Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Гумон қилинувчи ва айбланувчиларни



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
4-§ Гумон қилинувчи ва айбланувчиларни 
сўроқ қилиш 
 
Гумон қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилишдан олдин 
унинг шахси ва шахсига тегишли маълумотлар, қайси тилда кўрсатув 
бера олиши аниқланади, сўнг сўроқ қилинувчининг ҳуқуқ ва мажбу-
риятлари тушунтирилади. 
Айбланувчи жиноят ишини тергов қилиш жараёнида асосий 
процессуал шахс ҳисобланади ва уни сўроқ қилишдан мақсад иш 
учун ҳаққоний ва тўла маълумот олишдир. 
Айбланувчи ва гумон қилинувчи шахсларни сўроқ қилишда 
уларни кўрсатув беришга мажбурлаш, қўрқитиш, зўрлик ишлатиш, 
алдаш ва шу каби қонунга хилоф бўлган ҳаракатларни қўллаш 
таъқиқланади. 
Жиноят ишини тергов қилиш жараёнида гумон қилинувчи ва 
айбланувчининг процессуал ҳолатлари ҳар хил бўлса-да, бирга улар-
ни сўроқ қилишда қўлланадиган тактик усуллар деярли бир хилдир. 
Фарқ шундаки, гумон қилинувчига нисбатан терговчида сўроқ даври-
да ҳали етарли даражада далил бўлмагани учун уни фақат жиноятда 
гумонлайди, айбланувчига нисбатан эса етарли далил тўпланганлиги 
учун унга айбини эълон қилиб, сўнг айблашга асос бўлган ҳолатлар 
юзасидан сўроқ қилинади. 
Айбланувчиларнинг кўрсатуви асосан икки муҳим вазифани ба-
жаради: 
1) Иш бўйича айбланувчининг кўрсатуви далилий манба бўлиб, 
ундаги маълумотлар ишнинг айрим ҳолатларини тўла очишга ёрдам 
беради. 
Жиноят воқеасини жабрланувчига ва гувоҳга нисбатан айбла-
нувчи яхшироқ билади ва кўп вақтга эслаб қолади. Айрим факт ва ҳо-
латлар эса фақат айбланувчига маълум бўлади. 


Шунинг учун айбланувчидан мумкин қадар тўла ва тўғри кўрса-
тув олишга ҳаракат қилиниши лозим. 
2) Айбланувчининг кўрсатуви дастлабки терговда унинг ҳимоя 
восита бўлиб ҳисобланади. Терговчи айбланувчига тўла, ҳар томон-
лама тўғри кўрсатув беришга, ўзини ҳимоя қилишга ҳамма далиллар-
ни, фактларни келтиришга имкон туғдиради. Шу билан бирга терго-
вчи ишга керак бўлган муҳим фактларни, ҳолатларни аниқлайди ва 
айбланувчининг жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилади. 
Айбланувчилар сўроқ вақтида бўйинларига қўйилган айбларга 
нисбатан турлича муносабатда бўладилар: 
1) Айбланувчи эълон қилган айбларга тўла ёки қисман иқрор 
бўлади, тўғри ва тўла кўрсатув беради; 
2) Айбланувчи айбига иқрор бўлмайди ва тўғри кўрсатув бера-
ди, чунки у ҳақиқатда ҳам жиноятни содир қилмаган; 
3) Айбланувчи айбига иқрор бўлади “тўла ёки қисман” ва ёлғон 
“нотўғри” кўрсатув беради. Бунинг сабаби турлича бўлиши мумкин; 
сўроқ қилинувчи шеригининг айбини бўйнига олиб, унинг ишини 
осонлаштириш ёки терговга маълум бўлмаган хавфлироқ ҳолатларни 
яшириш ёхуд ўзини мақташ, қаҳрамон қилиб кўрсатиш мақсадини 
кўзлайди; 
4) Айбланувчи айбига иқрор бўлмайди ва жиноий жавобгар-
ликдан қутилиш мақсадида ёлғон кўрсатув беради. 
Терговчи сўроқ ўтказиш вақтида юқорида кўрсатилган тўрт ҳо-
латнинг қайси бири билан тўқнаш келганини била олмайди. Шунинг 
учун айбланувчиларни сўроқ қилиш пайтида икки муҳим қоидани на-
зарда тутиши лозим: биринчидан, айбланувчининг айбига иқрор 
бўлиш ёки бўлмасликдан қатъи назар, унинг кўрсатувини текшириш 
зарур ва иккинчидан, терговда айбини бўйнига олмаган айбланувчи-
ларнинг кўрсатуви ”албатта ёлғон бўлади” деган хулоса ҳосил бўл-
маслиги лозим. 
Жиноятчиларга кўпинча айбини қисман бўйнига олиш ёки мут-
лақо иқрор бўлмасдан жиноий жавобгарликдан қутилишга ҳаракат 
қилиш хосдир. Терговчининг вазифаси ҳар бир айбланувчининг 
руҳий хусусиятига мос ҳолда тактик усулларни қўллаб, тўғри ва тўла 
кўрсатув олишдир. 
Айбланувчини сўроқ қилишдан аввал жиноят ишини яна бир 
бор кўриб чиқиб, керакли жойларидан - ҳужжатларидан алоҳида ёзма 
изоҳлар олиш лозим чунки, сўроқ вақтида улар зарур бўлиб қолиши 
мумкин. 


Айбланувчига қўйиладиган саволларни тузишда эса айбла-
нувчининг жавобини ва унинг турли хилларини тахминан бўлса ҳам 
назарда тутган ҳолда тайёргарлик кўрилади. 
Сўроқ ўтказиш айбланувчига айб эълон қилиш тўғрисидаги 
қарор билан танишгандан сўнг ўтказилади. Жиноят ишининг хусуси-
ятига ва аломатларига қараб айбини эълон қилиш тўғрисидаги қаро-
рида айблаш учун умумий юридик асосларни келтириш кифоядир, 
баъзида эса далил манбаини ҳам кўрсатиш мумкин, лекин, айрим 
фактларни, ашёвий-далилларни маълум қилишга шошилмаслик ке-
рак, чунки улар сўроқнинг кейинги босқичларида зарур бўлиб қола-
ди.
Сўроқ яхши натижалар бериши, уни муваффақиятли ўтиши учун 
тайёргарлик кўриш вақтида терговчи айбланувчининг шахсини ўрга-
ниши ва аниқлаши лозим. 
Айбланувчининг шахсини белгиловчи хусусиятлар: унинг 
хизмат соҳаси, турмуши, атрофидаги таниш-билишлари билан 
алоқаси ва бошқа терговга керак бўлган маълумотлардир. Уларни те-
зкор ҳаракатлар ва гувоҳларни сўроқ қилиш йўли билан аниқлаш му-
мкин. Бу маълумотлар сўроқ вақтида айбланувчининг ёлғон кўрсату-
вини очиб ташлашга ёрдам беради. Сўроқ такрорий ўтказилганда ҳам 
тайёргарлик кўришга тўғри келади чунки, биринчи сўроқдан олинган 
кўрсатувни кўриб чиқиб, қандай камчиликларга йўл қўйилган, қандай 
факт ва ҳолатлар аниқланмай қолган, қандай янги саволлар қўйилиши 
мумкин ва бошқа масалалар белгилаб олинади. 
Жиноятни эҳтиётсизлик билан содир қилган айбланувчиларни 
сўроқ қилиш, уларнинг кўрсатувларини асослаш худди гувоҳларни 
сўроқ қилиш усулига ўхшашдир. Бундай айбланувчилар сўроқ вақти-
да баъзи ҳолатларни хотирасидан кўтарилганлигини айтса ёки бошқа 
сабабларига кўра воқеани тўла сўзлаб бера олмаса, гувоҳларга қўлла-
надиган тактик усулларни ишлатиш мумкин бўлади. 
Лекин жиноятни қасддан содир қилган айбланувчилар, одатда, 
воқеани тўла-тўкис қабул қиладилар ва яхши эслаб қоладилар. Улар 
жиноят ҳодисасидан қанчалик манфаатдор бўлсалар, унинг очилмас-
лигига шунчалик ҳаракат қиладилар. Шунинг учун бу хилдаги айбла-
нувчиларга қўлланадиган тактик усуллар бир мунча бошқачадир. 
Қонунга биноан айбланувчининг кўрсатув бериши ихтиёрийдир. 
У кўрсатув беришдан бош тортгани ва ёлғон сўзлагани учун жиноий 
жавобгарликка тортилмайди. Айбланувчини қўрқитиш, алдаш, зўр-


лик ишлатиш, ёлғон ваъдалар бериш йўли билан кўрсатув олиш ғай-
риқонунийдир. 
Айбланувчиларни сўроқ қилиш гувоҳларни сўроқ қилиш тарти-
би сингари уч қисмдан иборат: 
Сўроқнинг биринчи қисмида айбланувчининг шахсини 
аниқлаш, тергов жараёнида унга нисбатан қўлланадиган эҳтиёт чора-
ларини танлашга ва турли ҳодиса-ҳолатларнинг олдини олишга ёрдам 
беради. 
Агар айбланувчи очиқда бўлса, унинг ҳужжатлари текширилиб 
шахсига тегишли маълумотлари юзасидан сўроқ қилиниб, ҳуж-
жатлардаги маълумотларга солиштириш зарур. Қамоқда бўлган 
айбланувчи унинг шахсий ҳужжатлари жиноят ишида бўлади ва тер-
говчи уларни олдиндан текшириб чиқишга имкони бор. 
Анкета маълумотлари аниқлангандан сўнг терговчи айбла-
нувчини айбини эълон қилиш қарори билан таништиради ва зарур 
бўлса, айбининг моҳияти тушунтирилади. Шунингдек, процессуал 
қонунга биноан айбланувчининг процессуал ҳуқуқлари ҳам тушунти-
рилади. 
Сўроқнинг иккинчи қисми айбланувчининг тушунтиришини 
эшитишдир. Бу қисмда қуйидаги тактик қоидалар назарда тутилиши 
даркор. 
1) айбланувчининг қандай бўлмасин содир қилинган жиноятга 
иқрор бўлишига мажбур қилмаслик лозим, акс ҳолда у судда айтган 
сўзидан бош тортади ва дастлабки терговда уни мажбур қилган-
ликларини айтади, натижада жиноятни исботлаш қийинлашади ва иш 
қайта терговга юборилади.
2) айбланувчининг сўзини саволлар билан ёки луқма ташлаш 
билан бўлмасдан, унинг кўрсатувини охиригача тинглаш зарур. Гарчи 
айбланувчи ёлғон кўрсатув бераётганлиги сезилса ҳам, унга сўзини 
охиригача етказишга имкон берилмоғи лозим. 
Аммо айбланувчи атайлаб жиноят ишига алоқаси бўлмаган нар-
салар юзасидан маълумот берса, терговчи уни ишга тегишли бўлган 
фактлар юзасидан сўзлашга чорлаши зарур. 
3) жиноят иши мураккаб, бир неча эпизоддан иборат бўлса, 
сўроқ ҳар бир эпизод юзасидан алоҳида олиб борилиши лозим. Бир 
эпизод ёритилгандан сўнг айбланувчига савол бериб жавобини эши-
тиб, сўнгра иккинчи эпизод юзасидан сўроққа ўтиш лозим. 
Сўроқнинг учинчи қисми айбланувчига савол бериб, унинг жа-
вобини олиш. Бу энг мураккаб ва масъулиятли масаладир. Сўроқнинг 


бу босқичи терговчидан унинг мутахассислик моҳиятини, илғор 
тажрибасини ва бошқа ижобий хусусиятларини амалга оширишини 
талаб қилади. Айбланувчиларга бериладиган саволлар уч турда 
бўлиши мумкин: тўлдирувчи, аниқловчи ва текширувчи. Улар 
қуйидаги масалаларни ҳал қилишга имкон беради: 
а) жиноят ишига алоқаси бўлган фактлар юзасидан тўла ва ҳар 
томонлама маълумот олиш. Айбланувчи ўзини ҳимоя қилиш учун 
қандай асослар келтирган ва уларни тўғрилигини тек шириш; 
б) тергов даврида маълум бўлмаган янги маълумотлар олиш. 
в) айбланувчи берган кўрсатувининг айрим ноаниқ бўлган жой-
ларини ёритиш; 
г) айбланувчи кўрсатувини текширишга зарур бўлган айрим ҳо-
латларни аниқлаш; 
д) айбланувчининг берган кўрсатуви ишнинг асосий ҳолатлари-
га қарама-қарши бўлса, уни ёлғон гапирганлигини фош этиш. 
Сўроқ вақтида ишлатиладиган далиллар текширилган, аниқлан-
ган ва ишончли бўлиши лозим. Терговчи ўз ихтиёрида бор далиллар-
ни ҳаммасини айбланувчига кўрсатиши ёки билдириши зарур эмас, 
ёлғон сўзлаётган айбланувчининг кўрсатувини қанчалик ҳақиқатдан 
узоқ эканлигини исботловчи фактлар, далилларнинг ҳар бирини ўз 
ўрнида келтириб, айбланувчини “қуролсизлантириб”, тўғри кўрсатув 
беришга мажбур қилиши лозим. 
Баъзи айбланувчилар аввалдан сўроқ вақтида гапирадиган 
мавзуларини ўйлаб тайёрлаб қўяди. Терговчи савол-жавоб қилиш 
босқичида унга кутилмаган саволни бериб, иш бўйича аниқланган 
маълум воқеани қандай тушунтиришини сўраганда, айбланувчи 
дарҳол жавоб беришга қийналиб қолади ва ҳақиқатни сўзлашдан 
бошқа илож йўқлигини англайди. Баъзида, жиноят ишининг характе-
рига қараб айбланувчининг руҳий хусусиятини назарда тутиб жиноят 
ҳодисаси қандай рўй берган, нималар топилган, жиноятнинг асосий 
ҳолатлари қай йўсинда юз берганлигини айбланувчига айтиб бериш 
мумкин, бу ҳолда сўроқ қилинувчи терговга ҳамма ҳолат-вазиятлар 
маълум эканлигига иқрор бўлиб, тўғри маълумот беришдан бошқа 
илож йўқлигига ишонч ҳосил қилади. 
Жиноятда гумон қилинган шахсни сўроқ қилиш тартиби, айбла-
нувчини сўроқ қилиш тартиби сингари олиб борилади. Шубҳала-
нувчи шахс ҳам, айбланувчи сингари ёлғон кўрсатув берганлиги учун 
ёки кўрсатув беришдан бош тортганлиги учун жиноий жавобгарликка 
тортилмайди. 


Гумон қилинувчи ва айбланувчига сўроқ вақтида бериладиган 
саволлар маълум кетма-кетлик тартибида умумий ҳолатдан алоҳида 
масалаларга тегишли бўлган ҳолатларга оид бўлган маълумотни 
олишга қаратилган бўлиши лозим. 
Саволлар олдиндан белгиланиб, жиноятнинг айрим ҳолатларини 
ёритишга ёрдам бериши, уларни тахминан бўлса ҳам режалаштириб 
қўйилиши, сўроқ жараёнида ўз вақтида ва ўз жойида ишлатилишига 
ёрдам беради. 
Савол икки усулда қўйилиши мумкин: биринчи усулда тергов 
учун муҳим бўлган ҳолатларни ёритувчи савол, иккинчиси-хусусий 
масалаларга тегишли бўлиб, уларни сўроқ қилинувчига тақдим этиш 
вақти-соати, олдинма-кетинлиги тергов ишининг бориши ва ҳолатига 
қараб белгиланади. 
Айбланувчининг ёлғон кўрсатувини фош этиш учун ишлатила-
диган далилларнинг миқдори ва қайси ҳолатларга тегишли эканлиги-
ни терговчи сир сақлаб, савол бериш вақтида айбланувчига тақдим 
этиб, “бу ҳолатни қандай тушунтирасиз” каби мурожаат билан 
аниқлайди. Саволга жавоб бериш учун тайёр бўлмаган айбланувчи
терговчининг ихтиёрида яна қандай далиллар борлигини билмаган 
ҳолда, тўғри кўрсатув беришга мажбур бўлади. 
Айбланувчи ва гумон қилинувчи шахсларни сўроқ қилиш усул-
лари терговчидан катта маҳорат ва санъат талаб қилади. Жумладан, 
терговчи сўроқ қилинувчиларнинг руҳий ҳолатини инобатга олган 
ҳолда, олдинги саволларни қайтадан бошқачароқ шаклда тақдим 
этиши, гувоҳ ва жабрланувчилардан олинган маълумотни билдириш 
ва шу каби тактик, психологик услублар кўллаши мумкин. 
Сўроқ қилишда қўлланадиган тактик услублар процессуал 
қонун чегарасидан чиқмаслиги лозим, шу билан бирга ҳаққоний ва 
объектив маълумот олиш учун терговчи айбланувчининг шахси ва 
руҳиятига таъсир этиши, тўғри кўрсатув бериб айбига иқрор бўлса, 
унга нисбатан бирмунча енгил жазо чоралари қўлланишини ваъда 
қилиши мумкин. 
Айбланувчи ва ишда гумон қилинган шахсларни сўроқ қилишда 
терговчи томонидан уларни қонуний ҳуқуқларини билмаслигидан 
фойдаланиш, айёрлик билан ёлғон ваъдалар бериб маълумот олиш 
ёки иш юзасидан ҳали текширилмаган далилларни қўллаб, кўрсатув 
олиш процессуал қонунни қўпол равишда бузиш бўлмаса-да, бари-
бир, бундай ҳолатларда терговчи ўзининг шахси ва обърысига путур 
етказади. 


Айбланувчи (гумон қилинувчи) ўзини тўла айбдор деб тан олган 
ҳолларда ҳам терговчи бу иқрорликни текшириб, бошқа далиллар би-
лан солиштириб қанчалик ҳақиқий эканлигини аниқлаши лозим. Тер-
гов амалиётида сўроқ қилинувчилар ёлғондан айбини бўйнига олиб, 
бошқа хавфлироқ жиноятини, “шеригини” яшириш мақсадида айбини 
яшириш ва бошқа сабабларни кўзда тутади. Шунинг учун, сўроқ 
вақтида олинган бу маълумотлар тергов ишининг тугалланиши бўл-
масдан, аксинча текширувни бошланиши демакдир. Олинган маълу-
мотнинг тўғрилигини иш юзасидан тўпланган далиллар билан со-
лиштириб, уни ҳақиқатга жавоб беришини текшириб баҳоланиши ло-
зим. Шу мақсадда олинган кўрсатувни воқеа содир бўлган жойга 
чиқиб текшириш, тергов экспериментини ўтказиш, экспертиза тайин-
лаш ва такрор сўроқ қилиш мумкин. 
Сўроқ қилиш жараёнида айбланувчилар, гумон қилинувчилар, 
гувоҳлар жабрланувчилардан олинган кўрсатувлардаги айрим ҳо-
латлар бир-бирига зид бўлса, бу қарама-қаршиликларни икки шахсни 
юзлаштириш усули билан ҳал қилиш мумкин. Жиноятнинг умумий 
ҳолатига нисбатан жиддий қарама-қаршиликлар келиб чиқса, бошқа 
тергов ҳаракатлари ўтказиш лозим, жумладан янги гувоҳларни сўроқ 
қилиш, экспертиза ўтказиш, янги версиялар тузиб, уларни текшириш 
каби чоралар кўрилиши мумкин. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish