов ҳаракати – далил тўплаш воситаларидан
биридир.
Таниб олиш учун кўрсатиладиган объектлар одамнинг сезги ор-
ганлари қабул қилиши мумкин бўлган моддий борлиқлардир. Кўрса-
тилаётган шахс ва предметларнинг хусусиятлари уларни ўхшатиш,
фарқ қилиш, таниб олиш учун хизмат қилади.
Хавфли жиноятлар билан курашда айниқса одам ўлдириш, бан-
дитизм, талончилик, босқинчилик, ўғирлик, ўт қўйиш, порахўрлик,
безорилик каби жиноятларни тергов қилишда одам, нарса, ҳайвон ва
турли предметларни таниб олиш учун кўрсатиш кўп қўлланади.
Таниб олиш учун кўрсатиш деярлик ҳамма турдаги жиноятлар-
ни тергов қилишда қўлланиши мумкин. Баъзи жиноят ишларининг
терговида таниб олиш учун кўрсатиш асосий роль ўйнайди ва жино-
ятни очиш, жиноятчини аниқлашда яхши натижалар беради.
Дастлаб баъзи ҳуқуқшунослар таниб олиш учун кўрсатиш фақат
гумон остига олинганлар орасидан жиноятчини топиш ёки шубҳали
нарсалар орасидан ўғирланган буюмларни аниқлаш учун қўлланади,
деб ҳисоблар эди. Ваҳоланки, тергов амалиётида шахсни таниб олиш
учун кўрсатиш кўп ҳолларда учрайди, чунончи:
гувоҳ жиноят ҳодисаси муносабати билан кўрган (ёки овозини
эшитган) шахс илгаридан таниш эмас эди, деб кўрсатув берса; гувоҳ
жиноят ҳодисаси муносабати билан кўрган (ёки овозини эшитган)
шахс илгаридан таниш эди десаю, лекин шахснинг ўзи бундай тани-
шликни инкор қилса; гувоҳ жиноят ҳодисаси муносабати билан кўр-
ган (ёки овозини эшитган) шахс илгаридан таниш эди десаю, лекин
унинг исм фамилиясини хато айтса;
айбланувчи жиноятга алоқадорлигини инкор қилиб, ўзининг
жиноятга алоқаси йўқлигини тасдиқловчи шахсларнинг номларини
бил маса-да, уларни кўрсатилган тақдирда танишини билдирса;
айбланувчи жиноятни тан олиб, шериги борлигини билдирса,
лекин шериги алоқаси йўқлиги ва уни танимаслигини айтса ва, ниҳо-
ят, айбланувчи бу жиноятнинг гувоҳларини (жабрланувчини) тани-
шини билдирса.
Баъзан жабрланувчи жиноий воқеани кўрган ёки эшитган гу-
воҳларнинг номларини билмаса-да, таний олиши мумкин. Айбла-
нувчи терговни нотўғри йўлга солиш ёки чалғитиш мақсадида ишга
алоқаси бор шахсни таниши ҳақида тушунтириш бериши, аммо бу
шахсни терговда кўрсатилганда танимаслиги мумкин.
Тажриба шуни кўрсатадики, шахсларни таниб олиш учун кўрса-
тиш жиноят иши юзасидан тергов бошланганидаёқ шунингдек, таниб
олиш учун кўрсатиш ҳаракати ёки терговнинг охирги даврларида ҳам
ўтказилиши мумкин.
Таниб олиш учун кўрсатиш зарур бўлган ҳолатлар ҳар бир кон-
крет жиноят ишидаги материалларга қараб ҳал қилинади. Бу тўғриси-
да аввалдан умумий қоида белгилаб бўлмайди, лекин шу нарса
шубҳасизки, агар 1) гувоҳ, жабрланувчи ёки айбланувчи бирор объ-
ект билан таниш эканлигини билдирса ва бунга терговчи шубҳа қил-
маса; 2) улар бирор объектни танимасликларини ёки таний олмас-
ликларини билдирсалар; 3) таниладиган объектнинг ҳеч қандай ўзига
хос аломатлари бўлмаса; 4) танилиши лозим объектнинг номери ёки
махсус ёзувлари бўлса, бу ҳолатларда таниш учун кўрсатишга зару-
рият қолмайди. Аксинча,вафот этган шахсни аниқлаш мақсадида
мурда ҳамма вақт танувчиларга кўрсатилади. Нарсаларнинг кимга те-
гишлилигини аниқлаш мақсадида объектларни таниб олиш учун
кўрсатиш ҳам барча ҳолатларда зарурдир.
Суд ва тергов тажрибаси асосида жиноят процесси ва кримина-
листика фанларида таниб олиш учун кўрсатишнинг тўғри ўтказили-
шини таъминлайдиган зарурий қоидалар ишлаб чиқилган. Бу қоида-
ларга тўла риоя қилиш зарурлиги бир қатор конкрет ишлар бўйича
юқори судлар чиқарган қарорларда таъкидланиб ўтилган.
Баъзи тергов ходимлари бу қоидаларни билмаслиги ёки уларга
аҳамият бермаслиги натижасида қўпол хатоларга йўл қўядилар. Оқи-
батда таниб олиш учун кўрсатиш натижаларининг далилий аҳамияти
пасаяди, ҳатто далилий кучини тамомила йўқотади. Гувоҳни сўроқ
қилишда бирор савол берилмаган ёки нотўғри берилган тақдирда, бу
хатони баъзан гувоҳни қайта сўроқ қилиш йўли билан тузатиш имко-
нияти бор. Суд экспертизаси нотўғри тайинланган ва экспертлар
ҳақиқатга тўғри келмайдиган фикр берган ҳолда, қайта экспертиза
тайинлаш мумкин. Аммо таниб олиш кўрсатиш нотўғри ўтказилган
бўлса, уни қайтадан ўтказиш орқали хатони тузатиш имконияти деяр-
ли қолмайди.
Жабрланувчи ўз кўрсатувида унга ҳужум қилган нотаниш та-
лончини маълум даражада тасвирлаб бериши мумкин. Лекин унинг
бу кўрсатуви жиноятчини аниқлашга баъзан етарли имкон бермайди.
Агар жабрланувчига бу жиноятни қилишда шубҳа остига олинган
шахсни таниб олиш учун кўрсатилса ва жабрланувчи уни жиноятчи
сифатида таниганлигини ёки танимаганлигини билдирса, бу билди-
риш илгари у берган кўрсатувига нисбатан маълум даражада юқори
аҳамиятга эга бўлиши ва жиноятчи шахсни аниқлашда муҳим роль
ўйнаши мумкин.
Таниб олиш учун бирор объектни кўрсатишдан мақсад далил
тўплашдир. Бу далил танувчининг у томонидан илгари кузатилган
объект унга кўрсатилаётган объектнинг ўзи эканлиги ёки ўзи эмасли-
ги, улар ўртасида ўхшашлик бор ёки йўқлиги ҳақидаги фикридан
иборат.
Таниб олиш учун кўрсатиш воситаси орқали эришилган далил
гумон остига олинган шахсга қарши бўлиши ҳам, қарши бўлмаслиги
ҳам мумкин. Чунончи, айбланувчи эълон қилинган айбга иқрор бўл-
масдан, ўзини айбсиз эканлигини тасдиқловчи гувоҳларнинг номла-
рини билмаса-да, уларни маълум жойда ишлаши ёки яшаши ва агар
кўрсатилса танишлигини билдиради. Бу ҳолда таниб олиш учун
кўрсатиш усули билан аниқланган гувоҳлар айбланувчининг жиноят-
га алоқасиз эканлигини тасдиқлашлари, демак уларнинг кўрсатувлари
айбланувчига қарши мазмунда бўлмаслиги мумкин.
Баъзи бир жиноят ишларида танувчи илгари кўрган шахс ёки
нарса тергов вақтида унга таниб олиш учун кўрсатилган шахс ёки
нарса эмаслиги, улар ўртасида ҳеч қандай ўхшашлик йўқлиги ҳақда
берган билдиришлари катта роль ўйнайди. Талончилик қилишда
шубҳа остига олинган шахсни таниб олиш учун кўрсатилганда жабр-
ланувчи уни танимаса, яъни шубҳа остига олинган шахс унга нисба-
тан талончилик қилган шахс эмас даб қатъий билдирса, бу шубҳа
остига олинган шахснниг жиноятчи эмаслигини исботловчи далил
ҳисобланиши мумкин. Агар жабрланувчи таниш учун унга кўрса-
тилган шахснинг талончи эканлигини қатъий тасдиқламаса, яъни гу-
монсираса ва унинг баъзи бир ўхшашлик ёки ўхшамаслик белгилари-
ни билдирса, танувчининг бу билдириши шубҳа остига олинган шах-
снинг жиноятчи эканлиги ёки жиноятчи эмаслигини ҳал қиладиган
далил бўла олмайди, албатта. Лекин танувчининг бу хилдаги билди-
ришини иш бўйича тамомила назарга олмай қолдириш ярамайди.
Танувчи ўзига кўрсатилган объект ва у илгари кузатган объект
ўртасида ўхшашлик бор ёки йўқ эканлигини билдирган ҳолда, қиди-
рилаётган объектни аниқлаш учун қулайлик туғилади. Танувчининг
бу билдиришидан фойдаланиб, терговчи асосан фақат бир гуруҳ объ-
ектларга, яъни таниб олиш учун кўрсатилган объектга ўхшаш объ-
ектларга эътибор беради. Демак, ўхшаш ёки ўхшаш бўлмаган объ-
ектларнинг аниқланиши, танувчи жиноятга алоқадор ҳолларда кузат-
ган объектнинг ўзини аниқлаб олиш учун биринчи босқич сифатида
хизмат қилади.
Таниб олиш учун кўрсатиш натижаларини далил деб ҳисоблар
эканмиз, бу далилдан фақат дастлабки терговда эмас, балки суришти-
рув органларинниг фаолиятида, жиноят ишлари бўйича суд терговида
ва фуқаровий суд ишларини ҳал қилишда ҳам фойдаланиш мумкин-
лигини унутмаслик керак.
Гувоҳни сўроқ қилиш, экспертиза тайинлаш ва далилларни
тўплашга қаратилган бошқа турдаги ҳаракатлар жиноят процессида
ҳам, фуқаролик процессида ҳам қўланишини назарда тутиб, бу ҳара-
катларни қайси орган – суд ёки тергов органлари бажаришига қараб
турлича номлаш мумкин. Сўз бу ҳаракатларни, шу жумладан таниш
учун кўрсатишни жиноят процессида қўлланиши ҳақида борар экан,
уни тергов ҳаракати деб аташ лозим.
Амалиётда шахслар ёхуд буюмлар акс эттирилган видеотасмани
гувоҳ ва жабрланувчига намойиш қилиб, уларни таниб олиш таклиф
этилади. Бу албатта зарур ва самарали тадбир, лекин уни процессуал
жиҳатдан таниб олиш учун кўрсатиш тарзида эмас, тезкор-қидирув
услуби сифатида қаралиши керак. Чунки бу ҳолда бир-бирларига ўх-
шаш бир қанча объектлар кўрсатилмайди, холислар иштирок эт-
майди, ҳатто уни терговчи ёки суриштирувчи бўлмаган ходимлар
ўтказиши мумкин.
Таниб олиш учун кўрсатилиши мумкин бўлган объектлар асосан
қуйидагилардан иборат: а)одам; б)турли буюмлар; в)мурда.
Одам, жисмоний ва руҳий аломатлари, вояга етганлиги, иш
мазмунидан манфаатдорлиги, процессда тутган ўрни ва бошқа шунга
ўхшаш хусусиятларидан қатъи назар, таниш учун кўрсатилиши мум-
кин. Овоз, нутқ, юриши ва шу каби хусусиятлар бўйича таниб олиш
учун кўрсатилганда танилишига тегишли объект одамнинг ўзи бўла-
ди. Одамни кийими бўйича таниб олиш ҳам амалиётда учраб туради.
Лекин бундай ҳолларда одам танилганига тўла ишонч ҳосил қилиш
қийин. Шу сабабли одам танилган объект ҳисобланмай, унинг
кийими ва безакларини танилган деб билиш хатога йўл қўйишнинг
олдини олади.
Таниб олиш учун кўрсатиладиган далилий ашёлар жиноятнинг
объекти, предмети, жиноят қилиш қуроли, айбланувчи, жабрланувчи
ва гувоҳга қарашли нарса ёки ҳужжат кабилардан иборат бўлади.
Агар бу нарсалар ёки ҳужжатлар алоҳида номерли ёки ёзувли бўлса,
масалан: велосипед ёки соатдаги завод қўйган номер, чорва моллари-
нинг бирка номери, бирор қимматбаҳо буюмдаги “Дўстим Абдуллаев
Исматга 70 ёшга тўлиши муносабати билан” каби ёзувларнинг ўзи
масалани ойдинлаштирса, уларни таниб олиш учун кўрсатиш талаб
қилинмайди. Пул ва қимматли қоғозлар фақат уларда алоҳида белги-
лар, ёзувлар йиртилганлик ва шу кабилар бўлган тақдирдагина таниб
олиш учун кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатлар қўлёзма, чизмачилик, ёзув дастгоҳи, ёзувни
кўпайтириш аппаратлари, босмахона, картография каби усуллар би-
лан тайёрланган бўлиши мумкин. Бу ҳужжатларнинг ўзи таниладиган
объект бўлиши билан бир қаторда, улардаги ёзув ҳам объект бўлиши
мумкин. Ҳайвонлар ва паррандалар ҳам ўзларидаги алоҳида белги-
лар: тури, ёши, ранги, катта-кичиклиги, тамғалари асосида таниб
олиш учун кўрсатилишлари мумкин.
Жиноят ишларида мурдани таниб олиш учун кўрсатиш ўлган
шахсни аниқлаш учун ўтказилади. Мурда ташқи қиёфаси: алоҳида
белгилари (табиий анатомик камчиликлари, холи, доғи, татиуровка-
лари, тиббий жарроҳлик излари ва ҳ.к.), асосида танилиши, баъзи ҳо-
латларда ҳатто ички органларидаги ўзгаришлар, теккан ўқ қолдиқла-
ри, касалликлар асосида ҳам таниб олиниши мумкин. Уни фақат
кийими бўйича танилса, кийими ўзгартирилган бўлиши мумкинлиги-
ни назарда тутилиши лозим.
Таниб олиш учун кўрсатиладиган объектнинг ўзи тергов вақти-
да ёки тергов ўтказилаётган жойда мавжуд бўлмаса, унинг фотосура-
ти, бадиий расми, излари, бу излардан олинган нусхалар ва мурда-
нинг бош суягидан фойдаланиб М.М.Герасимов усули билан ишлан-
ган сурати ёки ҳайкали бўйича таниб олиш учун кўрсатиш ҳаракати
ўтказилиши мумкин.
Фотосуратлар объектларнинг белгиларини яққол сезишга имкон
берадиган аниқ ва камида уч нафар бўлиб, жадвал тарзида қоғозга
(картонга) елимланган ва номерланган ҳолда кўрсатилади.
Объектлар таниб олиш учун кўрсатилишга тайёр ҳолда ва улар-
ни таниб олинаётган вақтда суратга олиниши ёҳуд видеотасмада акс
эттирилиши мақсадга мувофиқ.
Таниб олувчига объектларни синчиклаб кўздан кечириш, овози-
ни эшитиш, ҳаракатини кузатиш, баъзан нарсаларнинг ҳиди, таъми,
майинлиги каби хусусиятларини текшириш учун имкон бериши ло-
зим.
Таниб олувчига одатда навбати билан қуйидаги саволлар бери-
лади:
Сизга кўрсатилаётган шахслар (буюмлар)дан қайси бирини та-
нийсиз?
Агар танисангиз, уларни илгари қандай шароитларда кўрган,
эшитган эдингиз?
Шу объектни қандай белгилари ёки хусусиятлари бўйича тани-
дингиз?
Сизга кўрсатилган бошқа шахслар (буюмлар)ни илгари учратган
эмасмисиз?
Таниб олиш учун кўрсатиш жараёни ва натижаси фотосуратга
туширилиши, видеотасвири ёзиб олиниши мақсадга мувофиқ. Бу
ҳақда ҳам баённомада акс эттирилади.
Юқорида номланган объектлар танувчига якка ҳолда кўрсатил-
май, балки уларга ўхшаш бир қанча объектлар орасида кўрсатилади.
Акс ҳолда таниш учун кўрсатиш натижалари етарли даражада ишо-
нарли бўлмайди. Лекин баъзи муаллифлар объектларни якка ҳолда
кўрсатилишини маъқуллайдилар. В.Громовнинг фикрича, объектни
унга ўхшаш объектлар орасида кўрсатиш фақат танувчи сўроқда “уни
мингтани орасида ҳам танийман” деб кўрсатув берган ҳолдагина
мумкин, одатдагича ҳолларда эса, объект якка ҳолда кўрсатилиши ке-
рак.
Ҳозирги замон психологияси аниқлаши бўйича одам бир йўла 3
дан 6 гача ҳар хил объектни таққослаб кузата олади. Бинобарин та-
ниш учун кўрсатиладиган объектлар сони шу миқдордан ошмаслиги
лозим.
Танилиши керак бўлган бир қанча алоҳида-алоҳида объектларни
уларга ўхшаш объектлар орасида бир йўла кўрсатиш мумкин. Маса-
лан, жабрланувчига унинг уйидан ўғирланган буюмлар бирданига
кўрсатилиши мумкин, лекин уларни орасида бошқа буюмлар ҳам
бўлиши лозим.
Таниб олиш учун бир йўла кўрсатилган гумон остидаги шахслар
ўзаро тил бириктиришлари эҳтимолдан холи эмас. Танувчи унга бир
йўла кўрсатилаётган гумон остидаги шахслар ичидан бир жиноятчи-
ни таниб, иккинчи жиноятчини бирор сабабдан таний олмаган ҳол-
ларни кўз олдимизга келтирайлик. Бундай ҳолларда танилмай қолган
жиноятчи ўз шеригини “қутқариш” мақсадида, таниб олиш учун
кўрсатиш натижаларига қарши сохта далиллар тўплаши ва терговни
чалғитишга уриниши мумкин. Шу сабабдан гумон остидаги бир қан-
ча шахсни кўрсатиш лозим бўлиб қолган ҳолларда, ҳар бир гумон
остидаги шахс алоҳида-алоҳида, унга ўхшаш шахслар орасида кўрса-
тилиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |