Мамлакатимиз
хўжалик
жамиятлари
фаолиятида
самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари жорий этилиши натижалари
19-чизма
20-чизма
34
173
Тизимни жорий этиш учун зарур шарт-шароитлар. Устав фондида
давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик бошқарув
органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун самарадорликнинг
муҳим кўрсаткичларини жорий этишда қуйидагиларга алоҳида эътибор
қаратиш лозим:
o
корхонанинг узоқ муддатга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини
ишлаб чиқиш;
o
самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари рўйхати ва унинг ҳар бир давр
учун аҳамиятга эга бўлган мақсади ҳам акс эттирилган йиллик бизнес
режасини қабул қилиш;
o
самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари бўйича ҳар бир кўрсаткични
ҳисоблаш тартиби кўрсатилган корхона фаолиятини баҳолаш услуби ҳақидаги
қоидаларни ишлаб чиқиш;
o
самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари бўйича баҳолаш натижалари
ҳисобга олинган ҳолда мукофотлаш ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қоидалар
ҳамда бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этиш.
Амалдаги самарадорликнинг асосий ва қўшимча муҳим
кўрсаткичлари
174
Ҳукуматнинг 2015 йил 28 июлдаги қарорига мувофиқ, давлат улуши
мавжуд акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар
бошқарув органлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш учун асосий ва
қўшимча муҳим кўрсаткичлар жорий этилган.
Самарадорликнинг асосий муҳим кўрсаткичлари:
1.Корхонанинг фоизлар, солиқлар ва амортизацияси чегирилмаган
ҳолатдаги фойдаси;
2.Харажат ва даромаднинг ўзаро нисбати;
3.Жалб қилинган капиталнинг фойдалилик даражаси;
4.Акциядорлик жамияти капиталининг фойдалилик даражаси;
5.Акциядорлар инвестициясининг фойдалилик даражаси;
6.Активларнинг фойдалилик даражаси;
7.Тўлиқ ликвидлилик коэффициенти;
8.Молиявий мустақиллик коэффициенти;
9.Кредитор қарзларнинг кунлик айланмаси;
10.Дебитор қарзларнинг кунлик айланмаси;
11.Қоплаш коэффициенти (тўловга қобилиятлилиги) ;
12.Дивиденддан чиқиш;
13.Дебиторлик қарздорликнинг пасайиш кўрсаткичи;
Самарадорликнинг қўшимча муҳим кўрсаткичлари:
1.Асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти;
2.Асосий воситаларни янгилаш коэффициенти;
3.Меҳнат унумдорлиги;
4.Фойдали иш коэффициенти;
5.Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти;
6.Энергия самарадорлик (маҳсулот қиймати таркибида энергия харажати
улуши) ;
7.Жами ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмида инновацион маҳсулотнинг
улуши;
8.Ҳар бир ишчи ҳисобга олинган ҳолдаходимларни ўқитиш харажати;
175
9.Кадрлар қўнимсизлиги коэффициенти;
10.Инвестиция дастурининг пул кўринишидаги ижроси индикатори;
11.Қувватларни ишга тушириш параметрларини бажариш индикатори;
12.Экспорт параметрларини бажариш кўрсаткичи.
Акциядорлик жамиятларида самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари
кузатув кенгаши қарори билан, у мавжуд бўлмаган тақдирда эса юқори
бошқарув органи (хўжалик жамиятлари учун) ёки муассис (давлат
корхоналари учун) қарори билан тасдиқланади.
Ҳисоблаш йўли билан самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари
миқдорлари уларнинг бизнес режасида белгиланган режа (мақсадли)
миқдорлари билан ҳисобланган ва мақсадли миқдорнинг фоизли нисбати
тарзида таққосланади. Барча самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари бўйича
ўртача ҳисобланган миқдор ташкилотнинг ижро этувчи органи фаолияти
самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичи (СЙК) сифатида ифодаланади.
Ижро этувчи орган раҳбари ва аъзоларига тўланадиган мукофот миқдори
корхонада қандай кўрсаткичларга эришилганига боғлиқ. У бизнес режада
назарда тутилган ижро этувчи органни моддий рағбатлантириш пули
миқдорини самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичига кўпайтириш йўли билан
аниқланади. Хусусан, корхонанинг ваколатли бошқарув органи (кузатув
кенгаши, акциядорларнинг умумий йиғилиши ва ҳ.к.) ўз қарори билан ижро
этувчи органнинг ташкилот фаолияти натижаларини шакллантиришдаги
ҳақиқий иштирокидан келиб чиқиб, тузатиш коэффициентини қўллаши
мумкин. Агар самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичи ва унинг бажарилиши
фоизи барча самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари нинг камида ярим
белгиланган режасидан ошса, ижро этувчи орган раҳбари ва аъзоларини
мукофотлаш миқдори бизнес режада назарда тутилган мукофотлаш миқдорига
нисбатан икки баробар оширилиши мумкин
Корхонанинг ваколатли бошқарув органи қарорига асосан, ижро этувчи
орган фаолияти самарадорлиги қониқарсиз, паст даражада, етарли даражада
эмас, ўртача даражада, етарли даражада ва юқори даражада каби эътироф
176
этилади.
Ижро этувчи орган фаолияти самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари си
қониқарсиз ёки паст даражада деб топилган тақдирда устамалар, мукофот
пули ва бошқа моддий рағбатлантиришлар тўлашга йўл қўйилмайди
35
. (3)
Республика ҳудудидаги хусусий ва чет эл инвестицияси иштирокидаги
корхоналарда, жумладан, GM Pоwertrain Uzbekistan, Tashkent Lotte Hotel,
Office market ва шу каби бошқа компанияларда тегишли самарадорликнинг
муҳим кўрсаткичлари жорий қилинган ва самарали фойдаланиб келинмоқда
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги “Давлат
улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи
субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш
тўғрисида”ги қарори ушбу йўналишдаги ишларнинг жадал суръатларда
амалиётга татбиқ этилишида катта туртки бўлди
Хусусан, бугунги кунда устав капиталида давлат улуши мавжуд жами
1367 та хўжалик юритувчи корхона ўз фаолиятларига самарадорликнинг
муҳим кўрсаткичларини жорий қилган. Шундан 1072 таси давлат унитар
корхонаси, 136 таси масъулияти чекланган жамият ва қолган 159 таси
акциядорлик жамияти шаклидаги устав капиталида давлат ёки хўжалик
бошқарув органлари улуши мавжуд корхоналардир.
Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлигини
фарқлайдилар. Самарадорликни иқтисодий ва ижтимоий турларга бўлиш
шартли бўлиниш ҳисобланади. Моддий ишлаб чиқариш жараёнида юзага
келадиган ва меҳнат харажатлари билан боғлиқ бўлган натижаларнинг
ҳаммасини иқтисодий ва маълум маънода, ижтимоий самара деб айтиш
мумкин.
Бу ерда: шуни эслатиб ўтиш керакки, иқтисодий ва ижтимоий
тушунчаларнинг сунъий бўлиши ҳақида баҳслашиш мумкин. Лекин, иқтисод
35
Ўзбекистон республикаси вазирлар ма
ҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги “
Давлат улуши бўлган
акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш
мезонларини жорий этиш тўғрисида
”
қарори.
177
ижтимоий ҳаётдан ташқарида бўлмагани каби, ижтимоий ҳаёт ҳам иқтисодсиз
бўлмайди. Демак, уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Чунки амалга
оширилган ҳар бир иш айни вақтда ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий самара
келтиради.
Иқтисодий самарадорлик ишлаб чиқаришнинг иқтисодий натижасини
кўрсатади. Масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш бошқарув, янги техника ва
технологияни жорий этиш, меҳнат сифатини ошириш ва ҳоказоларнинг
натижаси. Иқтисодий самара материал, меҳнат, пул ва бошқа ресурсларни
тежаш туфайли эришилган миқдор. У вақтни тежаш, қурилиш муддатларини
қисқартириш, меҳнат сарфини тежаш иш вақтининг зое кетишини
камайтириш, маблағлар оборотини тезлаштириш, маҳсулот етиштириш
ҳажмини ўстириш, ишлар сифатини яхшилаш ва бошқа натижалар билан
тавсифланади.
Ижтимоий самарадорлик шахснинг ҳар томонлама камол топишига
ёрдам берадиган тадбирларни амалга ошириш самарадорлигини ифодалайди.
У меҳнат ва турмуш шароитлари яхшиланишида, ходимлар малакасини
оширишда акс этади ва асосий озиқ-овқат, саноат товарларининг аҳоли жон
бошига истеъмол қилиниши, ижтимоий истеъмол фондларидан бериладиган
нафақа ва имтиёзлар, кадрлар тайёрлаш бўйича харажатларнинг ўсиши билан
тавсифланади.
Ушбу самаралар ишлаб чиқаришнинг ўзида вужудга келаётганини ва
бирлашиб бажарилган меҳнат туфайли ишловчилар ўртасидаги муносабатлар
таърифланишини назарда тутсак, уларни ижтимоий-иқтисодий самара деб
атасак бўлади.
Иқтисодий самарадорликнинг моҳияти унинг мезони ва кўрсаткичлар
тизимида акс этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |