Тошкент молия институти



Download 3,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/56
Sana23.02.2022
Hajmi3,25 Mb.
#177879
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
2019 Инновацион иқтисодиёт дарслик

-иқтисодий ресурслар чекланган шароитда ортиб бораётган аҳоли 
эҳтиёжларини таъминлаш зарурлиги. Маълумки, XXI асрда дунёнинг 
ривожланган мамлакатлари барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда 
инновацион-инвестиция шаклини амалиётга жорий этишга жиддий эътибор 
қаратмоқда. Иқтисодий ўсишни таъминлашда инновацион-инвестиция 
шаклини қўллаш мавжуд иқтисодий ресурслар ва ишлаб чиқариш 
воситаларидан, шунингдек, инсон интеллектуал қобилиятидан самарали 
фойдаланиш зарур бўлади. 
Масалан, иқтисодий ўсишда инновацион-инвестиция шаклини 
қўллаётган Жанубий Шарқий Осиё мамлакатларида иқтисодий ўсиш мисли 
кўрилмаган даражада ривожланмоқда. Ер шарида ҳеч қайси мамлакат ушбу 
давлатлар сингари бу даражада тез ва самарали иқтисодий ўсишга 
эришмаган. Жанубий Шарқий Осиё мамлакатларида аҳоли жон бошига тўғри 
келадиган даромаднинг ўртача қиймати 30 йил ичида 4 баробарга ўсган, 
шунингдек мамлакатдаги молия ва истеъмол бозорлари халқаро интеграция 
янада жипслашган, аҳоли камбағаллик даражаси кескин пасайган. Хусусан, 
ушбу мамлакатлардаги камбағаллик даражаси 3 баробарга қисқарган, 
аҳолининг саводхонлик даражаси ва соғлигини белгиловчи кўрсаткичлар 
ижобий томонга ўзгарган. Бу мамлакатларнинг биринчи авлодини Шимолий 
Корея, Сингапур, Ганконг ва Тайван, иккинчи авлодини Индонезия ва 
Малайзия, учинчи авлодини эса Хитой ташкил этади. 
25
http://countrymeters.info/ru/World. История населения Земли 
26
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика маълумотлари


21 
Юқорида номлари қайд этилган биринчи авлод мамлакатларида 
иқтисодий ўсишни таъминлаш жараёнига давлатнинг маъмурий аралашиш 
даражаси юқори бўлган, бироқ иккинчи ва учинчи авлод мамлакатларида 
иқтисодиётни либераллаштиришга асосий урғу берилган. 
Ҳар икки ҳолатда ҳам мамлакатда иқтисодий ўсишни таъминлаш 
давлат томонидан кучли фискал сиёсати ва интизоми, жамғарма ва 
инвестицияларни рағбатлантириш каби макроиқтисодий даражадаги сиёсати 
олиб борилган. 
Дунё 
мамлакатлари 
иқтисодий 
ривожланиш 
тарихига 
назар 
ташлайдиган бўлсак, уларнинг деярли барчасида ижтимоий-иқтисодий 
жараёнлар маълум даражада ва даврда давлат томонидан бошқарилганлигини 
гувоҳи 
бўламиз. 
Кейинчалик 
мамлакатда 
ижтимоий-иқтисодий 
муносабатларнинг чуқурлашуви, рақобат шароити яратилганлиги ва 
иқтисодиётнинг 
тўлиқ 
либераллашуви 
иқтисодиётни 
бошқаришда 
давлатнинг ролини пасайиб боришига замин яратади. 
-аҳолини қўшимча иш жойлари билан таъминлаш зарурлиги. 
Маълумки, иқтисодий назариянинг асосчиси Джон Мейнард Кейнс (1983-
1946, Буюк Британия) бозор иқтисодиётининг энг катта иккита камчилиги 
мавжудлигини таъкидлайди. Биринчиси, ишсизлик даражасининг ортиб 
кетишини тартибга солишнинг имконияти йўқлиги бўлса, иккинчиси 
мамлакатда яратилган миллий бойлик ва даромадни тенг тақсимлаб 
бўлмаслигидир. 
Ҳақиқатда ҳам ҳозирги пайтда ривожланган ва ривожланаётган 
мамлакатларда ишсизлик ва яратилаётган миллий даромадни тенг 
тақсимланмаслиги билан боғлиқ муаммолар бугунки куннинг долзарб 
масалаларидан бирига айнланган. Масалан, 2015 йилда январь ойида Давос 
шаҳрида бўлиб ўтган Бутун дунё иқтисодий форумида Oxfam (дунёдаги 
камбағал мамлакатлар аҳолисини қўллаб-қувватлайдиган таниқли ҳомийлик 
ташкилоти)нинг тадқиқотлари натижасига кўра 2016 йилда бутун дунё 
бойлигининг 50 фоизи бир фоиз аҳоли қўлида жамланган. 2009 йилда ушбу 


22 
кўрсаткич 44 фоизни, 2014 йилда 48 фоизни ташкил этган. Эътиборли 
жиҳатлардан яна бири шуки, ер курраси 80 фоиз аҳолисини қўлида бутун 
дунё бойлигининг бор йўғи 5,5 фоизи жамланган
27
.
Албатта, инновацион ривожланишни қўлланилиши бу муаммони 
ечиш имкониятини бермаслиги мумкин, бироқ қўшимча иш жойларини 
ташкил этиш, аҳолининг истъемол молларига бўлган талабини қондириш 
орқали мавжуд муаммоларни бир қадар юмшатиш имкониятини беради.
-мамлакат иқтисодиётини рақобатбардошлигини ошириш зарурлиги. 
Бозор иқтисодиётининг асосий механизмларидан бири рақобат ҳисобланади. 
Маълумки, рақобат бўлмаган шроитда ва муҳитда ишлаб чиқариш 
муносабатлари 
ривожланмайди, 
истеъмол 
маҳсулотлари 
турлари 
кўпаймайди, сифати ошмайди ва баҳолари пасаймайди. Ушбу масалага 
мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишнинг инновацион-инвестиция шаклини 
жорий этиш нуқтаи-назаридан ёндашадиган бўлсак, инновацион-инвестиция 
мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминловчи асосий 
шаклларидан бири бўлиб, унинг ривожланиши учун мамлакатда кучли 
рақобат муҳити зарур бўлади. Рақобат бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб 
чиқарувчилар ва истеъмолчилар шахсий манфаатини реализация қилиш 
ҳаракати табиий равишда курашга тортилишига мажбур этади.
Мазкур 
масалага 
Муҳтарам 
Президентимиз 
Ислом 
Каримов 
рақобатнинг бозор иқтисодиётидаги аҳамиятига бундан ўн беш йил олдин 
алоҳида эътибор қаратиб: «Рақобат бўлмаса, бозор иқтисодиётини барпо этиб 
бўлмайди. Рақобат – бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки, унинг 
қонунидир»
28
, деб таъкидлаган эди.
Рақобат, бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритаётган
мамлакатлар тажрибасига кўра биринчидан, бозорда ҳар қандай маҳсулот ёки 
ресурсни эркин равишда сотиш ва сотиб олиш ҳуқуқи берилган жойда, 
27
The Guardian газетаси. Ларри Эллиотт и Эд Пилкингтон. 2015 йил, январь. Давос, Бутун дунё 
иқтисодий форуми. 
28
Каримов И.А. «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий 
мажлисининг ўн тўртинчи сессиясидаги маърузаси, -Т.: 1999. 34-бет.


23 
иккинчидан эса сотувчи ва сотиб олувчиларга шу ёки бошқа бозорда 
иқтисодий муносабатга киришиши ёки чиқиб кетишида тўлиқ эркинлик 
берилган шароитда мавжуд бўлади. Демак, юқорида қайд этилган 
ҳолатларнинг 
қўлланилиши, 
шунингдек 
мамлакатда 
инновацион 
ривожланишни жорий этилиши рақобат муҳитини шаклланиши ва 
мустаҳкамлигига беосита ва билвосита таъсир кўрсатади.
-давлат бюджети даромадлари ҳажмини ошириш зарурлиги. Давлат 
ўзининг ташқи ва ички сиёсатини амалга оширишда етарли даражадаги 
молиявий маблағларга кучли эҳтиёж сезади. Бизнинг назаримизда, бозор 
иқтисодиёти шароитида давлатнинг ташқи ва ички сиёсати қуйидаги расмда 
келтирилган асосий йўналишларга қаратилиши лозим.

Download 3,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish