Мусахон Исаков Дилобар Рўзиева



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/87
Sana23.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#169013
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   87
Bog'liq
2520-Текст статьи-7050-1-10-20200711

Мезон масаласи иқтисодий самарадорлик назариясининг энг муҳим 
соҳаси ҳисобланади. Фалсафий маънода мезон - бу, асосий ўлчов, муҳим 
фарқли белги, асосий нуқтаи назардир. Шулар асосидагина у ёки бу соҳадаги 
бизнинг билимларимизнинг объектив ҳақиқатлигини, тўғрилигини ва 


178 
ишончлилигини аниқлаш, ҳақиқатни англашмовчиликлардан фарқ қилиш 
мумкин. 
Ишлаб чиқаришнинг асосий мақсадига эришиш учун барча 
ресурслардан оқилона фойдаланиш, тайёрланадиган маҳсулотнинг ҳар бир 
бирлигига сарфланадиган ҳаражатларни камайтириш керак. Демак, самарани 
ўлчаганда мезон сифатида жами ижтимоий меҳнатни тежаш, унинг 
унумдорлигини ошириш қабул этилади. 
Ишлаб чиқаришнинг умумий (мутлоқ) самарадорлиги деганда, 
ҳаражатлар ва ресураларнинг айрим турлари билан солиштирилган ёки 
таққосланган иқтисодий самаранинг умумий миқдори тушунилади. 
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш – корхона раҳбариятининг 
доимий вазифасидир. Бу вазифани ечиш амалиётда қуйидаги омиллар билан 
боғлиқ бўлади: 

бозор талабларига жавоб берувчи юқори сифатли маҳсулот ишлаб 
чиқаришда энг кам харажатлар билан ишлаб чиқаришнинг максимал ҳажмини 
таъминловчи, оптимал ишлаб чиқариш жараёнини танлаш; 

истеъмолчилар талабини қондиришга йўналтирилган маҳсулотни 
сотиш ва юқори даромад (фойда) олиш; 

айланма воситаларни тежаш имкониятини яратувчи оптимал 
ишлаб чиқариш захираларини яратиш. 
Ишлаб чиқаришнинг умумий самарадорлиги харажатлар ва 
ресурсларнинг айрим турларидан фойдаланиш даражасини аниқлаш ва 
баҳолаш учун қўлланилади ва умуман, халқ хўжалиги бўйича, тармоқлар, 
корхоналар, капитал қурилиш объектлари бўйича ҳисоблаб чиқилади. Бундай 
самарадорликни аниқлаш харажатлар ва ресурслар самарадорлиги 
даражасини, самарадорликнинг асосий йиғимларини акс эттирувчи 
дифференцияланган кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқишга асосланади. Бундай 
кўрсаткичларга ишлаб чиқаришнинг ёки унда тайёрланадиган маҳсулотнинг 
меҳнат сиғими, материал сиғими, фонд сиғими, капитал сиғими киради. 


179 
Меҳнат сиғими миллий даромад, соф, ялпи, товар маҳсулотнинг ёки 
натурал шаклда ифодаланган маҳсулот бирлигига сарфланган харажат 
миқдорини тавсифлайди. 
Маҳсулотнинг сермеҳнатлилиги - муайян турдаги маҳсулотни (масалан, 
битта тракторни, костюмни ёки кўйлакни) ишлаб чиқаришга сарф бўлган иш 
вақти миқдорини ифодаловчи кўрсаткичдир. 
Меҳнат сиғимининг уч тури бўлади: технологик, тўла ва халқ хўжалиги 
меҳнат сиғими. Меҳнат сарфини ҳисобга олиш жиҳатига қараб, у яна уч турга: 
режали меҳнат, норматив меҳнат ва ҳақиқий (амалдаги) меҳнат сиғимларига 
бўлинади. 
Меҳнат сиғими бевосита сарф (асосий ҳодимлар сарф қилган меҳнат) 
бўйича, тўла сарф (ёрдамчи ҳодимлар сарф қилган меҳнат) бўйича ҳамда 
умумий ижтимоий маҳсулот ёки миллий даромад қийматига нисбати билан 
белгиланади. Айрим комплекслар ва уларнинг тармоқларида, корхоналарда 
эса, моддий сарфлар миқдорининг қийматига нисбатан белгиланади: 
Мс =
Мх
Тм
Кўпинча амалиётда меҳнат сиғимининг бошқача маъносини билдирувчи 
меҳнат унумдорлиги (Mу) кўрсаткичидан фойдаланилади: 
Му 𝑥 =
Тмх
Мх
Меҳнат унумдорлиги - инсон меҳнатининг муайян вақт ичида озми - 
кўпми маҳсулот ишлаб чиқариш қобилиятидир. 
Ишлаб чиқаришнинг материал сиғими — маҳсулот (иш бажариш ёки 
хизмат кўрсатиш) бирлигига кетадиган ва унда ифодаланадиган моддий 
ресурслар (хом ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, сотиб олинадиган 
бутловчи буюмлар ва яримфабрикатлар, ёқилғи ва энергия) ялпи сарфини 
тавсифловчи кўрсаткичдир. Маҳсулотнинг материал сиғими қанчалик паст 
бўлса, ишлаб чиқариш самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. Бироқ 


180 
маҳсулот материал сиғимини камайтириш, унинг сифатини пасайтириш ёки 
технология меъёр ва қоидаларини бузиш ҳисобига амалга оширилмаслиги 
лозим. Материал сиғимининг бу тарзда камайтирилиши иқтисодий жиноят 
ҳисобланади ва қонунга асосан жазога тортилади. 
У қуйидаги формула ёрдамида ифодаланади: 
Мс =
Мр
Тмх
Ишлаб чиқаришнинг фондталаблиги маҳсулот бирлигига (натурал ёки 
қиймат доирасида) тўғри келадиган асосий ишлаб чиқариш фондларини 
тавсифловчи кўрсаткичдир. Фонд сиғими (Фс) асосий ва айланма фондлардан 
фойдаланишнинг самарадорлигини кўрсатади ва бу фондлар ўртача йиллик 
қийматининг (Ф) маҳсулот ҳажмига (Мх) нисбатини ифодалайди: 
Фс =
Ф
Мх
Бу миқдорнинг тескариси фонд самараси (натижаси) ёки фонд қайтими 
(Фк) деб юритилади. Фонд қайтими қанчалик юқори ва фонд сиғими қанчалик 
паст бўлса, ишлаб чиқариш ва меҳнат қуролларидан фойдаланиш 
самарадорлиги шунчалик юқори бўлади ва аксинча. Машина ва ускуналардан 
унумли фойдаланиш, ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш 
ҳамда ходимлар малакасини ошириш, фонд қайтимини кўпайтиришнинг 
муҳим захираси ҳисобланади. ва у қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: 
Фк =
Мх
Ф
Бозор шароитларида корхона хўжалик фаолияти самарадорлигининг 
умумлаштирувчи ёки мезон кўрсаткичи сифатида рентабеллик ёки 
капиталнинг даромадлилигини қабул қилиш мумкин. Бу кўрсаткич қуйидаги 
формула асосида ҳисобланади: 
Бу ерда: R - рентабеллик, хўжалик фаолиятининг натижасини фойда 
шаклида кўрсатади ва фоизларда ўлчанади; 
;
100
*
Ак
F
R



181 
F - корхонанинг баланс фойдаси; 
Ак - авансланган капитал(асосий ва айланма). 
Нисбатнинг катталашиши меҳнат, молия, технология ва моддий 
ресурсларидан унумлироқ фойдаланишни англатади. Чунки айнан улар ишлаб 
чиқариш ҳажми ва харажатлари, маҳсулот баҳосига таъсир ўтказади. Хўжалик 
фаолияти минимал харажатлар билан юқори сифатли маҳсулот ишлаб 
чиқариш йўлга қўйилган жойларда самаралироқ бўлади. 
Корхона рентабеллигини аниқлашда баъзида корхона олган умумий 
фойда эмас, балки маҳсулот таннархини пасайтириш ҳисобига олинувчи 
фойда улушидан фойдаланилади. Бундай ёндашув корхонани ишлаб чиқариш 
маҳсулдорлигини ошириш, ишлаб чиқариш қувватларидан тежамкорлик 
билан рационал тарзда фойдаланиш, натижада эса маҳсулот ишлаб чиқаришга 
сарфланувчи барча харажатларни камайтиришга йўналтирилган чора-
тадбирлар сари чорлайди. Юқорида келтирилган хўжалик самарадорлигини 
баҳолаш усуллари ва кўрсаткичларидан ташқари бугунги кунда амалиётда 
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган 
корхоналарнинг иқтисодий ночорлик белгиларини аниқлаш учун мезонлар 
тизими ҳам қўлланилади. Уларнинг қаторига қуйидагиларни киритиш 
мумкин: 

тўлов қобилияти коэффициенти (Кт.қ.); 

хусусий ва қарзга олинган маблағлар нисбати коэффициенти 
(Кхқм); 

молиявий мустақиллик коэффициенти (Км.м.); 

хусусий 
айланма 
маблағлар 
билан 
таъминланганлик 
коэффициенти (Кхам). 
Бу кўрсаткичлар бир қарашда маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасига, демак, 
ишлаб чиқариш самарадорлигига алоқаси йўқдай туюлади. Аслида эса айнан 
улар орқали корхонанинг самарали фаолиятини англатувчи иқтисодий ва 
молиявий барқарорлик акс эттирилади. Бундан ташқари, маҳсулотнинг 
материал сиғими, фонд қайтими, меҳнат унумдорлиги ва рентабеллик 


182 
кўрсаткичлари, ишлаб чиқаришни режалаштириш ва таҳлил қилишда 
қўлланса, мезонлар тизими ёрдамида эса корхоналар ўзларининг фаолият 
юритиш қобилиятини кўрсатади ҳамда турли хил муаммоли вазиятларда 
хўжалик судларида ўз манфаатларини ҳимоя қилади. 
Тўлов қобилияти коэффициенти (Кт.қ.) корхонанинг дебиторлар билан 
ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ҳамда тайёр маҳсулот ва бошқа моддий 
воситаларини сотишнинг қулай шароитларда сотиш орқали баҳоланадиган 
тўлиқ имкониятларини кўрсатади. У қуйидаги формула асосида ҳисобланади: 
Бу ерда: А2 – айланма активлар (ишлаб чиқариш захиралари, тайёр 
маҳсулот, пул маблағлари, дебиторлик қарзлари ва ҳоказолар); 
П2 – мажбуриятлар (қисқа муддатли қарзлар, қисқа муддатли кредитлар, 
бюджет олдидаги қарзлар, кредиторлик қарзлари ва ҳоказо); 
Мў.д.қ. – муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзлари; 
Иқк – узоқ муддатли қарз ва кредитлар. 
Хусусий ва қарзга олинган маблағлар нисбати коэффициенти (Кх.қ.м.) 
уларнинг шаклланиш манбаларини инобатга олган ҳолда, пул маблағлари 
билан таъминланганлик даражасини аниқлайди. У қуйидаги формула асосида 
ҳисобланади: 
Бу ерда: П1 – хусусий маблағлар манбалари (Низом жамғармаси, 
қўшилган капитал, тақсимланмаган фойда ва ҳоказо). 
Молиявий мустақиллик коэффициенти (Кмм) корхона молиявий 
мустақиллигининг 
камайиши 
(кўпайиши), 
келажакда 
молиявий 
қийинчиликларга учраш хавфининг кучайиши (пасайиши) ҳақида маълумот 
кк
2
.
к
.
д
.
у
2
.
к
.
т
И
П
М
А
К



кк
2
1
хкм
И
П
П
К




183 
беради ҳамда корхона ўз мажбуриятлари олдида жавоб беришининг 
кафолатларини белгилаб беради. У қуйидаги формула асосида ҳисобланади: 
Бу ерда: ИБ - корхона баланси активи ёки пассивининг якуни. 
Хусусий айланма маблағлар билан таъминланганлик коэффициенти 
(Кх.а.м) корхонанинг барқарор ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини юритиш 
учун зарур бўлган айланма воситалар мавжудлигини тавсифлайди. Шунингдек 
у, корхона эгалари ва кредиторлар манфаатларидаги муносабатларни ҳам акс 
эттиради. Мазкур коэффициент қуйидаги формула асосида ҳисобланади: 
Бу ерда: А1 – узоқ муддатли активлар (асосий воситалар, капитал 
қўйилмалар, номоддий активлар ва ҳоказо). 
Кўрсаткичлар 
тизимини 
тайёрлаган 
муаллифлар 
томонидан 
корхонанинг тўловга қобилиятлиги ёки ночорлигини аниқловчи ўлчамлар 
белгилаб берилган. Масалан, тўлов қобилияти коэффициенти ҳамда хусусий 
ва қарзга олинган маблағлар нисбати коэффициенти 2 дан кичик бўлса 
(Кт.қ<2; Кх.қ.м<2), молиявий мустақиллик коэффициенти 0,5 дан кичик бўлса 
(Кмм<0,5), 
хусусий 
айланма 
маблағлар 
билан 
таъминланганлик 
коэффициенти 0,1 дан кичик бўлса (Кхам<0,1) корхоналар ночор деб 
топилади. Корхона ночорлиги, демак, хўжалик фаолиятининг самарасизлиги 
тўғрисидаги якуний қарор, ночорлик ўлчамларининг умумий суммаси 4,6 дан 
кичик бўлган ҳолда қабул қилинади. 
Хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш жуда ҳам мураккаб 
жараён бўлиб, бунинг ҳамма учун тўғри келувчи ягона йўли мавжуд эмас. Ҳар 
бир корхона бу масалани ечишда ўз имкониятлари ва юзага келган иқтисодий 
ИБ
П
К
1
мм

2
1
1
м
.
а
.
х
А
А
П
К




184 
шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилади. Бироқ барча 
ҳолларда ҳам самарадорликнинг асосида фойдани максималлаштириш ёки 
харажатларни минималлаштириш ётади. 
Шартли мисол келтириб ўтамиз. Айтайлик, корхонанинг 10 млн. сўм 
миқдорида маблағи бўлиб, бу маблағларни ишлаб чиқаришни кенгайтиришга 
сарфлаш мўлжалланган. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, корхона 10 млн. 
сўм сарф қилганда қўшимча 11 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаради, яъни 
фойда 1 млн. сўмни ёки қўшилган капиталнинг 10 % қисмини ташкил қилади. 
Агар корхона ушбу маблағни банкка йилига 12 %ли депозит ҳисобига 
қўйганида, фоизлар учун 1,2 млн. сўм фойда олган бўлар эди. Демак, муқобил 
харажатларни ҳисоблаганда корхона 0,2 млн. сўм миқдоридаги қўлдан 
чиқариб юборилган фойдани ҳам ҳисобга олиши лозим. Бироқ ишга бундай 
ёндашишнинг, бугунги бозор муносабатлари шароитларида кенг тарқалган 
бундай усулида, яъни энг кўп фойдага эга бўлиш тамойили асосидаги усулда, 
корхона фойдани максимал даражага чиқарсада, ишлаб чиқаришни 
кенгайтиришга эриша олмайди. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш эса, барчага 
маълум бўлганидек, иқтисодиётнинг ривожланиши учун энг муҳим 
талаблардан бири ҳисобланади. 
Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини баҳолашда капитал 
қўйилмалардан фойдаланиш кўрсаткичлари ишлаб чиқариш фондларини 
қайта такрор ишлаб чиқаришнинг янги асосий ва айланма фондларини яратиш 
учун зарур бўлган жамғарма фондлари самарадорлигини тавсифлайди. Бундай 
кўрсаткичлардан энг муҳими капиталталаблик ёки капитал сиғими 
ҳисобланади. Бу кўрсаткич (Кс) капитал маблағлар (К) ёрдами билан 
тайёрланган маҳсулотнинг кўпайган қисмига нисбати билан ифодаланади: 
Кс =
К
∆ Мх
Юқорида келтирилган ва бошқа бир қатор табақалаштирилган 
(дифференцияланган) кўрсаткичлар ишлаб чиқариш самарадорлигини 
баҳолаш ва ташкил этишда муҳим ўрин эгаллайди, харажатлар ва ресурслар 


185 
асосий турларининг қайтариб берилишини тавсифлайди. Лекин, фақат бу 
кўрсаткичлар асосида ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги 
ўзгаришига баҳо бериш қийин, чунки улар ўзгаришнинг характери ва 
динамикасини таққослай олмайди. Ундан ташқари, баъзи даврларда улар ҳар 
хил йўналишда ўзгарадилар. Масалан, саноатда меҳнат унумдорлиги жуда 
секинлик билан ошмоқда. 
Иқтисодий самарадорликни режалаштириш ва таҳлил этиш нафақат 
харажат ва ресурслар асосий турларидан фойдаланиш даражасини таҳлил 
этишни, балки унинг бутунлай ўзгаришини, йиғинди (интеграл) 
самарадорлигини баҳолашни ҳам ўз ичига олади. Мана шу мақсадда 
иқтисодий самарадорликнинг умумлаштирувчи, комплекс кўрсаткичлари 
ҳисоблаб чиқилади ва ишлаб чиқаришнинг оқибат-натижалари шу 
кўрсаткичлар ёрдамида таҳлил этилади. Бундай кўрсаткичлар турли 
харажатлар ва ресурсларнинг даражасини йиғилган турда, ҳар хил 
омилларнинг таъсирини ҳисобга олади. 
Ишлаб чиқариш - техник вазифани ҳал этишнинг бирор вариантининг 
ижтимоий-иқтисодий афзаллигини асослаб бериш, тақдим этилган 
вариантлардан энг самаралисини танлаб олиш мақсадида аниқланадиган 
самарадорлик қиёсий самарадорлик деб аталади. Қиёсий самарадорлик икки 
ва ундан ортиқ вариантни таққослаш ва шу асосда бир вариантнинг бошқа 
вариантлардан устунлиги ва оптималлигини аниқлаб беради. 
Оптимал вариантни танлаш ҳамда уни асослаш учун қўшимча капитал 
маблағларнинг қопланиш муддати ёки қиёсий самарадорлик коэффициентини 
ҳисоблаб чиқиш ва улар миқдорини норматив қиймати билан таққослаш керак. 
Қўшимча капитал маблағларнинг ўзини қоплаш муддати (В) қўшимча 
капитал маблағларнинг (К2-К1) маҳсулот таннархини пасайтиришдан олинган 
тежам (Т1-Т2) га нисбати билан аниқланади:
В =
К2 – К1
Т1 – Т2
Бу ерда:


186 
В - қопланиш муддати (йил ҳисобида);

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish