Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

иқтисодий таҳлил - эришилган натижаларни баҳолаш, бундан кейинги 
тараққиётнинг ички ва ташқи захираларини аниқлаш соҳасида олиб борилган 
ишлар мажмуи;
тахминлаш - келажакда ўрни бўлиши эҳтимол тутилган иқтисодий 
жараёнларнинг сценарийлари ва моделлари, фаразлар мажмуи. Тахминлар, 
одатда, бир қанча вариантларда кўрилади, бу бундан кейинги амалларнинг 
турли-туман муқобил услубларини ўрганиш ва улардан энг яхшиларини 
танлаб олиш имконини беради;
қарорлар қабул қилиш - корхона олдида турган мақсад ва 
вазифаларга етишиш услублари мажмуи;
прогнозлаш - бўлажак амаллар услубларини, хўжалик юритиш 
объекти ривожланиш йўлини белгиловчи режалар, дастурлар ва бюджетлар 
ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёни.
Шуни таъкидлаш жоизки, айрим муаллифлар бошқарув вазифаси 
сифатидаги прогнозлаш жараёнини алоҳида ажратиб кўрсатмайдилар ва уни 
кичик тизим сифатида қараб чиқадилар. Лекин ҳар қандай бошқарув жараёни 
ўз мақсадидан келиб чиққан ҳолда бошқасидан фарқ қилади. 
Прогнозлашнинг мақсади – тахминни тузиш, режалаштириш мақсади эса, 
режалар ва улар асосида дастурлар ва бюджетлар тузиш ҳисобланади. 
Бошқача қилиб айтганда, режалардан фарқли ўлароқ прогнозлашлар 
мажбурий ижрони талаб этмайди.
Юқорида баён этилганларга таяниб, биз прогнозлаш жараёнини 
бошқарувнинг алоҳида вазифасига ажратишни мақсадга мувофиқ деб 
биламиз.
Бошқарувнинг алоҳида вазифаси сифатида қарор қабул қилишни ҳам 
ажратиб қўйиш зарур. Қарорлар қабул қилиш жараёни, одатда, корхона 
олдида турган мақсад ва вазифаларни аниқлашдан бошланади. Ундан олдин 
эса дастлабки ахборотни таҳлил қилинади, шунингдек, корхонанинг 


216 
стратегик ва тактик тараққиётининг турли вариантлари прогноз қилинади ва 
моделлаштирилади. Танланган муқобил вариант қабул қилинадиган қарорга 
асос бўлади, шундан кейин унга ечиш алгоритми қурилади.
Бошқарув объекти (манбаи)га аниқ мақсадда таъсир кўрсатиш уни 
лойиҳалаштирилаётган ва эришилган тавсифномаларга мутассил қиёслашни, 
аниқ ўлчашларнинг меъёрий, режавий ва тахминий кўрсаткичлардан 
оғишларини аниқлашни кўзда тутади. Назорат функциясининг моҳияти 
шундаки, унда огоҳлантирувчи тартибда олиб борилиши учун нафақат содир 
бўлган, балки содир бўлиши эҳтимол тутилган оғишишлар ҳақида сигнал 
беришнинг барча тусмолли ҳолатлари назорат қилинади. 
Назорат функциясидан олдин ҳар доим ҳисоб функцияси келади, 
Унинг мазмуни хўжалик операциялари ҳақидаги бирламчи ахборотни қайд 
этиш жараёнлари ва маълумотларни қатъий белгиланган белгилар, 
йўналишлар, даврлар бўйича гуруҳлаштиришдан иборат. Ҳисоб шарофати 
билан мулкларнинг бут-бутунлиги таъминланади, шу билан бирга, бошқарув 
субъекти мавжуд захиралар ҳақида ахборот олиш имкониятига эга. Айнан 
ҳисоб ишлаб чиқариш корхонадаги унинг натижалари ҳисобидан аниқ 
назорат ўрнатиш имконини яратади.
Шундай қилиб, бошқарув жараёнининг учинчи босқичида 
бошқарувнинг яна икки функцияси – ҳисоб ва назорат юзага келади, улар 
ёрдамида бошқарувчи тизим ва бошқарувчи манба ўртасида тескари алоқа 
барқарор сақлаб турилади.
Бошқарувнинг якуний босқичида тартибга солиш ва рағбатлантириш 
функциялари амалга оширилади. Улар салбий оғишишларни бартараф 
этишга, 
шунингдек, 
ижобий 
натижаларни 
мустаҳкамлаш 
ва 
рағбатлантиришга йўналтирилган ишлар мажмуидан иборат. Ростлаш – 
бошқарув тизимини воқеалар ривожига, ундаги ўзгаришларга, яъни 
бошқариладиган тизимни зарурий доирага келтириш жараёнига 
мослаштиришдан бошқа нарса эмас. 
Рағбатлантириш бошқарувнинг ташкил этиш ва тартибга солиш 
функциялари билан бир вақтда юз берувчи функциясини ҳам ўзида намоён 
этади. Бу ишлаб чиқариш жараёни иштирокчиларининг шундай далиллаш 
воситасини, у корхона мақсад ва вазифаларини аниқлашга ва шу мақсадларга 
мувофиқ келувчи қарорлар қабул қилишга ундайди.
Шундай қилиб, бошқарувчи тизим функциялар воситасида 
бошқарилувчи объектга аниқ мақсад билан таъсир кўрсатади. Бу функциялар 
ўртасидаги ўзаро алоқа ва ҳамкорлик бошқарувнинг бир-бирига боғлаш 
заруриятини ташкил этади: иқтисодий таҳлил – прогнозлаш - қарорлар қабул 
қилиш - режалаштириш – ташкил этиш – бухгалтерия ҳисоби – тартибга 
солиш – рағбатлантириш – иқтисодий таҳлил ва ҳ.к. Бунда шу нарсани 
назарда тутиш лозимки, бошқарувнинг алоҳида босқичлари, функциялари 
гоҳ тушириб қолдирилган ёки бирлаштириб юборилган ёки уларни қўллаш 
изчиллиги ўзгартирилган бўлиши мумкин.
Бошқарув қарорлар қабул қилиш жараёни уч асосий муваққат 
босқичдан иборат:


217 
1) дастлабки бошқарув босқичи (режалаштириш функцияси);
2) тезкор бошқарув босқичи (бошқарувни ташкил этиш функцияси);
3) бошқарувнинг якуний босқичи (назорат функцияси).
Молиявий ҳисоб нафақат ички бошқарув учун фойдаланиладиган, 
балки контрагентлар, яъни ташқи фойдаланувчиларга хабар қилинадиган 
ахборотни қамраб олади. Ушбу ахборот ҳам назоратчи давлат органлари, ҳам 
компанияларнинг ҳиссадорлари, облигациялар ва қимматли қоғозларнинг 
эгалари, қудратли инвесторлар эҳтиёжларини қондириши керак. Уни юритиш 
меъёр ва қоидалари миллий бухгалтерия ҳисобининг андозалари воситасида 
бошқариб турилади. Бошқарув ҳисоби эса корхонани бошқаришнинг ички 
вазифаларини ҳал этишга мўлжалланган бўлиб, «ноу хау» ҳисобланади. 
Молиявий ҳисобдан фарқли ўлароқ бошқарув ҳисоби субъектив (хусусий) ва 
конфеденциал (сирли)дир, бироқ айнан у бошқарув қарорлари қабул 
қилишни таъминлашда асосий масъулиятни ўз зиммасига олади ва у билан 
юксак даражадаги мутахассислар шуғулланадилар.
Ўзбекистон корхоналарида кўпгина бухгалтерлар анъанавий 
бухгалтерия ҳисоби билан шуғулланадилар. Кўпгина корхоналарда бошқарув 
ҳисоби олиб борилмайди ёки жуда заиф ривожланган. Кўпгина унсурлари 
бизнинг анъанавий бухгалтерия ва оператив ҳисобимизга, иқтисодий 
таҳлилимизга киради. Шу билан бирга, Ўз-бекистон ҳисоб амалиёти ҳали 
маркетинг 
имкониятларидан 
фойдаланган 
эмас, 
унда 
ҳақиқий 
харажатларнинг тахминийлардан оғишишлари аниқлашдаги, маҳсулот 
сотишнинг зарарсизлик нуқтасини аниқлаш, бюджетлаштириш, трансферт 
баҳони шакллантириш, ички ҳисоб ва аудитни методикаси каби катта 
имкониятлардан фойдаланилмаяпти ва ҳ.к.
Бошқарув ҳисобининг тикланиши ва шаклланишини калькуляцион ва 
ишлаб чиқариш ҳисобларини ривожланиши тарихидан алоҳида ҳолда тўғри 
тушуниш мумкин эмас. Энг аввало, товарлар рентабеллигини, бозор 
нархларининг фойдалилик даражасини баҳо-лаш қуроли сифатида 
калькуляциялашнинг аҳамияти ортиб кетди. Фойда олиш учун товарлар 
бозорда ўз таннарҳидан юқорироқ нарларда сотилиши зарур.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish