Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

2. 
Ахборотдан фойдаланувчилар. Молиявий ҳисобни ташқи ҳисоб 
деб ҳам атайдилар. Унинг натижалари чоп этиб борилади, бироқ ҳисоботлар 
нафақат молиявий ахборотларни, шунингдек, корхоналар фаолиятидаги 
муваффақиятларни, уларнинг янги маҳсулотларини намойиш этувчи реклама 
тусидаги мақолаларни ҳам ўз ичига олади. Молиявий ҳисоботлардан 
фойдаланувчилар корхонадан ташқарида бўладилар. Ушбу ахборот 
назоратчи давлат органлари, компанияларнинг акционерлари, облигациялар 
ва бошқа қимматли қоғозларнинг эгалари, қудратли инвесторлар учун зарур. 
Бошқарув ҳисобини, бинобарин, ички ҳисоб деб аташ мумкин. Унинг 
натижаларидан фақат корхона бошқарув ходимларигина фойдаланадилар. Бу 
корхонанинг ўзига хос “ошхона”си бўлиб, бу ерда менежерлар учун 
мақолалар тайёрланади.
3. Ахборот манбалари. Молиявий ҳисоб учун ахборот манбаи бўлиб 
фақат корхона маълумотларигина хизмат қилса, бошқарув ҳисоби учун 
корхона ҳисоби эса ундан ташқари солиқ олишга оид маълумотлар, моддий 
бойликлар ҳаракати меъёрларини тавсифловчи технологик чиқиндилар 
ҳақидаги маълумотлар, илмий-тадқиқот ишлар ўтказилганлигини, уларнинг 
натижаларидан ишлаб чиқаришнинг тегишли шароитларида фойдаланиш 
имкониятлари ҳақидаги ҳисоботлар ва маълумотлар ахборот манбаи бўлиб 
хизмат қилади.


221 
4. Ҳисоб олиб бориш мажбурияти. Молиявий ҳисоб - расмий ҳисоб 
бўлиб, барча корхона ва ташкилотлар учун уни юритиш мажбурийдир. 
Молиявий ҳисобот ҳужжатлари солиқ идораларига тақдим этилади, улар 
аудиторларнинг текширув объекти ҳисобланиб, чоп этилиши шартдир. 
Бошқарув ҳисобини олиб бориш зарурияти эса корхона раҳбарлари 
томонидан ҳал этилади. Шу боис қиймати паст бўлган ахборотни тўплаш ва 
қайта ишлашнинг ҳеч қандай маъноси йўқ. 
5. Ҳисоб олиб бориш қоидалари. Молиявий ҳисоб олиб бориш қатъий 
бўлиб, у давлат меъёрий ҳужжатлари ва миллий стандартлари асосида 
бошқарилади.
Бошқарув ҳисобини олиб боришда эса меъёр ва қоидалар корхона 
томонидан белгиланади. Ташкилотнинг бошқарув аппарати бу қоидалар 
фойдалилигига боғлиқ равишда ҳар қандай ички қоидаларга эргашиши 
мумкин. Бошқарув ҳисоби қоидаларини асослайдиган мақсад эса унинг 
самарадорлиги даражаси ҳисобланади. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish