1.
Мамлакат чегаралари ва ҳудудларида тинчликни ва хавфсизликни
таъминлаш.
2.
Мамлакатда бизнес муҳитини яратиш, бозор механизмлари, қоида ва
тартибни жорий этиш ва уларнинг тўлиқ амал қилинишини таъминлаш.
3.
Мамлакатнинг тегишли тармоқлари ва соғаларини молиявий қўллаб-
қувватлаш, субвенциялар бериш (масалан, қишлоқ хўжалиги ва бошқа
шунга ўхшаш тармоқлар)
4.
Мамлакатда ижтимоий ҳимояни самарали тизимини жорий этиш ва кам
таъминланган аҳоли қатламини ҳимоя қилиш
4-расм. Давлатнинг ташқи ва ички сиёсатининг асосий йўналишлари
29
.
4-расмдан кўриниб турибдики, давлат ўзининг қатор ички ва ташқи
сиёсатини амалга оширади, бунинг учун албатта зарур даражадаги молиявий
маблағларга кучли эҳтиёж сезади. Бу давлат бюджети даромдлари сифатида
тушадиган солиқларнинг ҳажмига бевосита боғлиқдир. Солиқларнинг ҳажми
ва ўз вақтида тўланиши эса мамлакатда ишлаб чиқаришни, хусусан
инновацион ривожланишни жорий этилганлиги билан ҳам бевосита
боғлиқдир.
29
Муаллифлар томонидан тузилди.
24
-миллий валютанинг барқарорлигини ошириш зарурлиги. Биринчи
Президентимиз Ислом Каримов миллий валютанинг барқарорлиги юзасидан,
бундан йиргирма йил бурун: “Бугунги кунда энг муҳим вазифа –
валютамизни бақувват, дунёда обрули валютага айлантиришдир. У юксак
қиймат ва катта кучга эга бўлиши лозим. Сўмнинг барқарорлигини
таъминлаш ва қадрини ошириш – умуммиллий вазифа.
30
” дея билдирган
фикрлари ҳозирги кунда ҳам ўзининг долзарблигини йўқотмаган. Бу борада
амалга оширилаётган чора-тадбирлар сифатида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йи 30 июндаги “Валюта бозорини янада
эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга
доир
чора-тадбирлар
тўғрисида”ги
№
250
сонли
Қарори
ҳамда
президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта
сиёсатини эркинлаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Фармонини қабул қилинишини таъкидлаш жоиз. Ушбу
фармонга асосан, 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси
резидентлари — жисмоний шахслардан валюта алмаштириш шохобчаларида
эркин равишда валюта сотиш ва сотиб олиш бошланади. Валюта сиёсатини
эркинлаштирилиши натижасида, “Юридик ва жисмоний шахслар хорижий
валютани тижорат банкларидан чекловсиз сотиб олиш ва эркин сотиш
имконига эга бўлди. Чет эл валютасининг олди-сотди операциялари ҳажми
либерализация даврига нисбатан 1,5 баробар ошиб, ўртача 1,3 миллиард
долларни ташкил этди. Шу билан бирга, давлатимизнинг олтин-валюта
захиралари йил давомида 1,1 миллиард долларга кўпайди. Жорий йилда
мамлакатимизда 12 та эркин иқтисодий ва 45 та саноат зонаси фаолияти
йўлга қўйилди ва бу ташкилий чоралар ҳудудларни жадал ривожлантириш
имконини бермоқда. Яқин вақт ичида яна 50 та янги саноат зонасини ташкил
этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.”
31
30
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.–Т.:“Ўзбекистон” –1995,
218 б.
31
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим
устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси 2018 йил 28 декабр.
25
Замонавий
шароитда
миллий
валютанинг
барқарорлигини
таъминлашнинг асосий шартларидан бири инновацион ривожланишни жорий
этиш ҳисобланади. Чунки, ҳозирги пайтда аҳолининг эҳтиёжлари чексиз
ортиб бораётган шароитда уни инновацион ривожланишни жорий этмасдан
туриб қондиришнинг имконияти мавжуд эмас. Бунинг асосий шартларидан
бири, мамлакат аҳолисининг истеъмол товарларга бўлган талабини маҳаллий
ишлаб чиқариш ҳисобидан қондириш ҳисобланади. Айнан шу жараён
миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга бевосита ижобий таъсир
кўрсатади. Чунки, аҳолининг истеъмол товарларга бўлган талаби тўлиқ
маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан қондирилса, импорт товарлар учун
сарфланадиган хорижий валюталарга бўлган талаб камаяди, бу албатта
миллий валютанинг барқарорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади.
Бозор иқтисодиёти шароитида миллий валюта иқтисодиётни ҳаракатга
келтирувчи муҳим молиявий дастак бўлиб, унинг барқарорлик даражаси
қанчалик мустаҳкам бўлса, мамлакат иқтисодиёти ҳам шу даражада
рақобатдош
ва
мустаҳкам
бўлади.
Ўз
навбатида
иқтисодиётнинг
барқарорлиги ва рақобатдошлиги миллий валютанинг барқарорлигига
ижобий таъсир кўрсатади.
Инновацион ривожланишни жорий этиш орқали мамлакатда миллий
валютанинг барқарорлиги ва унинг сотиб олиш қобилиятини мустаҳкамлик
даражаси қуйидагиларда намоён бўлади:
-аҳолининг банк тизимига бўлган ишончи мустаҳкамланади, товарлар
ва муҳсулотлар баҳоси барқарорлашади;
-хорижий инвесторлар ва иқтисодий ҳамкорлар билан ўзаро
муносабатлар ҳажми ортади, ташқи савдо балансида барқарор ижобий
қолдиқ сақланишига эришилади;
-иқтисодиётда банкдан ташқари нақд пул айланмалар ҳажмининг
миқдори пасаяди, товарлар ва маҳсулотларнинг нақд ва нақдсиз пулдаги
баҳолари ўртасидаги фарққа барҳам берилади;
26
-нақд пулларни нақдлаштириш масаласи ва хорижий валюталарнинг
қора бозордаги ноқонуний олди-сотдиси орқали операцияларга чек қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |