Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Вояга етмаган шахсларни сўроқ қилиш



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
6-§ Вояга етмаган шахсларни сўроқ қилиш 
 
Вояга етмаган шахсларни қайси ёшдан бошлаб гувоҳ сифатида 
сўроқ қилиш мумкинлиги қонунда кўрсатилмаган. Тергов амалиётида 
кичик, боғча ёшидаги болаларни гувоҳ сифатида сўроқ қилиш, яхши 
натижалар бергани учраб туради. 
Ёш боланинг кўрсатув бера олиш қобилияти унинг умумий ва 
руҳий тайёргарлигига боғлиқдир. Кўрсатувнинг ташкил топиши уни 
сўроқ вақтида қандай қайта тиклаб бериши болаларнинг турли ёшла-
рида турлича амалга ошади, шунинг учун вояга етмаган гувоҳларни 
руҳий ҳолатини назарда тутиб сўроқ қилиш лозим. Уларни шартли 
равишда уч гуруҳга бўлиш мумкин. 1) Мактабгача ёшдаги бўлган бо-
лалар, 2) бошланғич синфдаги ўқувчи болалар, 3) ўрта ва юқори синф 
ўқувчилари, ўспиринлар. Учинчи гуруҳдаги ўспирин ёшларни сўроқ 
қилиш тартиби вояга етган гувоҳларни сўроқ қилишдан деярли фарқ 
қилмайди. 
Вояга етмаган гувоҳни сўроқ қилишга тайёргарлик кўришда 
терговчи унинг ёши, умумий ривожланиши, билими, қобилият дара-
жаси, характери ва хулқ-атвори ҳақида етарли маълумот тўплаши за-
рур. Бу маълумотларни терговчи мактабдан, ўқитувчилардан ёки бо-
ланинг яқин одамларидан олиши мумкин. Ёш болалар баъзан жиноя-


тчиларни улардан қасд олишидан қўрқиб, билган нарсаларни айтиб 
беришдан бош тортадилар. Терговчининг вазифаси вояга етмаган гу-
воҳларни хавфсизлигини таъминлаш жиноят ишилардан манфаатдор 
бўлган шахсларнинг таъсиридан қутқариш ва гувоҳга ҳеч қандай за-
рар ва хавф йўқлигини тушунтиришдан иборатдир. 
Ёш болаларни уларга қулай бўлган шароитда ва ўзига таниш 
бўлган жойда сўроқ қилиш маъқулроқдир. Қонунга биноан вояга ет-
маган гувоҳларни сўроқ қилишда уларнинг яқин одамлари, ота-
оналари, ака ёки опалари, ўқитувчилари иштирокида бўлиши керак. 
Бу шахслар иш оқибатидан манфаатдор бўлмасликлари лозим. 
Баъзи вақт кичик ёшдаги гувоҳлар яқинларидан, иштирок 
этувчи ўқитувчи ёки синф раҳбарларидан уялиб очиқ кўрсатув бера 
олмайдилар. Бу ҳолда педагогни бошқа мактабдан чақириш мумкин. 
Ёш болаларни сўроқ қилишда уларга қизиқарли бўлган 
суҳбатдан бошлаб ишончини қозониш керак, шундай кейин иш юза-
сидан савол беришга ўтиш мумкин. Сўроқ вақтида чарчатиб қўймас-
лик учун уларга танаффус қилиб дам бериш лозим. 
16 ёшдан юқори бўлган гувоҳлар, жабрланувчилар кўрсатув бе-
ришдан бош тортиш ёки қасддан ёлғон кўрсатув бериш учун жиноий 
жавобгарлик ҳақида огоҳлантириладилар, 16 ёшдан кичик бўлган 
жабрланувчи ва гувоҳларга эса, уларнинг тўғри кўрсатувлари қанча-
лик аҳамиятга эга эканлигини ва жиноят иши учун зарурлигини ту-
шунтириш лозим. 
Вояга етмаганларни сўроқ қилишда ёш болалар ва ўсмирлар 
психологияси ўзига хос хусусиятга эга эканлигини эътиборга олиш 
зарур. Шу сабабли ҳам вояга етмаганларни сўроқ қилиш унинг объек-
тив бўлишини таъминлайдиган, махсус қўшимча процессуал кафола-
тларга эгадир. Сўроқ қилиш жараёни эса шу туфайли криминалистика 
фани ишлаб чиққан алоҳида тактик усуллардан кенг фойдаланишни 
кўзда тутади. 
11 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар жиноятда қатнашган катта-
лар билан мулоқотда бўлгани боис, уларда бурч ва мажбурият тушу-
нчаси шаклланади ва катталарга тақлид қила бошлайдилар. Лекин, 
улар ўз хусусиятига кўра, катта ёшдагиларнинг ҳамма хатти-
ҳаракатларини тўғри қабул қила олмайдилар. Мана шундай шароитда 
болалар баъзан ўртоқлик ва дўстликни нотўғри тушуниб, улар учун 
жиноий йўлга киришдан ёки бошқанинг жиноятини ўз бўйнига 
олишдан ҳам тоймайдилар. 


Вояга етмаган шахсларни сўроқ қилишнинг ўзига хос услублари 
бўлганлиги туфайли тайёргарлик кўриш ҳам алоҳида бўлмоғи лозим. 
Сўроқни қаерда, қачон, кимлар иштирокида ўтказиш, қандай тартиб-
да олиб бориш, қандай саволлар қўйиш каби масалаларни олдиндан 
белгилаб олиш тергов ҳаракатини муваффақиятли ўтказишига ёрдам 
беради. Ёш болаларни сўроқ қилишда процессуал қонун нормаларига 
зид бўлмаган умумий процессуал тартибни ўзгартириб, бошқача так-
тик услубларни қўллаш мумкин. Кичик ёшдаги сўроқ қилинувчилар-
нинг шахсини аниқлагандан сўнг, бевосита савол жавобга ўтиш мум-
кин, ”эркин сўзлаб бериш” босқичини савол қўйиш йўли билан ал-
маштириш мумкин. Саволлар аниқ ва тушунарли шаклда тузилмоғи 
лозим. 
Вояга етмаган айбланувчи ва гумон қилинувчиларни сўроқ 
қилиш аҳамияти, уни ўтказиш жойи, процессуал тартиби, нима учун 
уни айбланувчи (гумон қилинувчи) сифатида сўроқ қилинаётганли-
гини, тушуниб олишига боғлиқ. Вояга етмаган айбланувчини сўроқ 
қилиш текширилаётган жиноят иши бўйича тутган ўрнини, у билан 
тергов ҳаракати ўтказилаётганини ва у ўзини масъулиятини англаб 
содир қилган жиноий ҳаракатини қандай оқибатга олиб келганини 
тушунишига қаратилган бўлмоғи лозим. 
Вояга етмаган шахсларни сўроқ қилиш жараёнида терговчи улар 
билан руҳий контакт ўрнатиши, улардан ҳаққоний ва тўла маълумот 
олиши, сўроқ уларнинг тақдирини тўғри ҳал қилишга ҳам қаратилга-
нлигини тушунтириши лозим. 
Сўроқ қилинувчига мулойим, хайрихоҳ ва мақсадли тарзда муо-
мала қилинмаса, унинг онгига, қалбига йўл топиш мураккаб бўлади 
ва тўғри кўрсатув олиш қийин кечади. 
Сўроқ шахснинг ёши, умумий савияси ва психологик хусусия-
тига мос равишда суҳбат тариқасида ўтказилиши ҳам мумкин. Вояга 
етмаган шахснинг жиноят ишида иштирокчи бўлиши катта ёшдаги 
айбланувчилар томонидан унинг ҳаётига хавф туғдириши мумкин. 
Терговчи бундай ҳолатда тегишли чора кўриб болага унинг хавфсиз-
лигини таъминлашини айтади. Шундагина вояга етмаган гумон қили-
нувчи ва айбланувчилар сўроқда тўғри ва объектив маълумот бериш-
га мойил бўладилар. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish