Халкаро савдо


Халқаро савдода нархлар шаклланишининг ўзига хос омиллари



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

 
5.2. Халқаро савдода нархлар шаклланишининг ўзига хос омиллари. 
Алоҳида шартномалар асосида етказиб берилувчи малум бир товар ёки 
хизмат тури нархлари айнан шу хилдаги товар ва хизматларнинг жаҳон 
бозоридаги нарх даражасидан фарқ қилиши мумкин. Бу ҳолат товарнинг ўзига 
хос сифат белгалари, товарни юклаш ва ўрови, юкланган туркум (партия)нинг 
ҳажми, ҳар икки томон муносабатларининг характери билан боғлиқ ҳолда 
тузилган шартноманинг ўзига хос талаблари билан изоҳланади. 
Халқаро савдода нархлар турларининг кўплиги шарт-шарроитларнинг ҳар 
хил эканлигини акс эттиради, мана шундай шароитда олди-сотди актлари 
тузилади. Кузатишлар жаҳон нархининг ўзгариб туриш тенденцияси ана шу 
шарт-шароитларга ҳам боғлиқ эканлигини кўрсатади. Товарларнинг ўзгарувчан 
нархини аниқлаш твар сифатининг доимийлигини, бир хил шароитдаги юклаш 
ва тўловларнинг таққослаб кўришни талаб қилади. Шунинг учун товарнинг 
ташқи савдо нархини асослаш, аниқлаш ва келишиб олишда келишувнинг ўзига 
хос томонларини белгилаб берувчи табиати ҳақида аниқ тушунча тасаввурига 
эга бўлиш керак. 
Мисол учун технологик машина маҳсулотлари, мураккаб техника товарлари 
савдосини олиб кўрайлик, бу савдо ишлаб чиқарувчи – сотувчи ва истеъмолчи – 
харидорнинг бевосита иштирокида ўтказилиб, товарни етказиб беришнинг барча 
шарт-шароитлари келишиб олинади. 
Келишув хизмати хилига қараб баҳонинг қуйидаги турлари мавжуд: 
- эркин конвертирланадиган валютада тўланадиган савдо битимлари нархи; 


83 
- эркин конвертирланмайдиган валютада тўланадиган савдо битимлари 
нархи; 
- клиринг келишувлари бўйича шаклланадиган нарх; 
- носавдо операциялари бўйича шаклланган нарх; 
- трансферт нархлар (фирма ичида). 
Товар ва хизматларни олиб кириш – олиб чиқилишига қараб нархлар. 
FAS ва FOB экспорт нархларига ажратилади. Бу нархлар бўйича экспорт 
қилувчи фирма импорт қилувчига товар нархига транспорт харажатларини ҳам 
ўз ичига олган нархда сотади. Бунда товарни кема бортига (FAS) етказиб бериш, 
ёки юклаш харажатларини қўшиб ҳисоблаб кема бортига чиқариб бериш кўзда 
тутилади.
CIF импорт нархлари – FOB нархидан ташқари юкни экспорт қилувчи ёки 
импорт қилувчи мамлакат чегарасигача транспортда етказиб бериш ва суғурта 
харажатларини ўз ичига олади. 
Келишувларни ўрнатиш қоидалари: 
- шартнома нархи томонлар келишуви асоисда белгиланади. Қоидага кўра, 
турли давлат ҳукуматлари ўртасидаги шартнома ва келишувлар асосида 
аниқланади; 
- биржа котировкалари, аукцион савдолар нархлари; 
- йирик фирмаларнинг таклиф нархлари ва амалдаги битимлар нархи; 
- халқаро битимларда иштирок этувчи мамлакатларнинг ички улгуржи 
анрхлари, бу нархлар экспорт ва импортнинг божхона божидан ва солиқлари 
ҳажмидан фарқ қилади. 
Экспорт қилувчи мамлакатнинг экспорт нархи, асосий хомашё етказиб 
берувчи мамлакатлар нархлари, Ғарбий Европадаги йирик бозорларнинг импорт 
нархи жаҳон нархи бўла олиши мумкин. 
Алюминий бўйича – канаданинг экспорт нархи, ёғоч-тахта материаллари 
бўйича Швейцария нархи, каучук бўйича Сингапур биржасининг нархи, мўйна 
бўйича Нью-Йорк, Лондон ва бошқалар аукционлар нархларидир. 
Амалиётда жаҳон бозорида ўз товарининг рақобатбардошлигини ошириш 
мақсадида турли чегирмалар қўлланилади. Чегирмалар қўлланилганда 
ўрнатилган сумма олиб ташланган базис нарх –жаҳон нархи ҳисобланади. 
Амалиётда қуйидаги чегирмалардан фойдаланилади: 
- товарни нақд пулга сотиб олингандаги миқдори; 
- прейскурант баҳосидан умумий чегирмалар (асосан кичик ҳажмдаги 
товарлар учун белгиланади); 
- деллерлик чегирмалари; 
- махсус чегирмалар (идораларнинг имтиёзга эга категориялари учун). 
Чегирма ўлчовининг ҳар бири аниқ бир ҳолатда алоҳида аниқланади ва 
қоида бўйича биринчи таклиф этилган баҳосидан 2-10 % атрофида бўлади. Аниқ 
шароитларда чегирма миқдори биринчи таклиф нархининг 20-30%ига етиши 
мумкин. 
Жаҳон нархи даражаси, унниг ўзгариб туриш тезлиги жуда кўп омиллар 
таъсирида бўлади: 


84 
- қиймат омили – ижтимоий зарарли меҳнат сарфининг ўзгариши; 
- конъюнктура омили – талаб ва таклиф нисбатининг ўзгариши билан 
боғлиқ; 
- давлат томонидан тартибга солиб туриш омили – давлатнинг халқаро савдо 
соҳасида олиб борадиган иқтисодий сиёсати; 
- валюта-молия омили – валюта бозорининг аҳволи; 
- сиёсий омил – ҳарбий сиёсий вазият. 
ХХ асрнинг иккинчи ярмида мамлакатлар, дунё хўжалиги ҳамда иқтисодий 
муносабатларнинг иқтисодий-сиёсий ривожланиши ўзига хослиги жаҳон 
бозорида нархларнинг шаклланишида ўз ифодасини топади. 
ХХ асрнинг иккинчи ярмида жаҳон нархларининг шклланиш хусусиятлари: 
1. ХХ асрнинг иккинчи ярмида экспорт нархлари ўсиши динамикасида 
кўтарилиш тенденцияси кузатилди, айниқса, хомашё гуруҳидаги ёнилғи нархи 
кўтарилди, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларида унчалик катта кўтарилиш 
бўлмади. Нархларнинг биринчи марта кўтарилиши Иккинчи Жаҳон уруши билан 
боғлиқ бўлган бўлса, иккинчиси 1970 йил ўрталари бўлиб ўтган энергетика 
инқирози натижасида рўй берди. 
2. ХХ асрнинг 50-60 йиллари жаҳон экспортининг барча товарларининг 
индекс нархи ўртача кўтарилиши билан характерланади; 
3. ХХ асрнинг 80-90 йилларида озиқ-овқат маҳсулотлари, хомашёларнинг 
баъзи бир турлари, ёнилғи, тайёр маҳсулотлар нархи пасайди. 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish