210
3.
Технологик (касбий педагогик фаолият жараёнини ва ўз–ўзини таҳлил қилиш)
босқич;
4.
Таҳлил ва ўз–ўзини таҳлил қилишнинг назарий (педагогик фаолиятнинг моҳияти,
натижалари билан педагогик фаолият жараёни ўртасидаги алоқаларнинг сабаб ва
оқибатларини назарий англаш) босқичи;
5.
Фаолиятни рефлексив баҳолаш (фаолиятни баҳолаш ва рефлексив таҳлил)
босқичи;
6.
Коррекциялаш (ижодий босқич бўлиб, ўз педагогик фаолиятини назарий жиҳатдан
англаш ва баҳолаш асосида такомиллаштириш ва ҳамкасбларининг самарали педагогик
тажрибаларидан ижодий фойдаланиш йўллари ва усуллари белгиланади) босқичи.
Муаллиф таклиф қилган аналитик фаолият алгоритми интериоризация (ташқи
омилларнинг ички омилларга ўтиши) жараёнида ташқи фаолиятнинг ички фаолиятга ўтиш
механизми қандай ривожланиши, ичкиси эса, ўз навбатида, ташқи фаолият орқали ўз–ўзини
ўзгартиришини (унинг давомида ўқитувчилар касбий рефлексиясининг ривожланиши билан
боғлиқ бўлган аналитик даражаси ўзгаради) тушуниш имкониятини беради.
Н.А.Эверт, А.И.Сосновский, С.Н.Кулиев педагогик маҳорат тизимидан учта асосий:
эстетик (ахлоқий), ижтимоий–психологик ва технологик каби таркибий қисмларни ажратиб,
ўқитувчи педагогик маҳоратининг диагностик дастурини ишлаб чиқишади ва қуйидаги
блокларни фарқлайдилар:
-
юксак маънавий баркамоллик;
-
ўқитувчининг индивидуал – психологик хусусиятлари;
-
ҳамкасблари билан педагогик ҳамкорлик;
-
педагогик техникани ўзлаштириш;
-
шахсий касбий хусусиятлари;
-
ижобий натижаларга осон эришиш.
Ўқитувчининг ижтимоий–психологик шаклланишида ўз устида ишлаши мураккаб
тизимга эга. Бунда ўқитувчи экстенсив, тахминий, методологик, коммуникатив, психологик
ҳамкорликда ижодкорлик вазифаларини бажаради. Диагностик дастурда ўқитувчи касбий
тайёргарлик жараёнида тадқиқотчилик, моҳирлик, репродуктив (хотирада сақлаш), расмий –
ижрочилик каби фаолият бўйича мунтазам иш олиб боради. Ушбу фаолият дастурлари
айниқса, ёш ўқитувчиларнинг педагогик фаолиятида дуч келадиган ижтимоий муносабат,
синфдан қўрқиш, ўқувчилар билан ўзаро муносабатда зиддият ҳосил бўлиши каби
психологик тўсиқларни енгишда муҳим аҳамият касб этади.
Олимларнинг педагогик маҳорат таҳлилига бу каби чуқур ёндашувида барча ўзаро
боғланган тизимларни бирданига қамраб олиш амалда мумкин эмас. Натижалар ҳаддан зиёд
катта ҳажмда, тарқоқ бўлади, энг асосийси, бу ҳолда педагогик меҳнатнинг алоҳида
бўғинлари таҳлилига чуқур ёндашиб бўлмайди. Умуман педагогик фаолият доимий равишда
ўз-ўзини таҳлил этиш, ўқитувчи рефлексияси ривожланишининг ташаббускори бўла
оладиган ўзига хос «тезлаштирувчи» ролини ўйнамоғи керак.
Do'stlaringiz bilan baham: