Халкаро савдо


-БОБ. ХАЛҚАРО САВДОДА ЖАҲОН НАРХЛАРИ



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

5-БОБ. ХАЛҚАРО САВДОДА ЖАҲОН НАРХЛАРИ 
 
5.1. Жаҳон нархлари тизими ва унга таъсир этувчи омиллар. 
5.2. Халқаро савдода нархлар шаклланишининг ўзига хос омиллари. 
5.3. Халқаро савдода нарх шаклланишининг асосий шакллари. 
5.4. Халқаро савдо нархларининг шаклланиши. 
5.5. Халқаро савдо амалиётида нархни белгилашда экспорт 
харажатлари. 
5.6. Халқаро савдода нархларни ҳисоблаш усуллари. 
 
5.1. Жаҳон нархлари тизими ва унга таъсир этувчи омиллар. 
Жаҳон нархларини жамият учун ишлаб чиқарилган сифатли товарнинг 
жаҳон бозоридаги қийматининг пулдаги ифодаси билан аниқлаш мумкин. 
Агар товар қуйидаги талабларга жавоб берса, товар нархини жаҳон нархига 
тенглаштириш мумкин: 
1. Халқаро савдода доим йирик-йирик келишувнинг бўлиши; 
2. Келишувлар махсус эмас. Тижоратга оид бўлиши лозим; 
3. Келишувларни фақат эркин конвертирланувчи валютада тузиш; 
4. Келишув ё экспорт, ёки импорт келишуви бўлиши лдозим; 
5. Барча операциялар бозорда эркин тартибда амалга оширилиши зарур. 
Амалиётда нарх даражасига ва динамикасига ҳар қандай ўзгаришлар, 
чунончи, ишлаб чиқаришда, тақсимлашда, айирбошлашда ва маълум бир 
товарни истеъмол қилишда юз берган ҳамда кўзда тутилган ўзгаришлар таъсир 
кўрсатади. Жаҳон нархи турли омиллар таъсири остида ташкил топади, бу 
омилларнинг энг муҳим хиллари қуйидагилар ҳисобланади: 
1. Қиймат ва истемол таъсири; 
2. Талаб ва таклифнинг нисбати
3. Валюта курси (номинал ва реал) таъсири; 
4. Йирик хўжалик юритувчи субъектлар ва ҳукумат институтлари таъсири; 
5. Муайян келишувларни тузишдаги шартларнинг ўзига хос томонлари. 
Қийматнинг пайдо бўлишида қийматнинг технологик асоси: фан-
техника тараққиёти (ФТТ)нинг конструкторлик тармоғи узоқ муддатга 
мўлжалланган товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш самарадорлигини 
оширишнинг асоси бўлиб, маҳсулот бирлиги учун сарфланадиган ресурслар 
сарфини камайтиришни шарт қилиб қўяди. 
ФТТ конструкторлик тармоғи номенклатурадаги маҳсулотларни ишлаб 
чиқаришни кенгайтиришни ва хилларини кўпайтиришни, функционал 
хоссаларини яхшилашни таъминлайди. Бу қоидага кўра, илмий-тадқиқот ишлари 
ва ечимларига сарфланаётган харажатлар ўсиб боради. Бу сифатлироқ ва 
қимматроқ ресурслардан фойдаланиш ҳисобига бўлади. 
Янгиликларни ишлаб чиқаришга жорий этиш босқичида маҳсулот 
бирлигига сарфланадиган харажатлар ошади, лекин ишлаб чиқариш жадал 
(интенсив) ривожлана бошлагандан кейин, янгилик орқасида тежамкорликка 


80 
эришилгандан кейин маҳсулот бирлигига сарфланадиган харажатлар кенг 
миқёсда камаяди. Маҳсулот бирлигига сарфланадиган ресурслар сарфи 
жисмоний меъёрининг камайтирилиши ресурслар нархининг кўтарилишига олиб 
келади. 
Инфляция шароитида маҳсулот бирлиги учун белгиланган харажатлар ва 
маҳсулот нархи жисмоний меъёр харажат омилларини камайтириш ҳисобига 
ишлаб чиқариш омиллари нархига нисбатан секин ўсади. Бошқача қилиб 
айтганда, барча омиллар ишга солинган ишлаб чиқариш суръати қанча юқори 
бўлса, яъни маҳсулот бирлигига меҳнат ва капитал сарфи тез камайиб борса, 
маҳсулотга қўйиладиган нарх шунча секинлик билан ўсади. 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish