Тошкент молия институти


  2-мавзу. ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИ ТАЪМИНЛАШДА



Download 3,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/56
Sana23.02.2022
Hajmi3,25 Mb.
#177879
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
2019 Инновацион иқтисодиёт дарслик

 


18 
2-мавзу. ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИ ТАЪМИНЛАШДА 
ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШНИНГ ЗАРУРЛИГИ ВА АҲАМИЯТИ 
Режа 
1. 
Иқтисодий ўсишни таъминлаш шакллари. 
2. 
Иқтисодий ўсишни таъминлаш давлатнинг роли. 
3. 
Маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали истеъмол 
товарлар ҳажмини ошириш. 
Барқарор иқтисодий ўсиш ҳар қандай мамлакат учун ўта муҳим ва 
асосий вазифалардан ҳисобланади. Ушбу вазифаларни самарали бажарилиши 
иқтисодий ресурслар чегараланган шароитда ўсиб бораётган аҳолининг 
чекланмаган эҳтиёжларини қондириш имкониятини беради. 
Иқтисодий назариянинг йирик намоёндалари, жамият ривожланиш 
тарихида, иқтисодий ўсишни таминлашнинг учта шакли мавжудлигини 
эътироф этади. Улар қуйидаги расмда келтирилган. 
3-расм. Иқтисодий ўсишни таъминлашнинг шакллари
24
 
3-расмда кишилик жамиятининг тарихида иқтисодий ўсишни 
таъминлашга олиб борадиган, шунингдек ривожланган ва ривожланаётган 
мамлакатлар тажрибасида қўлланилган учта шакли келтирилган. Улар 
иқтисодий ўсишни таъминлашнинг 1) экстенсив, 2) интенсив ва 3) 
инновацион-инвестиция шакллари ҳисобланади. 
24
Тадқиқотлар натижасига асосланиб муаллифлар томонидан тузилди. 
Иқтисодй ўсишни 
таъминлаш шакллари 
Экстенсив шакли 
Интенсив шакли 
Инновацион-
инвестиция 
шакли 


19 
Мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни экстенсив йўл билан 
таъминлашда ишлаб чиқариш воситалари сони оширилади, қўшимча 
иқтисодий ва меҳнат ресурслари жалб этилади. Бу шаклни қўллашда янги 
ташкилот ва фабрикаларни қуриш, янги ер ости ва ер усти заҳираларидан 
фойдаланиш, фойдаланилмай турган ер ва меҳнат ресурсларини ишга 
тушириш лозим бўлади. 
Интенсив шаклида мавжуд ишлаб чиқариш воситалари ва кучларидан 
самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш орқали иқтисодий 
ўсишга эришилади. Бу жараёнда мавжуд ишлаб чиқариш воситалари
иқтисодий ва меҳнат ресурслари ҳамда вақтдан унумли фойдаланилади. 
Инновацион-инвестиция шаклида асосий эьтибор, яъни устуворлик 
фан техника, интеллектуал салоҳият, информацион техника, ақлий меҳнат ва 
инсон интеллектуал қобилиятига қаратилади. XXI асрга келиб дунёнинг 
деярли барча мамлакатлари иқтисодий барқарорликка эришиш ва ЯИМнинг 
барқарор 
ўсишини 
таъминлашда 
инновацион-инвестиция 
шаклидан 
фойдаланмоқда.
Таҳлиллар ва ўрганишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, инсонлар 
эҳтиёжини чегараси ва меъёри мавжуд эмас, айниқса ушбу жараён дунёда 
иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги ва аҳоли сонининг ортиб бориш 
шароитида янада долзарб масалалардан бирига айланмоқда.
Шу нуқтаи назардан, инновацион ривожланишни амалиётга жорий 
этишнинг зарурлигини белгиловчи қуйидаги жиҳатларига атрофлича 
тўхталамиз: 
-ер шари ва мамлакатимизда аҳоли сонини ортиб бораётган 
шароитда уларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш ва истеъмол 
талабини қондириш зарурлиги. Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, 
ер шаридаги аҳоли сони бир млрдга етиши учун 10 минг йил керак бўлди 
(1850 й), 80 йил ичида эса унинг сони 2 млрдга етди (1930 й), ушбу кўрсаткич 
икки баробарга ортиши учун эса 45 йил етарли бўлди (1975 й). 2000 йилга 
келганда ер юзида 6 млрд кишини ташкил этди, 2020 йилга келганда эса 


20 
унинг сони 8 млрдга етиши кутилмоқда
25
. Худди шундай, мамлакатимиз 
аҳолисининг сони мустақилликнинг дастлабки йилларида 20 млндан ортиқ 
бўлган бўлса, кейинги 25 йилда ушбу кўрсаткич қарийб 11 млнга ошди
26

Юқорида қайд этилган ҳолатлардан кўриниб турибдики, ер шарида 
иқтисодий ресурслар чегараланиб бораётган бир шароитда аҳоли сонининг 
бу даражада ортиши мамлакат ЯИМнинг барқарор ўсишини таъминлашни 
ўткир вазифалардан бири эканлигини англатади.

Download 3,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish