6.10. ЎҒИТЛАШ УСУЛЛАРИ ВА МУДДАТЛАРИ
Ўғитлаш
муддатини
ва
усулларини
белгилашда
ўғитларнинг
хусусиятлари, тупроқда ўзгариши, ўсимликнинг озиқ элементларга бўлган
талаби, илдиз тизимининг озиқани ўзлаштриш имкониятлари ва бошқалар
ҳисобга олинади.
Ўғитлаш нормаси одатда олинадиган ҳосилга қараб белгиланади.
Масалан, 1 т пахта етиштириш учун 30-80 кг азот, 10-20 кг фосфор ва 40-70 кг
калий сарф бўлади.
Ўғитларни экишдан олдин, экиш вақтида ва ўсимликларнинг ўсув даврида
солиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўғитни ер ҳайдашда солиш. Ерни кузги ёки баҳорги шудгор қилишда
умумий ўғитнинг тахминан2/3, ¾ қисми тупроқ устига сепилиб, ҳайдаш билан
кўмилади. Бу усул билан асосан органик, фосфорли, қисман азотли ва калийли
ўғитлар солинади. Нордон реакцияга эга бўлган тупроқларга оҳак ҳам
солинади.
151
Ўғитни экиш билан бирга солиш. Ўғитларни экиш билан бир қаторда ўғит
ҳам солинади. Экиш пайтида ерга ўғит солишдан мақсад ёш ниҳолларни
минерал элементлар билан озиқлантиришдан иборат. Чунки ерни ҳайдаш
олдидан солинган ўғитлар тупроқнинг чуқур қатламига тушганлиги сабабли
ёш ўсимлик ундан фойдаланаолмайди. Бу муддатда асосан яхши эрийдиган ва
осон ўзлаштириладиган ўғитлардан оз миқдорда фойдаланилади. Ғўзалар
билан ўтказилган тажрибаларнинг кўрсатишича ўғитни ўғитлагич ўрнатилган
махсус сеялкада тупроқ бетидан 12-15 см чуқурликка ва чигит тушган жойдан
5-7 см четга солиш яхши натижа беради. Чигит экиш билан бир пайтда
гектарига 10-20 кг фосфор 5-10 кг азот солиш йўли билан ҳар гектардан 3,5 - 4
ц. қўшимча пахта олиш мумкин.
Ўсимликларни ўсиш даврида ўғитлаш ўсиш ва ривожланишнинг энг
муҳим фазаларида минерал озиқланишни кучайтириш мақсадида ўтказилади.
Бу фазаларда озиқ моддаларнинг ўсимликка мумкин қадар тезроқ ўтиб,тўла
ўзлаштирилиши муҳим аҳамиятга эга. Ёш ўсимликнинг илдизлари унча яхши
ривожланмаган, лекин юқори концентрацияли озиқ моддаларга муҳтож
бўлади, шунинг учун ҳам қўшимча ўғитланиб турилса яхши ривожланади.
Кузги ғаллаларни эрта баҳорда азот билан озиқлантириш донлардаги
оқсил миқдорини 0,5 - 1% га кўпайтиради. Бундай далаларда фосфор ва калий
ўғитларини ҳар 2-3 йилда бир марта 2-3 нормани бирданига солиш мумкин.
Лекин пахтачиликда бундай қилиб бўлмайди. Тажрибаларга суянган ҳолда
ғўза фазаларида элементларга бўлган талаб ҳисобга олинган ҳолда ўғитлаш
юқори самарадорликка эга бўлади.
Ўғитлар
ўсимликнинг
талабидан
ошиқча
солинса,
ҳосилдорлик
кўпаймайди, аксинча камайими ва ҳатто сифати ҳам пасайиши мумкин.
Шунинг учун ҳам сабзавотлар таркибида нитратларнинг миқдори қуйидаги
нормадан ошмаслигига эътибор берилади : картошкада ҳўл оғирлик ҳисобига
86 мг/кг, карам,бодринг ва помидорда -150 мг/кг.
Умуман минерал ўғитлар ўсимликлар ҳосилдоргини оширишнинг ва
ҳосил сифатининг белгиловчи муҳим омилларидан биридир. Ҳисобларга кўра
умумий ҳосилнинг 50% ўғитлар ҳисобига таъминланади. Лекин улардан
нотўғри фойдаланиш (талабдан ошиқча,нотўғри қўллаш ва бошқалар) тупроқ
унумдорлигини пасайтириши, ўсимликларнинг қуриб қолиши ва табиатнинг
ифлосланишига сабаб бўлиши мумкин.
152
Do'stlaringiz bilan baham: |