цессуал ҳолатидан келиб чиқади. Бу тартиб экспертиза хулосаси хо-
лисона бўлишининг кафолатларидан биридир.
Эксперт - маълум соҳада илм, фан, техника, санъат ёки ҳунарда
билими бўлган ва процессуал ҳуқуқий ваколатга эга шахс ҳисоблана-
ди, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ЖПК 68-моддасида
белгиланган-
дир.
Эксперт ходимларининг фаолияти давлат экспертиза муассаса-
ларида ёки бошқа ташкилотларда намоён бўлиши мумкин.
Улар қаерда ишлашларидан қатъи назар, иш юзасидан эксперт
сифатида тайинлаш процессуал қонунда кўрсатилган тартиб асосида
амалга оширилади, улар тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадир. Экс-
пертиза текширувини ўтказиш жараёнида эксперт мустақил процес-
суал шахс сифатида экспертизага оид бўлган қўшимча объектлар, ах-
боротлар, жиноят иши ва экспертиза материалларини талаб қилишла-
ри мумкин.
Эксперт олдига қўйиладиган саволлар унинг махсус билимлари
доирасида бўлиши лозим. Бу талаб бузилиб, эксперт олдига унинг ва-
колат доирасидан четга чиқадиган вазифалар қўйилса, у
хулоса бе-
ришдан бош тортиши мумкин. Текширув натижасида бериладиган
хулосалар эса экспертнинг билим доираси билан чегараланади ва
унинг ваколатидан ташқари чиқмаслиги керак.
Эксперт узрсиз сабабга кўра ўз вазифасини бажаришдан бош
тортса ёки қасддан ёлғон хулоса берса қонунда белгиланган жавоб-
гарликка тортилади, бу ҳақда огоҳлантирилганлигини ўз
имзоси би-
лан тасдиқлайди.
Махсус билимга эга шахслар жиноятни тергов қилиш ва суд жа-
раёни даврида мутахассис сифатида ҳам жалб этилиши мумкин.
Мутахассис мақоми ЖПК 69-моддасида тўлиқ ифодаланган,
шунингдек, 70-моддасида эса ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.
Унинг процессда иштироки дастлабки тергов ва суд жараёнининг ҳар
томонлама, тўлалигича таъминлашга қаратилган.
Суд экспертизаси материалини тайёрлаш, эксперт ҳал қиладиган
саволларни тўғри белгилаш, солиштириб текшириш учун намуналар
олиш ва бошқа шу каби масалаларни амалга ошириш учун терговчи
ёки суд криминалистик техникаси соҳасидаги мутахассис маслаҳати-
ни олиши мумкин. Экспертиза тайинлаш даврида текширув объ-
ектларини кўчириб олиш, мустаҳкамлаш, текширув вазифасини аниқ
белгилаб, саволларни экспертиза предметига оид равишда турли
тадбирларини амалга оширишда криминалист мутахассиснинг ёрда-
ми жуда муҳим.
Криминалистика фани соҳасидаги
мутахассис далилларни то-
пиш, олиш ва мустаҳкамлашда, криминалистик илмий-техника воси-
таларни қўллашда, айрим ҳолатлар юзасидан тегишли маслаҳатларни
бериб кўмаклашади. Масалан, қотиллик жинояти содир бўлган жойни
кўздан кечиришда жабрланувчининг мурдасини текшириб, ўлим
вақти ва сабабини тахмин қилишда, жароҳатлар қандай қурол билан
етказилганлигини аниқлашда, ўқ-отиш қуроли қўлланилганлиги, у
қандай масофадан ва қаердан туриб етказилганлигини белгилашда
криминалист мутахассиснинг иштироки муҳим ўрин тутади.
Мутахассис сифатида шифокор, педагог, психолог, шунингдек,
зарур билим ва малакага эга бўлган бошқа шахслар ҳам чақирилиши
мумкин, дейилади процессуал қонунда. Бу кўрсатма криминалист му-
тахассисларга ҳам тегишлидир.
Терговда ва суд муҳокамасида иштирок
этувчи мутахассислар
экспертиза муассасаларида ишловчи эксперт, илмий ходим, раҳбар
мансабларида фаолият кўрсатувчи шахслар бўлиши мумкин. Шунинг
учун улар тергов ҳаракатларида мутахассис сифатида иштирок этган
бўлсалар, кейинчалик яна (айрим ҳолатлардан ташқари) жалб этили-
ши мумкин. Бу масала ЖПКнинг 78-моддасида кўрсатилган бўлиб,
криминалистика соҳасидаги мутахассисларга тўлиқ татбиқ этилиши
мумкин.
Эксперт ва мутахассиснинг жиноят ва судлов процессидаги
иштирокини белгиловчи ҳолатлар бир қанча ўхшашликларга эга бўл-
са-да, ҳар бирларининг процессуал ҳолатлари ва функциялари му-
стақил характерга эга.
Процессуал иштирокчи сифатида
жалб этиладиган барча экс-
перт ходимлар ўз ихтиёрига топширилган экспертиза материаллари
юзасидан текширув-тадқиқот ўтказиб, тегишли хулосаларни беради
ва бунинг учун шахсан масъул ҳисобланадилар. Мутахассислар эса
тергов ва судда иштирокчи сифатида қатнашиб, тергов ҳаракатини
ўтказишда (кўздан кечириш, эксперимент) маслаҳатчи, ёрдамчи си-
фатидаги вазифаларни амалга оширадилар.
Мутахассиснинг иштироки тергов ҳаракатининг ва суд муҳока-
масининг баённомаларида қайд этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: