3-§ Экспертиза тайинлашга тайёргарлик кўриш
ва намуналар олиш тартиби
Экспертиза тайинлаш эҳтиёжи жиноят ишини тергов қилиш жа-
раёнида ишнинг айрим мунозарали ҳолатлари юзасидан махсус би-
лим талаб қилинганда ҳосил бўлади.
ЖПК 173-моддасида экспертиза ўтказилиши шарт бўлган қатор
ҳолатлар қайд этилган. Қонуннинг кўрсатмаси, ушбу ҳолатлар ҳақида
иш материалида бошқа маълумотлар (гувоҳ, жабрланувчиларнинг
кўрсатувлари) бўлишидан қатъи назар, экспертиза хулосасини олиш
мажбурийгини таъкидлайди.
Иш учун аҳамиятга молик бўлган бошқа ҳолатларни аниқлашда,
жумладан, криминалистик экспертизанинг айрим турларини
тайинлаш, ҳал қилинадиган масалалар, криминалистик техника
соҳасидаги махсус билим талаб қилган тақдирда зарур бўлади.
Экспертиза ўтказиш зарур деб топилса, уни тайинлаш ҳақида су-
риштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради (ЖПК 180-
моддаси)
Криминалистик экспертизанинг объектларидан олинган намуна-
лар, далилий аҳамиятга эга бўлган бошқа моддий нарсалар, турли
ҳужжатлар солиштириб кўриш учун ашёвий далиллар бўлиши мум-
кин.
Мазкур объектларда экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарорда ёки
ажримда уларнинг номлари, белги сифатлари алоҳида кўрсатилади.
Қарор (ажрим)да экспертиза тайинлаш учун асослар ва эксперт ҳал
қилиши лозим бўлган саволлар қайд этилади. Саволлар аниқ, равон
ва экспертнинг махсус билими доирасидан четга чиқмаслиги лозим.
Криминалистик экспертиза материалини қарор, ажрим, текши-
рув объектлари тергов ва суд давлат экспертиза муассасасига юбора-
ди. Муассаса раҳбари экспертиза ўтказишни тегишли мутахассис хо-
димга топширади. Шу билан бирга процессуал қонунда белгиланга-
нидек, эксперт сифатида экспертиза муассасасидан ташқари жойлар-
да хизмат қилувчи мутахассислар ёки алоҳида шахсларни ҳам жалб
этиб, экспертиза материалини уларга бевосита топшириш мумкин.
Экспертизада текширилувчи объектлар - ашёвий далил, унинг
айрим қисмлари, моддий қолдиқлари билан бир қаторда солиштириб
текшириш учун зарур бўлган намуналар - нусхалар ҳам юборилиши
лозим.
Намуналарнинг ҳажми, сифати эксперт текширувини тўла ва
объектив бўлишини таъминлайди. Экспертиза текшируви учун оли-
надиган намуналарнинг турлари ва уларни олиш тартиби ЖПК 188-
моддасида кўрсатилган. Криминалистик экспертизани ўтказиш учун
олинадиган намуналарнинг турлари асосан қуйидагилардир: қўлёзма,
хат, имзо, рақам ёзувлари, кўпайтирадиган воситалардан олинадиган
намуналари, изларни ҳосил қиладиган қолип, нусхалар, отиш қурол-
ларининг турли қисмларидан ҳосил бўладиган намуналар ва бошқа-
лар.
Криминалистик тадқиқот ўтказиш учун зарур бўладиган наму-
налар, эркин ва экспериментал бўлиши мумкин. Бундан ташқари,
дастхатшунослик экспертизасида шартли - эркин намуналар ҳам
ажратилади. Эркин намуналар жиноят иши қўзғалишидан аввал
мавжуд бўлган объектлардир. Масалан, дастхатшунослик текшируви
ўтказиш ва гумон қилинувчининг ўзи ёзган хати имзолари уйида,
хизмат хоналаридан олинган ҳужжатларда бўлади. Экспериментал
намуналар эса экспертиза тайинланган ходим томонидан унинг мах-
сус топшириғи билан олинади. Текшириладиган ҳужжатдаги ёзувга,
имзоларга, рақамларга ўхшаш матнларни бир неча алоҳида қоғоз
ҳужжатга ёзиш буюрилади ва текширилувчи томонидан - имзоларга
мансуб бўлган ҳарф ва шакллар бажарилиши кузатиб турилади.
Экспериментал намуналар, одатда, кишилар ҳаракати натижаси-
да вужудга келтирилиб олинади, масалан, дастхат, қўл-оёқ излари-
нинг намуналари ёки инсон организмининг яшаш фаолиятидаги мод-
далардан (қон, соч, сўлак ва бошқа намуналар) шулар жумласидан-
дир.
Нусхаларнинг ҳар икки тури ЖПКга асосланган ҳолда эксперти-
зани тайинловчи суд ёки терговчи томонидан олинади ва улар қарор
(ажрим)да кўрсатилади.
Кўпинча экспериментал намуналар экспертиза текширишлари
вақтида экспертлар томонидан ҳам олинади. Шунинг учун қайси
вақтда эксперт, экспериментал нусха намуналарни олинишини яхши
фарқлай олиш керак. Экспериментал намуналар зарур бўлган ҳоллар-
да мажбурий равишда ҳам олиниши мумкин. Бу ҳаракат терговчига
юклатилган.
Қонунга асосан эксперт мажбурий равишда намуна олиш
ҳуқуқига эга эмас. Терговчи экспериментал нусхалар олишда айбла-
нувчи ёки гумон қилинувчи, жабрланувчи ёки гувоҳлардан ташқари
яна ҳажм жиҳатидан ёки баъзи ҳолатлар сабабли эксперт ихтиёрига
топшириш имкониятлари бўлмаган объектлардан ҳам экспериментал
намуналар олиши мумкин.
Терговчи бу ишларга махсус мутахассисларни таклиф қилиш
ҳуқуқига эга. Улар ўзларининг маслаҳатлари, шахсий иштироки ва
ҳаракатлари билан сифатли намуналарни олишга ёрдам берадилар.
Терговчи томонидан олинадиган эркин ва экспериментал намуналар
сони ва сифати жиҳатидан эксперт текширишлари учун етарли бўли-
ши керак. Олинган намуналар объектнинг ҳақиқий ўзидан келиб
чиққанлиги шубҳасиз бўлиши учун процессуал расмийлаштирилган
бўлиши шарт.
Текширув учун зарур бўлган намуналарни олиш учун терговчи
қарор, суд эса ажрим чиқаради. Нусхалар олинганлиги ҳақида баён-
нома тузилиб, унда олинган намуналарнинг сони, намуна олишдаги
шарт-шароитлар, тергов усуллари батафсил ёзилиши, тузилган баён-
нома терговчи ва холислар имзолари билан тасдиқланиши лозим.
Айбланувчи, гумон қилинувчи, гувоҳ ва жабрланувчидан қоғоз усти-
га ёздириб олинган намуналар терговчи ҳамда намунани бажарувчи
томонидан тасдиқланиб имзоланади. Олинган намуналар бошқа объ-
ектлар каби тегишли тартиб ва усулда жойлаштирилади ва муҳрлана-
ди.
Экспертиза текширувини ўтказиш жараёнида, экспертнинг ўзи
ҳам экспериментал намуналар тайёрлаши мумкин. Процессуал
қонунда қайд қилинишича, баъзи криминалистик текширувлари учун
эксперт тажриба-эксперимент ўтказиб ҳам намуна олади. Баллистик
экспертиза ўтказишда ўқ отиш қуролини идентификация қилишда
эксперт ҳодиса жойидан топилган ўқ ва гильзаларни солиштириб
текшириш учун ашёвий далил бўлган қуролдан бир неча марта ўқ
отиб экспериментал ўқ ва гильза намуналарини тайёрлайди. Шунинг-
дек, трасологик текшируви учун эксперт ашёвий далил бўлган пойаб-
зал, бузиш қуроли, чопиш ва кесиш асбобларидан уларнинг из ҳосил
қилувчи ташқи қисмидан экспериментал излар намуналарини олиши
мумкин.
Экспертиза учун олинган намуналар жиноят процессуал қону-
нига биноан баённома билан расмийлаштирилади. Эксперт ўзи таш-
кил қилиб олган намуналари ва эксперимент текширувларини ўзи-
нинг хулосасини баёнот, яъни тадқиқот қисмида тўла ва аниқ акс эт-
тиради.
Текширув учун олинган намуналар экспертизанинг бошқа объ-
ектлари қаторида тегишли усулда ўраб-жойлаб, уларнинг тури ва со-
ни қарор (ажрим)да кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |