2-§ Тергов жараёнида ва экспертиза ўтказишда махсус билимнинг
қўлланиш шакллари
Жиноятни тергов қилиш жараёнида терговчи бевосита тергов
ҳаракатларини ўтказишда махсус билимлардан фойдаланиш учун му-
тахассисни таклиф этади, унинг иштирокида ўз фаолиятини амалга
оширади ёки экспертиза тайинлайди. Махсус билимнинг бундай ша-
клларда қўлланилиши ЖПК тегишли моддаларида тартибга солинган.
Тергов ҳаракатларини ташкил қилиш ва ўтказишда терговчи
махсус билимга эга бўлган мутахассисни таклиф этиб, унинг ёрдами,
маслаҳати асосида маълум тадбирларни амалга оширади: кўздан ке-
чириш, тинтув ўтказишда махсус қидирув асбобларини қўллаш, изла-
рни қидириш, топиш, кўчириб олиш ва қайд этиш ва бошқа масала-
лар шулар жумласига киради.
Экспертиза тайинлаш ва ўтказишда эса махсус билим эксперт
ходимлари томонидан қўлланилиб, алоҳида тергов ҳаракати сифатида
тадқиқот ўтказилади.
Текширув-тадқиқот натижалари экспертнинг хулосасида акс эт-
тирилиб, жиноий иш юзасидан далил манбаи сифатида хизмат қила-
ди.
Суд экспертиза фани назарияси ва амалиётида суд экспертиза-
лар турлари масаласига катта эътибор билан қаралади. Экспертиза
объектларининг сони мунтазам кенгайиб бориши ўз ўрнида кримина-
листик масалаларни ечишда қўлланиладиган махсус билимларнинг
турларини кўпайишига олиб келмоқда. Бу эса экспертизанинг тубдан
янги турларини яратилишида ва мавжуд криминалистик экспертиза
услубларини такомиллаштиришда ўз ифодасини топмоқда.
Суд экспертизасини таснифлаш турли асосларга мувофиқ амал-
га оширилади. Улар ичида экспертизаларни билим соҳасига қараб
ажратиш биринчи ўринни эгаллайди. Бу принцип бўйича экспертиза-
лар турлари бир вақтнинг ўзида учта белги бўйича ажратилади: экс-
пертиза объекти, предмети ва қўлланиладиган услублар (ёки билим
соҳаси). Алоҳида ҳар бир белги бўйича экспертиза турини белгилаш
англашилмовчиликка олиб келади. Масалан, воқеа жойидан топилган
ўқ ҳам баллистика (ўқ-снарядларнинг ҳаракат қонунлари), ҳам метал-
лар экспертизаси объекти бўлиши мумкин ёки тилшуносликка оид
билимлар дастхатшунослик, муаллифшунослик, суд фоноскопия экс-
пертизаларида кенг қўлланади.
Айтиб ўтилган уч белгига асосан криминалистик, суд-тиббий,
суд-биологик, суд-муҳандислик, суд-иқтисодий, суд қишлоқ хўжалик
ва бошқа турдаги экспертизалар ажратилади.
Ўз ўринда бу экспертизалар турларга бўлинади.
Хусусан, криминалистик экспертизалар қаторига асосан хатшу-
нослик, изшунослик ва суд баллистик экспертизалар киради. Анъа-
навий криминалистик экспертизалар деб аталган суд экспертизалари-
нинг бу турлари жиноятларни очишда қўлланадиган махсус билим-
ларнинг тарихан биринчи шаклларини ташкил этган.
Криминалистик экспертизаларнинг ривожланиши моддалар,
ашёлар ва буюмларни криминалистик экспертиза назариясини яра-
тишга олиб келди. Экспертиза текширувига юбориладиган объ-
ектларнинг турига, уларга қўлланадиган махсус билим ва услубнинг
хусусиятига кўра, суд-экспертиза амалиётида қуйидаги криминали-
стик экспертизалар ўтказилади
.
- Дастхатшунослик текшируви: турли ҳужжатларнинг қўлёзма
матнлари, имзолар, рақамлар, белгилар бу хилдаги экспертиза объек-
ти ҳисобланади. Бунда экспертизанинг вазифаси улар ким томони-
дан,. қандай шароитда ва ҳолатда ёзилганлигини аниқлашдан иборат.
Криминалистика - техника-экспертизаси турли усулда ясалган
ҳужжатнинг қалбакилигини, дастлабки ҳолатини, кейинчалик қандай
ўзгартиришлар киритилганлигини (тузатилган, қўшимча киритилган,
ўчирилган ва ҳ.к.) муҳр ва штампларини асл ёки қалбакилигини,
уларнинг ясаш усулини, ёзув воситаларини, ҳужжатлар материалини
аниқлаш учун тайинланади.
- Суд трасология экспертизаси: ашёвий далил ҳисобланган
турли изларнинг ҳосил бўлиши механизмини, қайси предметдан қол-
дирилганлигини аниқлаш учун ўтказиладиган текширув. Одамлар-
нинг қўл бармоқлари изларини ким томонидан қолдирилганлигини
аниқлаш учун ўтказиладиган текширувни “дактилоскопик эксперти-
за” деб атайдилар.
- Суд баллистик экспертизаси - жиноятни содир этишда
қўлланилган турли отиш қуроллари ва уларнинг қисмлари (патрон ва
портловчи моддалар), отиш натижасида ҳосил бўладиган (одам тана-
сидан ташқари бўлган) жароҳат аломатлари, отилган ўқ- ва гилъзалар,
ўқ-дори ва уларнинг қолдиқ қисмлари мазкур экспертиза объектлари
ҳисобланади. Совуқ қуроллар ҳам мазкур экспертиза объектига кира-
ди.
- Одамларнинг ташқи қиёфа белгилари асосида ўтказилади-
ган идентификациявий текширув. Бу хилдаги экспертиза одамнинг
фотосурати, оғзаки тасвирлаш асосида тузилган портретлари асосида
ўтказилиб, якка шахс ҳақида хулоса берилади. Тергов ва суд амалиё-
тида кўп ҳолларда ўлган одамнинг суяк қолдиқлари (скелети) бўйича
шахсини аниқлаш учун криминалистик ва антропологик текширув
ҳам ўтказиш мумкин.
Суд экпертизасининг процессуал турлари бир биридан уларни
ўтказишнинг ташкил этилиши ва услуби билан фарқ қилади.
Суд экспертиза соҳасидаги ихтисослашув уни ўтказиш шарт
бўлган ҳолатларнинг кенгайишига, экспертиза муассасаларида бажа-
риладиган экспертиза турларини кўпайишига (ЖПКнинг 174-
моддаси) асос бўлди.
Агар экспертиза хулосасида камчиликларни тўлдириш зарурати
туғилса қўшимча экспертиза тайинланади. (ЖПКнинг 176-моддаси 1-
қисми).
Бирламчи экспертиза хулосаси тергов (суд)нинг асосланган
фикри бўйича нотўғри бўлса, қайта (ёки такрорий) экспертиза тайин-
лаши мумкин (ЖПКнинг 176-моддаси 2-қисми).
Қўшимча экспертиза асосий экспертизани ўтказган мутахассис-
га ёки бошқа экспертга топширилиши мумкин.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, ҳам қўшимча, ҳам қайта экспертизага
юборилган материал, текширув объектлари ҳамда намуналар ва ечи-
ладиган масалалар ўзгаришсиз қолади. Акс ҳолда, яъни экспертизага
янги объектлар юборилса ёки бошқа саволлар қўйилса, экспертиза
ўзининг табиатини ўзгартиради ва бошқа янги експертиза ўтказиш
масаласи туғилади. Лекин, экспертиза тайинлангандан сўнг эксперт-
нинг талабига кўра қайта экспертиза материали қўшимча намуналар
билан тўлдирилиши мумкин.
Такрорий экспертиза бошқа бир эксперт ёки экспертлар комис-
сияси, яъни икки ва ундан кўпроқ бўлган экспертлар томонидан ўтка-
зилади. Биринчи экспертиза текширувини ўтказган мутахассис ўзи
берган хулосаси ва ўтказган тадқиқотлари юзасидан тушунтиришлар
бериши мумкин. Лекин у қайта текширувларни ўтказишда, уларнинг
натижаларини муҳокама қилишда ва хулоса тузишда иштирок эт-
майди.
Биринчи экспертиза натижаси билан қайта экспертиза хулосаси
бир-бирига қарама-қарши бўлган тадқиқотларда унинг натижалари
комиссия иштирокида тажрибали мутахассис ходимлар билан ҳам-
корликда муҳокама қилинади ва биринчи экспертиза хулосаси тас-
диқланмаслик сабаблари баҳоланади. Ушбу сабаблар қайта эксперти-
за хулосасида баён этилади.
Қайта экспертиза учинчи, тўртинчи ва ундан кўп марта ҳам тай-
инланиши мумкин. Экспертиза амалиётида шундай ҳоллар учраб ту-
радики, экспертиза фикри билан иккинчи қайта эксперт хулосаси бир-
бирига қарама-қарши чиқади. Бунда ҳар қайси экспертиза ҳам ўзича
асосланган ва қатор сифат белгиларига таянган бўлади.
Бу ҳолда терговчи (суд) ҳар бир хулосани алоҳида, бошқа да-
лиллар билан биргаликда баҳолаши зарур. Агар шундай баҳолаш
натижасида хулосаларда иш юзасидан ишончли фактларга қарама-
қаршиликлар ёхуд процессуал қонун бузилишлари аниқланса, учинчи
марта такрорий экспертиза тайинлаш мумкин.
Такрорий экспертиза материалини ўша олдинги муассасага
юбориш, лозим бўлса бошқа экспертиза лабораторияси ёки институ-
тига юбориш мумкин. Масалан, биринчи экспертиза ИИВнинг экс-
пертиза бўлимида ўтказилган бўлса, иккинчиси, Республика Адлия
вазирлиги ҳузуридаги илмий тадқиқот криминалистика марказига
юборилади. Учинчи такрорий текширув эса шу марказнинг ўзида ёки
бошқа экспертиза муассасасида ўтказилган тақдирда уни ўша жойда
албатта бошқа эксперт ёки экспертлар комиссия таркибида ўтказил-
моғи лозим. Ана шундай бўлгандагина экспертиза хулосалари объек-
тив бўлиб, иш учун далил манбаи сифатида қўлланилмоғи лозим.
Экспертлар комиссиясини тайинлаш ва танлаш терговчига суд
ёки экспертиза муассасаси раҳбарига боғлиқдир. Қайта экспертизани
ўтказиш мутахассисларнинг тажриба ва билим даражасига, иш
ҳажмига қараб белгиланади. Қайта экспертизанинг предмети ва тек-
ширилувчи объектлари доираси ўзгаришсиз қолади.
Шундай қилиб, қўшимча ва такрорий экспертизалар аниқ иш-
нинг ҳолатига қараб тергов ва суднинг қарор ва ажримига кўра ўтка-
зилади. Такрорий ва қўшимча экспертизадан ташқари комиссия тар-
кибида ўтказиладиган ва комплекс экспертизалар ҳам бўлиши мум-
кин. Комиссия таркибида ўтказиладиган экспертиза деб бир соҳага
мансуб бир неча мутахассис томонидан ўтказиладиган тадқиқотларга
айтилади. Текширилувчи объектлар сони кўп бўлиб, текшириш усул-
лари мураккаб бўлса экспертиза материали бир мутахассисга эмас,
балки бир неча экспертга топширилади. Масалан, кўп объектли
дастхатшунослик экспертизалар бўйича текширув ўтказиш одатда
узоқ вақт талаб қилади, шундай ҳолларда экспертиза материали бир
неча мутахассисга, яъни экспертлар комиссиясига топширилади.
Бундай экспертизалар, одатда, молиявий ҳужжатлар бўйича
ўтказиладиган текширувларда, яъни турли ёзувлар ва имзоларни ба-
жарган шахсларни идентификация қилишда тайинланади. Ҳужжатлар
сони ва қўлёзмани ёзишда шубҳаланган шахслар сони кўп бўлганлиги
туфайли экспертиза текширувини тезлаштириш ва хулосани объектив
ва асосланган бўлиши учун бундай экспертизаларни комиссия ишти-
рокида ўтказиш лозим.
Комиссия аъзолари иштирокидаги экспертиза натижалари бир-
галикда муҳокама этилиб, агар улар бир фикрга келса, умумий битта
хулоса тузилади. Агар экспертлар ўртасида ҳал этиладиган масала
юзасидан келишмовчилик рўй берса, ҳар бир эксперт келишмовчилик
келиб чиққан масала бўйича алоҳида хулоса беради (ЖПК 177-
моддаси).
Айрим ҳолларда иш учун аҳамиятга молик бирор ҳолатни
аниқлашга бир соҳадан билимлар етарли бўлмай, балки бошқа соҳа-
даги билимларни жалб этиш зарурияти туғилади. Бу вазиятда ком-
плекс экспертиза тайинланади (ЖПК 178-моддаси)
Комплекс экспертизалар ёрдамида турли масалалар ҳал этилади.
Масалан, велосипедчи ва уни уриб юборган автомобиль ўзаро қандай
йўналишда ҳаракат қилганлигини аниқлаш мураккаб масала бўлиб,
алоҳида ўтказиладиган суд тиббий, транспорт ва изшунослик экспер-
тизалари ёрдамида ҳал этилиши мумкин. Аммо бу текширувлар ком-
плекс равишда ўтказилса, уларнинг самарадорлиги кескин ошади.
Ҳар бир мутахассис ўзининг билим доирасида аниқлаган ҳолатлари-
ни бошқа соҳа мутахассиси топган белгилар билан таққослаб, бирга-
ликда ягона хулоса чиқарадилар. Бунда ҳар бир мутахассис ўзининг
ўтказган текшируви учун шахсан жавобгар бўлади.
Бир объект бўйича алоҳида кетма-кет ўтказиладиган мустақил
тадқиқотларни комплекс экспертиза қаторига қўшиш нотўғридир.
Масалан, ҳужжатни ясаш усулини аниқлашга қаратилган техник-
криминалистик экспертиза ундаги ёзувларни бажарган шахсни
аниқловчи хатшунослик экспертизалар алоҳида бўлиб, комплекс экс-
пертизани ташкил этмайди. Аммо йиртиб ташланган ҳужжатни
тиклашга қаратилган биргаликда ўтказиладиган изшунослик, техник
криминалистик ва хатшунослик тадқиқотлар асосли равишда ком-
плекс экспертизаси, деб аталиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |