Ташхислашга, яъни диагностикага билишнинг алоҳида усули сифатида қараш
қабул қилинган (грекчадан таржима қилганда, diagnosis – таниб олиш демакдир
12
). Биз
педагогик ташхислаш сўзининг ўрнига педагогик диагностика сўзини ишлатишни лозим
топдик. (6–иловадаги чизмага қаранг).
Унинг таҳлилий вазифаси ўқув–тарбиявий жараёндаги ютуқ ва камчиликларнинг
келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини, уларнинг ўзаро боғланишларини аниқлаш ва чора
тадбирлар ишлаб чиқишга қаратилган.
Аслида диагностик функция ўқувчининг таълим олганлиги, тарбияланганлиги ва
ривожланганлигини аниқлаш учун қўлланилади, бироқ, ўқитувчининг ҳам касбий
компонентлик даражасини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
Педагогик диагностиканинг баҳолаш вазифаси маъмурият томонидан олиб борилиб,
алоҳида ўқитувчи ёки алоҳида ўқувчи фаолиятида эришган ютуқлар ва камчиликлар
юзасидан сифат кўрсаткичларни миқдор жиҳатдан баҳолайди.
Диагностиканинг коррекцион вазифаси ўқув – тарбиявий жараённи ўқитувчининг
педагогик фаолияти юзасидан коррекциялашни (тўғри йўналтириш) таъминлайди ва
ўқитувчининг касбий жиҳатдан ўз – ўзини ривожлантириш ва педагогик маҳоратини
ошириш учун сидқидилдан киришишга фаоллигини таъминлайди.
Диагностиканинг йўналишни ориентацион (аниқлаш) вазифасининг мақсади
педагогик жамоа ва алоҳида ўқитувчилар фаолиятида мавжуд бўлган муаммоларни узлуксиз
ҳал этишни мувофиқлаштириб боришдир. Педагогик диагностиканинг ориентацион
вазифаси натижалари ҳақида доимий хабарларни информацион (ахборот) вазифа
таъминлайди.
Шу ўринда диагностика (ташҳис) ва диагностикалаш (ташҳислаш) тушунчаларининг
фарқи ва қандай маъно беришини билиш лозим. Диагностикани соддалаштирилган
кўринишда «ташҳисни аниқлаш»
13
деб қарасак, унда диагностикалаш (ташҳислаш) бу
жараённинг ташҳисни қўйиш методлари йиғиндисидир. Шу боис педагогик фаолиятнинг
ўзига хос жиҳатларини эътиборга олиб, уни ўрганишда диагностикалаш (ташҳислаш)
терминини қўллаш ўринлироқ кўринади. Умуман диагностикалаш терминини ташхислаш
деб аталса ҳам мақсадга мувофиқ бўлади.
Педагогик ташҳислаш деганда педагогик тизимни (шунингдек унинг алоҳида
таркибий қисмларини) тадқиқ қилиш методларининг жамланмасини тушунамиз, улардан
фойдаланиш самарадорлиги маълум ташкилий – педагогик шарт – шароитлар билан боғлиқ
ҳолда шаклланади.
Педагогик ташҳислашнинг яхлитлиги
14
унинг нафақат ўқитувчи педагогик
фаолиятини ўрганишнинг диагностик жиҳатларини, балки аниқланган сабаб ва
оқибатларнинг бир–бири билан ўзаро боғланиши асосида ҳар бир ўқитувчининг педагогик
қийинчиликларни бартараф этишнинг оптимал йўллари ва воситаларини топиш
имкониятини берадиган конструктив – прогностик нуқтаи назардан таъминлайди, ўқитувчи
педагогик маҳоратининг ривожланиш истиқболларини белгилаб, унинг фаолият юритиш
динамикасини кузатиш орқали танланган меҳнат шакллари самарадорлигини баҳолаш
имкониятини беради.
Ўқитувчи педагогик фаолиятини ташҳислашнинг турли аспектларини ўрганишга
бағишланган илмий тадқиқот ишларининг сони кўп.
Айни пайтда ўқитувчилар учун энг зарур ҳислатларни аниқлаб олиш имкониятини
берадиган, ўқитувчилик касбининг профессиограммаси (маълум тизимга келтирилган,
12
Краткий психологический словарь. /Ред. – сост. Л.А.Карпенко; Под общ. ред. А.В.Петровского, М.Г.Ярошевского. -Ростов-
на –Дон. 1998.-286 б.
13
Қаранг: Ожегов С.И. Словарь русского языка/Под ред. Н.Ю.Швединой. –М. , 1980.- 167.
14
Яхлитлик – объект, жараённинг ички бирлиги. Каранг: Философский словарь. /Под ред. И.Т.Фролова. – М.:Политиздат.
1986. 533 б.
209
меҳнатни психологик томондан ўрганиб, келгуси амалий фаолиятда фойдаланишга
Do'stlaringiz bilan baham: |