Халкаро савдо



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

 
 
 
 
 


90 
5.5. Халқаро савдо амалиётида нархни белгилашда экспорт 
харажатлари. 
 
Халқаро савдо нархларининг шаклланишида тижоратчилар маҳсулотларни 
бошқа мамлакатга етказиб бериш билан боғлиқ қўшимча харажатларни ҳам 
инобатга олиши лозим. Одатда экспортчи олдига қуйидаги вазифалар қўйилади: 
- товарни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича барча харажатларни ҳисоб-
китобларга киритиши мумкинми? 
- ўз товарини унинг бевосита энг юқори харажатларини (материаллар, 
ходимлар, товар упаковкаси ва уни жўнатиш харажатлари) қисман қоплаши 
мумкин бўлган нархда сотишга мажбурми? 
Экспорт нарх калькуляцияси ички нарх калькуляциясидан сотувчи бўйича 
қўшимча харажатларга, жумладан, қуйидагиларга фарқ қилади: 
- сотувчи ва вакилларга комиссион тўловлар; 
- харидор мамлакатдаги импорт бўйича божхона харажатлари; 
- мамлакат ташқарисидаги транспорт харажатлари; 
- халқаро суғурта харажатлари; 
- чет эллик харидорга мўлжалланган упаковка??? харажатлари; 
- кутилмаган харажатларни қоплаш учун зарур бўлган заҳиралар; 
- халқаро шартномаларни тузиш, сертификат ва бошқа ҳужжатларни 
расмийлаштириш учун харажатлар. 
Халқаро савдо амалиёти харажатларни ҳисобга олган ҳолда нарх 
шаклланишининг иккита асосий йўналишини ажратиб кўрсатади: а) ўртача 
харажатлар плюс товар таннархига белгиланган устама кўринишидаги реал 
олиниши мумкин бўлган фойда; б) ишлаб чиқариш харажатлари, муомала 
харажатлари, юклама харажатлар плюс кутилаётган фойда.
Харажатларни ҳисоблаш ва уларни қисқартиришнинг асосий йўлларини 
излаб топиш халқаро бозорни танлаган ишлаб чиқарувчилар учун нарх 
шаклланиши механизмининг асоси бўлиб хизмат қилади. Бозорда мавжуд 
талабни ҳисобга олган ҳолда нархни ҳисоблаш моделини танлашда мазкур товар 
бозорининг ҳолатини – унинг сегментацияси, талабнинг нарх эластиклиги ва 
харидор хулқ-атворига таъсир кўрсатувчи бошқа кўплаб омилларни ўрганиш 
зарур. Бу ҳолда ишлаб чиқариш харажатлари нархнинг энг кам даражасини 
ҳисоблаш учун белги вазифасини бажаради. Ташқи бозорга чиқишда экспортчи 
нарх ўзгарган ҳолатда талабнинг ўзгариш интенсивлигини акс эттирувчи 
талабнинг нарх эластиклик даражасини белгилаши муҳим. Эластик талабда бу 
коэффициент бирдан катта, ноэластик талабда эса бирга тенг ёки ундан кичик 
(нарх ва сотиш ҳажми бир хил ўзгарганда) бўлади. Нарх эластиклигини 
таклифга, яъни товар ишлаб чиқаришга нисбатан ҳам қўлласа бўлади. Нархнинг 
ўзгариши ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига олиб келган ҳолларда таклиф 
ҳам эластик ҳисобланади. Ноэластик таклиф нарх ўзгаришида ишлаб чиқариш 
ҳажми тескари томонга ўзгариши билан тавсифланади. 
Нархни ҳисоблашда бозор рақобатчилигидан келиб чиққан ҳолда бир 
вақтнинг ўзида товар нархи, жами харажатлар ва бозор талаби даражаси 


91 
ўртасидаги нисбатларда барқарор ҳолатни сақлаб қолиш қийин. Биринчи ўринга 
рақобатчиларнинг позицияси- уларнинг нархи, жами харажатлари, ҳисоб-китоб 
ва тўлов шакллари чиқади. Бундай ҳолатда асосий рақобатчининг нархига 
эътибор қаратиш, шартнома шартларини шакллантиришга ҳаракат қилиш, 
асосий рақобатччиларга қараганда жозибадор ва фойдалироқ сервис хизматини 
тақдим этиш лозим. 
Экспортчи харидорлар қизиқишини ўз товарларига жалб қилиш ва халқаро 
бозордаги улушини кенгайтириш учун кўп ҳолларда янги товарга пасайтирилган 
нарх стратегиясини қўллайди. Экспорт нархлари одатда фирманинг халқаро 
савдо бўлими ходимлари томонидан «товарни ким сотса, унинг нархини ўша 
белгилайди» тамойили бўйича белгиланади. Экспорт қилувчи сотувчи 
зиммасидаги барча харажатлар маҳсулот нархига киритилади ва кўп ҳолларда 
товар нархининг ярмини ташкил этади. Одатда нархни ҳисоблаш бевосита 
ишлаб чиқариш харажатлари (асосий ва қўшимча материаллар қиймати, энергия 
манбалари, ишчи кучи, асосий фондлар амортизацияси) ва бевосита ишлаб 
чиқариш харажатларининг камида 25 %ини ташкил этувчи юклама 
харажатларни киритади. Бунда нафақат харажатларни қоплаши, балки ишлаб 
чиқаришнинг ривожланишини таъминловчи маълум бир фойда миқдорини ҳам 
ҳисобга олиш зарур. Бу миқдор бугунги кунда 15 %дан 50 %гача бўлиши 
мумкин. 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish