КАЛИЙЛИ ЎҒИТЛАР. Ўсимликлар тупроқ таркибидаги калийни бошқа
кул элементларига нисбатан анча яхшироқ ўзлаштиради. Шунинг учун ҳам
калийли ўғитларнинг аҳамияти катта. Калий ўғити сифатида асосан калий
(КС1) қўлланилади. Унинг таркибида 52% соф калий бўлиб, сувда яхши
эрийди. Бу туз ҳамма тупроқларда ва барча ўсимлик турлари учун
ишлатилиши мумкин. Калий ўғити сифатида фойдаланиладиган тузлардан -
калий сульфат (К
2
SO
4
) таркибида 48-52% соф модда (К
2
О) бўлиб сувда яхши
эрийди. Калий нитрат (КNO
3
) таркибида соф модда (К
2
О) 45-46% ва 13% азот
бўлади. Сувда яхши эрийди.
Калий ўғитларининг ҳаммаси физиологик нордон тузлар ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам бу тузлар нордон тупроқларда ишлатилганда қўшимча
оҳаклаш самарадорликни оширади. Калий ўғитлари азот ва фосфор ўғитлари
билан биргаликда ишлатилганда самарадорлиги юқори бўлади.
МИКРОЎҒИТЛАР.
Ўсимликларга
ўсиш
ва
ривожланиш
учун
ўзлаштириладиган асосий элементлардан (NPК) ташқари жуда оз талаб
қилинадиган микроўғитлар ҳам керак. Ҳозирги вақтда ўсимликларнинг бор,
марганец, мис, рух ва молибден каби элементларга талаби анча яхши
ўрганилган. Ўсимликлар таркибида бу элементлар етарли бўлганда ўсиш ва
ривожланиш фаоллашади, касалларга ва ташқи шароитнинг ноқулай омиллари
таъсирига чидамлилиги ортади. Шунинг учун ҳам тупроқда бу элементлар
етмаганда, уларнинг ўғитларидан фойдаланиш умумий самарадорликни
оширади. Ўғит сифатида бу элементларнинг сувда яхши эрийдиган тузларидан
ёки таркибида ўзлаштриладиган микроэлемент бўлган чиқиндиларидан
фойдаланиш мумкин. Кўп мамлакатларда бу элементлар асосий ўғитларга
қўшиб ишлатилади.
Микроўғитлардан фойдаланишнинг асосан учта усули кенг қўлланилади:
1) тупроққа солиш,
2) суюлтирилган эритмасини ўсимликларга пуркаш,
3) уруғларни экишдан олдин микроўғит билан таъминлаш.
Биринчиси асосий йўл бўлиб, бу айрим элементлар тупроқ таркибида кам
бўлганда кенг қўлланилади. Солинадиган ўғитнинг миқдори микроэлемент
турига, тупроқдаги миқдорига, ўсимлик турига ва бошқаларга боғлиқ.
Масалан, бор ўғити сифатида Н
3
ВО
3
кислотадан 0,5 -2кг/га, марганец ўғити
сифати MnSO
4
тузидан 10-18 кг/га,рух ўғити сифатида ZnSO
4
тузидан 5-10
кг/га тупроққа солинганда ҳосилдорлик сезиларли даражада ошганлиги
аниқланган.
Микроэлементларнинг суюлтирилган эритмаларини ўсимликларга пуркаш
- қўшимча усуллар қаторига киради ва баъзи бир қулайликларга эга:
микроўғитлар анча кам сарфланади, энг зарур вақтларда ишлатилади, тез
ўзлаштирилади ҳамда экологик тоза ҳисобланади. Масалан, ғўзанинг гуллаш
фазасида бор кислотасининг (Н
3
ВО
3
) 0,01 -0,02% ва рух сульфат (ZnSO
4
)
тузининг 0,02 - 0,05% ли эритмалари билан пуркалганда гулларнинг
чангланиш жараёни фаоллашади,ўсимликларнинг сувсизликка ва иссиқликка
чидамлилиги ортади.
Уруғни экишдан олдин микроўғитлар билан таъминлаш ҳам қўшимча
усуллар қаторига киради. Бу усул айниқса ивитилиб экиладиган ўғитлар учун
149
қулай. Масалан, чигит тоза сув ўрнига мис сульфат (СuSO
4
) тузининг 0,001-
0,005% эритмасида ивитилиб экилганда, чигитларнинг униш кучи ортиши ва
ёш ниҳолларнинг, баҳорги ҳароратнинг қисқа муддатли пасайишига чидамли
бўлиши аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |