Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 § Телефон ва бошқа сўзлашувни эшитиб туриш



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

2 § Телефон ва бошқа сўзлашувни эшитиб туриш
тактикаси 
 
Тергов қилиш жараёнида жиноятда гумон қилинган шахсларни 
аниқлаш мақсадида қатор тезкор-қидирув чоралари ўтказилади, 
маълум шахслар кузатиб борилади, уларнинг турмуш, меҳнат ва 
бошқа фаолият хусусиятлари текширилади, қаерда, кимлар билан му-
лоқотда бўлишлари ва шу каби жиноятга алоқаси бўлган маълумот-
ларни тўплашда уларни жиноий гуруҳ иштирокчилари билан олиб 
борган телефон ва бошқа алоқа воситалари орқали сўзлашувларини 
эшитиб ва қайд қилиб туриш жиноятни ўз вақтида ва тўла исботлаш-
ни кафолатлайди. 
Мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш жиноятнинг айрим ҳолатла-
рини аниқлаш жараёнида текширилаётган вазиятларга аниқлик кири-
тиш, уларни исботлаш мақсадида олиб борилади. Бундай ҳолларда 
терговчи телефон ва бошқа сўзлашув воситаларидан олиб борилади-
ган мулоқотни эшитиб, уни магнит тасмасига ёзиб олиш ҳақида қарор 
тузади ва унда кимнинг телефон сўзлашувини эшитиш зарурлиги 
кўрсатилади. Қарорда кўрсатилган тергов ҳаракатини ўтказиш учун 
етарли асослар бўлганидагина прокурор санкцияси берилади. Тергов 
ҳаракатини ўтказиш ҳақидаги қарор ёки ажримда ахборотлар хусуси-
яти, ҳажми ва натижаларини қайд қилиш шакли белгиланиб, ижро 
этишга юборилади. 
Телефон орқали сўзлашувларни эшитишдан олинган маълумот-
ларни қайд этиш бошқа тергов ҳаракатларининг натижаларини қайд 
этишдан ва мустаҳкамлашдан бирмунча фарқ қилади. Маълумки, 
эшитиб туришдан олинган ахборотни тўлалигича сўзма-сўз баённо-
мада қайд этиш жуда қийин, чунки телефон ва бошқа қурилмалар 
орқали сўзлашув мулоқот икки шахс орасида юз беради, сўзлашув 
мазмуни эса савол-жавоб, фикр алмашув, маълумот ёки топшириқ бе-
риш ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин. Бундай ахборотни эшитиб, 
сўнгра тўлалигича баённомада акс эттириш имкони бўлмайди. Шу-
нинг учун жиноят процессуал қонунида сўзлашувларни эшитиб ту-
риш чоғида овоз ёзиш мослама, воситаларини қўлланиши белгилан-
ган.


Ушбу тергов ҳаракатини ўтказиш ҳақидаги қарорда кимнинг 
(кимларнинг) сўзлашувларини эшитиш зарурлиги, турар-жой ман-
зиллари, абонент рақамлари кўрсатилиши лозим. Эшитиб туриш жа-
раёнида сўзлашув мазмунини магнит тасмасига ёзиб олиш, уни сўн-
гра далил сифатида ишнинг алоҳида ҳолатларини исботлаш учун 
ишлатиш имконини яратади. Сўзлашувларни эшитиб, овоз ёзиш во-
ситаларида қайд этишни амалга оширувчи ходимлар жиноят ишининг 
тавсифи ҳақида хабардор бўлмоқлари мақсадга мувофиқ. Чунки 
қачон, қаердан ва кимларнинг сўзлашувларини эшитиш ва унинг қай-
си бир маълумотлари жиноят ишига тегишли эканлигини назорат 
қилиб боришларига ва қанча муддат давомида эшитиб магнит тасма-
сига ёзиб боришларига ёрдам беради. Буни тергов ҳаракатига тайёр-
гарлик кўриш, амалга ошириш ва қайд қилиш жараёнини бажараётган 
ходимлар тактик нуқтаи назаридан ошкора қилмасликлари лозим, акс 
ҳолда, манфаатдор (гумон қилинган, текширилувчи) шахслар теги-
шли эҳтиёт чораларини кўриб, тергов ҳаракатини ўтказишга тўсқин-
лик қилишлари ва натижага, ҳақиқатни аниқлашга салбий таъсир 
кўрсатишлари мумкин. 
Телефон ва бошқа сўзлашув воситаларидан эшитиб ёзилган 
сўзлашув фонограммаси акс эттирилган магнит тасмаси жойлашти-
рилган кассетани терговчи холислар ва зарур бўлганда мутахассис 
иштирокида кўздан кечириб, магнитофон ёрдамида қайта эшиттира-
ди. Ёзиб олинган сўзлашувни қайта эшитиш ва далил сифатида унга 
баҳо бериш вақтида терговчи лозим топса, бу тергов ҳаракатини 
амалга оширган ходимларни ҳам таклиф қилиши мумкин. Улар 
сўзлашув ёзилган вақти, шароити ва бошқа аҳамияти бўлган ҳолатлар 
ҳақида маълумотлар беришлари мумкин. Сўзлашув фонограммалари-
ни кўздан кечириш ва қайта эшитиш жараёнида ҳосил бўладиган 
баъзи бир ноқулайлик ва қийинчиликларни, жумладан, сўзлашув 
ёзилган фонограммада сўзлашув мазмунидан ташқари бошқа овоз ва 
шовқинлар акс этиши каби вазиятларни бартараф қилишда таклиф 
қилинган мутахассис ва сўзлашувни эшитиб, ёзиб олган ходимлар 
тушунча бериб ёрдам кўрсатишлари мумкин. Овоз ёзилган магнит 
тасмаси жойлаштирилган кассетани кўздан кечирар экан, терговчи 
умумий ҳолатига, техник кўрсаткичига, қандай маркали овоз ёзиш 
воситасига қайд этилганлигига, тасманинг айланиш тезлигига ва 
бошқа хусусиятларига эътибор беради.
Асосий диққат фонограммадаги ёзилган сўзлашув мазмунига 
қаратилиши лозим. Ундаги маълумотларнинг жиноий ҳолатлар билан 


мантиқий боғланиши, жиноят ишидаги бошқа далиллар билан бир 
қаторда бир-бирини тўлдириши ва жиноятнингисботлаш даражаси 
терговчининг умумназарий принциплари асосида ўтказилади. 
Магнит тасмасига ёзилган сўзлашув мазмунини қайта эшитиш 
ва баҳолаш пайтида терговчи сўзлашувининг бошланиш ва охирлаш 
қисмига, сўзлашув давомида қандай нуқсонлар мавжудлигига, 
тўхташ ёки матннинг узилиб қолиши ҳолатлари каби аломатларига 
эътибор бермоғи лозим. Бундай ҳолатлар тергов ҳаракати натижаси-
ни далил сифатида тўғри баҳолашга ёрдам беради. 
Видеокассетани кўздан кечириш ва қайта эшитиб таҳлил қилиш 
натижаларини терговчи кўздан кечириш баённомасида акс эттириши 
лозим. Ҳар қандай тергов ҳаракатини қайд этувчи процессуал ҳужжат 
каби мазкур баённомада ҳам ким томонидан, кимлар иштирокида ту-
зилганлиги, аниқланган маълумотлар хусусияти, овоз ёзишни амалга 
оширган ходимлар ва бошқа шу каби ишга оид ахборотлар қўрсати-
лади. 
Кўздан кечириш ва магнит тасмасига ёзилган сўзлашувни қайта 
эшитиш баённомаси, уни ўтказишда қатнашган холислар, мутахассис 
ва бошқа иштирокчилар томонидан тасдиқланиб. иш материалига 
қўшиб қўйилади. 
Фонограмма сифати ва унда ёзилган, қайд этилган овозларнинг 
кимга тегишли эканлигини аниқлашга зарурат туғилса, тегишли тек-
ширувлар ва бошқа тергов ҳаракатлари ўтказилиши мумкин. Бундай 
текширувлар сўроқ ўтказиш, овоздан таниб олиш, эксперимент ўтка-
зиш орқали ҳал қилиниши мумкин. 
Телефон ва бошқа сўзлашув воситаларидан эшитиб ва магнит 
тасмасига ёзиб олинган сўзлашув овозининг ким ёки кимлар томони-
дан ифодаланганлигини аниқлаш баъзан фоноскопик экспертиза ёр-
дамида ҳал этилади. Бундай зарурат овозни (нутқни) ифода этган 
шахс «менинг овозим эмас» деб инкор этган ёки бошқа бирор сабаб-
ни асос қилган тақдирда юз беради ва тегишли мутахассис томонидан 
овозни индивидуал хусусиятлари асосида текширув ўтказишга тўғри 
келади.
Ушбу текширув суд фоноскопия соҳасидаги мутахассислар то-
монидан амалга оширилади. Текширув объектлари сифатида телефон 
ва бошқа сўзлашув воситаларидан магнит тасмасига ёзиб олинган 
овоз, сўзлашув, нутқ, видео тасвирдаги овоз, сўзлашувлар бўлиши 
мумкин. Тергов жараёнида жиноятда гумон қилинган шахс ҳодиса 
содир бўлган вақтда у ерда бўлмасдан бошқа жойда бўлганлиги ва бу 


ҳолатни видео тасмадаги тасвир тасдиқлаш мумкинлиги ҳақидаги 
важини текшириш учун видео тасвир тадқиқот қилиниб, у қачон су-
ратга 
туширилганлиги, 
кадрлардаги 
сана 
ўзгартирилган-
ўзгартирилмаганлиги, унда монтаж қалбакиллаштириш аломатлари 
бор-йўқлиги, видеотасма илгари ишлатилган-ишлатилмаганлиги 
аниқланади. 
Суд фоноскопия экспертизаси ҳал қиладиган масалалар 
қуйидагилардир: 
- экспертизага тақдим қилинган суҳбатларнинг мазмуни стено-
граммалар матнига тўғри келадими; 
- тақдим қилинган магнит тасмада механик ёки электроакустик 
монтаж белгилари мавжудми; 
- суҳбатда нечта шахс иштирок этган; 
- тадқиқ қилинган суҳбатдаги овози ва нутқи «А»га тегишлими; 
- текширилаётган суҳбат экспертизага тақдим қилинган дикто-
фон ёрдамида ёзиб олинганми; 
- тақдим қилинаётган магнит тасмадаги фонограмма аслими ёки 
нусхасими; 
- ушбу магнит тасма тадқиқ қилинаётган фонограмма ёзилиши-
дан олдин фойдаланилганми. 
Ёзув сифати паст бўлганлиги сабабли стенограмма тузишнинг 
имкони бўлмаса, терговчи эксперт олдига қуйидаги саволларни қўй-
иши мумкин: 
- экспертизага тақдим қилинаётган “SONY” МС-60 русумли 
микро аудио кассетадаги суҳбатнинг сўзма-сўз баёни қандай; 
- тақдим қилинган фонограммадаги сўзлар ўқилганми ёки эркин 
нутқми; 
- ушбу магнит ёзув кўрсатилган сигналлар аниқ манбага теги-
шлими (гудок, сирена, двигатель шовқини ва бошқалар.); 
- фонограммада нутқи муҳрланган шахснинг жинси, жисмоний 
ва руҳий ҳолати кандай? 
Видеофонографик тадқиқотлар икки тоифага бўлинади: 
видео ва овоз ёзиш ускунасини видеофонографик тадқиқоти 
ҳамда фонограммага муҳрланган товуш ахборотининг фоноскопик 
тадқиқоти. 
Терговчи фоноскопия экспертизаси тайинлангач, фонограмма-
нинг нусхасини эмас, аслини экспертизага тақдим қилиши лозим. Бу 
фоноскопия экспертизасини ўтказиш услуби билан боғлиқ бўлиб, 
тадқиқотнинг биринчи босқичида тақдим этилган фонограммада мон-


таж белгилари мавжуд эмаслиги ва ёзиш шароитининг асли эканлиги 
аниқланади. 
Шахсни овози ва нутқига кўра аниқлаш учун ўтказиладиган 
эксперт тадқиқотлар кўпчилигида, товуш хусусиятлари таҳлили ва 
унинг семантик мазмуни билан узлуксиз боғлиқдир. Сўзлашув 
маъноси ва мазмунини монтаж ёрдамида ўзгартириш мумкинлиги 
ҳисобга олинса, тадқиқотнинг бошланғич босқичидаёқ, барча ҳо-
латларда овоз ёзувида қаллоблик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини 
аниқлаш зарур. Бу овоз ёзувида электроакустик монтаж аломатлари 
акустик мосламалар ва ЭҲМ ёрдамида аниқланади. 
Электроакустик аоситалар таъсирида магнит тасмага ёзилган 
сызлашувнинг бирламчи маъносини ўзгартириш-электроакустик 
монтаж, дейилади. Эксперт тадқиқотининг услужи асосида електро-
акустик монтаж аломатларини аниқлаш ва таҳлил қилиш имконини 
берувчи дастурий услуб ётади. 
Тақдим қилинган ёзувдаги монтаж аломатлари мавжудлиги 
текширилгандан сўнг намоён бўлган белгиларга овоз ёзиш ускунаси-
нинг таъсири аниқланади.
Бунинг учун тадқиқ қилинаётган фонограмма ёзиб олинган маг-
нитофонни кўздан кечириш, эксперт тажрибаларини ўтказиш орқали 
унинг конструктив ва функционал хусусиятлари баҳоланади. ЭҲМ 
ёрдамида магнитофонларни идентификация қилиш услубидан фойда-
ланиб фонограмма тадқиқ қилинаётган магнитофонда ёзилган ёки 
ёзилмаганлиги аниқланади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish