Халкаро савдо


 Халқаро савдода нархларни ҳисоблаш усуллари



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

 
5.6. Халқаро савдода нархларни ҳисоблаш усуллари 
Экспорт нархини ҳисоблаш механизми ўз ичига қуйидагиларни киритади: 
- мавжуд маълумотлардан экспорт қилиниши лозим бўлган товарга ўхшаш 
товарларнинг охирги йиллардаги нархлари тўғрисидаги маълумотлар ғғтанлаб 
олинади; 
- сотиш 
тавсия 
этилаётган 
товарнинг 
асосий 
техник-иқтисодий 
кўрсаткичлари, жумладан, етказиб бериш шартлари ва нархлар олдиндан 
тайёрлаб қўйилган жадвалга киритилади; 
- тижорат ўзгартишлари ёрдамида сотиш таклиф этилаётган товар нархи 
танланган бозорда сотиш шартларига келтирилади. Бунда мазкур товарнинг 
рақобатчи товаридан техник-иқтисодий фарқлари ҳисобга олинади (агар фарқ 
сизнинг фойдангизга бўлса, нарх ўсади, акс ҳолда эса - камаяди); 
- рақобатчи товарлардан бир нечтасини танлаш мақсадга мувофиқлиги 
сабабли ўртачалаштирилган нархни олиш зарур. Бу нарх харидор билан 
музокараларда бошланғич нарх вазифасини ўтайди. Экспортчи ўзининг тижорат 
таклифларида бошланғич нархни 10-20 %га ошириб қўяди ва аста-секинлик 
билан харидор учун мақбул даражагача туширади. 
Импорт нархни ҳисоблашда унинг шаклланишидаги ўзига хосликларни 
ҳисобга олувчи бошқача тартиб белгиланган: 
1. Харидор асосий ишлаб чиқарувчи фирмалардан ўзига керакли товарни 
етказиб бериш бўйича таклифларни сўрайди. Бу мақсадда ишлаб чиқарувчилар 


92 
манзилига керакли маҳсулотга бўлган техник-иқтисодий талаблар ва уни етказиб 
беришнинг асосий шартлари юборилади. 
2. Жавоб тариқасида олинган тижорат таклифлари (оферта) олдиндан 
тайёрлаб қўйилган ва таклиф этилаётган товарга қўйилган талаб бўйича техник-
иқтисодий кўрсаткичлар, шунингдек, харидор фирмалар томонидан таклиф 
этилган нарх ва етказиб бериш шартлари кўрсатилган жадвалга киритилади. 
3. Бу маълумотлар ҳар бир фирма бўйича тўғирлашлар ёрдамида ягона 
базисга келтирилади ва унинг асосида товарнинг келтирилган нархи яратилади. 
4. Жадвалдаги энг кичик нарх сотувчи билан келишишда асос қилиб 
олинади ва харидор учун қулай нархга келгунча туширилади. 
Нархни ҳисоблаш бўйича барча жадваллар ҳар бир фирма томонидан 
товарнинг экспорт ва импорт нархининг шаклланиши ва тижорат айланмасидаги 
контрагентларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида тузилади. Базис 
нархни аниқлаб олгач, фирма музокаралар жараёнида унинг даражасини ва 
бошқа тижорат шартларини дастлабки келишувларга нисбатан ўзгартириши 
мумкин. Шартномада музокараларда келишиб олинган базис нарх ва унинг 
таркибий қисмлари улуши, материаллар нархи ва инфляцияни ҳисобга олга 
ҳолда иш ҳақи ставкалари, шунингдек, белгиланган давр учун бу катталикларни 
аниқлаш тартиби, нарх ўзгаришлари қабул қилинишига сабаб бўлувчи манбалар 
қайд этилади. 
Нархлар индекси нарх динамикасини акс эттирувчи нисбий кўрсаткичларни 
ифодалайди. Юқорида айтиб ўтилганидек, ҳукумат статистика органлари 
алоҳида товар гуруҳлари бўйича ички ва халқаро савдо индексларини мунтазам 
чоп этиб борадилар. Нархлар индекси доимо базис йилни кўрсатган ҳолда 
келтирилиб, унда индекс қиймати 100 га тенг деб олинади. Индивидуал ва 
умумий (гуруҳ) индексларни ажратиб кўрсатиш мумкин. 
Индивидуал индекс (Т) ҳисобот давридаги (Я) муайян товар нархининг базис 
давридаги (Яр) нархга нисбати сифатида аниқланади. Умумий индекс агрегат 
индекс асосида аниқланади ва махраж ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган 
товарлар нархи суммаси, махражи эса ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган 
товарлар суммасининг базис даврдаги нархга нисбатини акс эттиради. Гуруҳ 
индексини аниқлаш эса «тортиб кўриш» схемаси асосида амалга оширилади. 
Тижорат ўзгартишларидан фойдаланиш ҳисоб-китоб учун жалб қилинувчи 
барча рақобатчи материаллар нархининг товарни сотиб олишга ягона тижорат 
шартларига келтирилишини англатади. Бу мақсадда рақобатчи материаллардан 
бири эталон деб қабул қилинади, қолганлари эса шу даражага келтирилади, яъни 
эталон сифатида қабул қилинган товарга ўхшаш товарни сотиб олиш учун 
тижорат шартларига ўзгартишлар киритишни ҳисобга олган ҳолда 
корректировкаланади. Энг муҳим ва кенг тарқалган тижорат ўзгартишлар 
қаторига савдолашиши ўзгартишини киритиш мумкин. 
Савдолашиш ўзгартиши дастлабки юқори кўтарилган нархдан чегирмалар 
берилишини ифодалайди. Унинг ҳажми одатда ишлаб чиқариш ва сотиш 
харажатлари, жумладан, тижорат ва валюта таваккалчиликлари. Маҳсулотни 
тайёрлаш ва сотишда юзага келиши мумкин бўлган хатолар, шунингдек, 


93 
рақобатчиларнинг нархи ва фирмаларнинг айнан сизнинг буюртмангизни 
олишдан манфаатдорлигига боғиқ бўлади. Бунга фирманинг молиявий 
барқарорлиги, унинг нуфузи ва жаҳон бозорида оммавийлиги, имиджи, 
харидорга муносабати, мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий вазият, ҳукумат 
субсидияларини олиш эҳтимоли ва шу кабилар ҳам таъсир кўрсатади. 
Етказиб бериш муддатига ўзгартиш киритиш ҳам жуда муҳим бўлиб, 
ишлаб чиқариш харажатлари даражасини аниқлаб беради ва айниқса, ўзига хос 
машинасозлик қурилмалари ҳақида гап борганда муҳим аҳамият касб этади. 
товарни етказиб бериш муддатига киритилувчи ўзгариш катталиги, яъни ишлаб 
чиқариш харажатларида номинал иш ҳақи ставкалари динамикаси ишлаб 
чиқариш даврида материаллар нархини ҳисобга олиш буюртма берилган 
маҳсулотни ишлаб чиқариш жааёнининг узоқлиги ва ишлаб чиқарувчи 
мамлакатдаги инфляция суратларига бевосита боғлиқ бўлади. 
Рақобатчи материал санасига ўзгартиш киритиш. Жаҳон нархлари 
даражасини аниқлаш ва кейинчалик шу асосда экспорт ёки импорт нархларини 
ҳисоблашда ўхшаш товарларнинг ўтган йиллардаги нархлари жалб қилинади. Бу 
нархлар етказиб берувчи мамлакатнинг мос келувчи экспорт нархлари индекси 
ёрдамида ва валютанинг харид қилиш қобилиятидаги ўзгаришларни ҳисобга 
олган ҳолда халқаро савдо нархи белгиланган йилдаги нарх даражасига 
яқинлаштирилади. 
Етказиб беришнинг сериялигига тўғирлаш коэффициенти қуйидагича 
аниқланади: Ц қ С+И
бу ерда Ц— асбоб-ускуна нархи; С — лойиҳалаш ва тайёрлаш қиймати; И — 
ишлаб чиқариш харажатлари; Я —нархнинг ўзгармас қисми (фойда, 
амортизация чегирмалари, юклама харажатлар); 
Маҳсулотни доналаб етказиб беришдан оммавий етказиб беришга ўтишдаги 
нарх ўзгаришларини қуйидагича аниқлаш мумкин: 
Ц„қ п+К
}
-М-И+Аз-Р-И+Н,  
бу ерда Ц„ —оммавийлик ўзгартишини ҳисобга олган ҳолда нарх даражаси; 
п — сериядаги машиналар сони; К] — буюртманинги сериялилиги ҳисобига 
материаллар ва бутловчи қисмларга сарфланувчи ўртача қийматнинг 
пасайишини ҳисобга олувчи коэффициент; М —И катталигида материал ва 
асбоб-ускуналар улуши; И — машиналар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб 
чиқариш харажатлари; 
АЗ 
— меҳнат харажатларининг камайишини ҳисобга 
олувчи коэффициент; Р — И  катталигида ишчи кучи харажатлари улуши; Н — 
нархнинг ўзгармас қисми. 
Тўлов шартларига ўзгартиш киритиш. Шартнома муносабатларини 
расмийлаштиришда томонлар ҳисоб-китоб шаклларига катта эътибор қаратади: 
тўлов нақд пул кўринишида амалга ошириладими, аванс кўринишида амалга 
ошириладими, кредитгами ёки бошқа шаклдами? Халқаро нарх шаклланишида 
кредит бериш бўйича ўзгартишлар кўзда тутилади. 
Аванс тўловлари маълум маънода таъминловчини импортчи томонидан 
кредитлаш шаклини ифодалайди. Шу сабабли аванс тўловлари мавжуд бўлган 
ҳолларда товар нархи одатда аванссиз етказиб берилувчи товар солинувчи 


94 
солиқдан кам бўлади. Тижорат ўзгартишлари қаторига юкни етказиб беришдаги 
қиймат ва шартларни ҳисобга олувчи ўзгартишларни ҳам киритиш мумкин. 
Масалан, агар товар CIP шартларида етказиб бериладиган бўлса унинг нархига 
денгиз фрахти ва суғурталаш қиймати ҳам қўшилади. 
Халқаро маркетинг бўлими ходимларининг нарх динамикасини таҳлил 
қилиш ва уларни башорат қилишда халқаро савдо нархлари индексацияси ва 
тижорат ўзгартиришлари механизмларидан тўғри фойдаланиши муҳим аҳамият 
касб этади
Ҳозирги пайтда нархларни ҳисоб-китоб қилишнинг бир қатор усуллари 
мавжуд, хусусан: 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish