Халкаро савдо



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

 
 
2-жадвал
БСТ ҳуқуқий тизимининг икки асосий қоидаси
11
 
Кўплаб тадқиқотчилар энг қулай шарт-шароитлар режимининг тарихи 
1860 йил 23 январда Франция ва Буюк Британия ўртасида қабул қилинган 
Кобден шартномасидан бошланган деб таъкидлайдилар
i

Жаҳон амалиётида энг қулай шарт-шароитлар режимининг бир-биридан 
сезиларли даражада фарқ қилувчи турли хил услублари қўлланилган. Энг қулай 
шарт-шароитлар режими ўзаро ва ўзаро бўлмаган шаклда, шартли ва шартсиз 
кўринишда тақдим этилган. 
1929 йил март ойида Миллатлар Лигаси Кенгаш даражасида энг қулай 
шарт-шароитлар режимининг кўп томонлама келишилган моделини ишлаб 
чиқди. Ушбу ташкилотнинг 1946 - 1948 йилларда Савдо ва бандлик бўйича 
Халқаро ташкилот "Низоми"ни ишлаб чиқиш давомида унинг матнига энг қулай 
шарт-шароитлар режими (16-модда) ва миллий режимнинг (18-модда) 
кенгайтирилган таърифи киритилди. Кейинчалик шу асосда ГАТТга энг қулай 
шарт-шароитлар режими (1-модда) ва миллий режим (3-модда) тўғрисидаги 
тўлиқ қоидалар киритилди. Бироқ бу битим дастлаб фақат товарлар савдоси 
билан боғлиқ масалаларга тегишли эди. 
11
"Генеральиое соглашение по тарифам и торговле ГАТТ". Спб- 1994 г.- с.15. 
11
Кулишер И.П. Межлународные торговые договоры. Пг.,1992г.-с.45.Фомичев В.И. Международная торговли. 
М.: ИНФРА-М, 1998г. с.55 


74 
1973-1979 йилларда кўп томонлама савдо музокараларининг Токио раунди 
давомида Савдода техник чеклашлар бўйича битим пайдо бўлди. Унда техник 
меъёрлар ва стандартларга нисбатан энг қулай шарт-шароитлар режимини 
қўллаш ўз аксини топди. Кўп томонлама савдо музокараларининг кейинги 
Уругвай раундида хизматлар савдоси бўйича Бош битим - GATS вужудга келди 
ва энг қулай шарт-шароитлар режими миллий режим билан биргаликда 160 дан 
ортиқ хизматлар халқаро савдосининг кўп томонлама ҳуқуқий асосини ташкил 
этди. 
Айни вақтда, халқаро инвестициялар ва халқаро ишлаб чиқариш 
схемалари (одатда трансмиллий корпорациялар доирасида) соҳасида қатор кўп 
томонлама битимларнинг вужудга келиши энг қулай шарт-шароитлар режими ва 
миллий режимнинг ушбу соҳаларда ҳам жорий этилишига олиб келди
12

Ҳозирги вақтда халқаро савдода Тарифлар ва савдо бўйича Бош битимда 
ўз аксини топган энг қулай шарт-шароитлар режимининг классик таърифи амал 
қилади. Битимда ҳал қилувчи ўринга эга бўлган ГАТТнинг биринчи моддасида 
аъзо мамлакатлар бир-бирларига ҳеч қандай шартсиз энг қулай шарт-шароитлар 
режимини тақдим этишлари лозимлиги қайд этилган. 
Бу қоида экспорт, импорт ва транзит савдо операцияларига, шунингдек, 
экспорт ва импорт операциялари бўйича халқаро тўловларга ҳам тегишли. Энг 
қулай шарт-шароитлар режими божхона тўловларини ва ташқи савдо 
операциялари билан боғлиқ йиғимларнинг барча турларини ҳам ўз ичига олади. 
Бундан ташкдри энг қулай шарт-шароитлар режими тўғрисидаги қоида ички 
солиқлар ва йиғимларга, аъзо мамлакатлар ички ҳудудларида товарлар сотиб 
олиш ва сотишни тартибга солувчи ички қоидалар ва қонунларга ҳам тегишли. 
Энг қулай шарт-шароитлар режимининг транзит асосида юк ташишга 
нисбатан қўлланилиши ўзига хос хусусиятга эга. ГАТТнинг 5-моддаси "Транзит 
эркинлиги" деб аталади. Мазкур модданинг бешинчи параграфида қуйидагича 
таъкидланади: "Транзит билан боғлиқ барча йиғимлар, қоидалар ва 
расмиятчиликларга нисбатан, ҳар бир шартномалашаётган томон ҳар қандай 
шартномалашаётган мамлакатлар ҳудудидан ўтаётган ёки ундан келаётган 
транзит юкларига ҳар қандай учинчи мамлакатга ёки ҳар қандай учинчи 
мамлакатдан келаётган транзит юкларига такдим этилгандан кам бўлмаган 
даражадаги қулай режимни тақдим этишлари лозим"
13

БСТга кирувчи "ГАТТ-1994" якуний битими матнида "шартномалашаётган 
томонлар" атамаси "БСТ аъзолари" деб талқин қилиниши алоҳида белгилаб 
қўйилган. 
ГАТТ доирасида энг қулай шарт-шароитлар режими шунингдек товарлар 
маркировкасини ҳам қамраб олади. ГАТТнинг 9-моддасида БСТнинг бошқа аъзо 
мамлакатида 
ишлаб 
чиқарилган 
товарлар 
маркировкасига 
нисбатан 
қўлланиладиган талаблар ҳар қандай учинчи мамлакат томонидан ишлаб 
12
Кулишер И.П. Межлународные торговые договоры. Пг.,1992г.-с.45.Фомичев В.И. Международная
торговли. 
М.: ИНФРА-М, 1998г. с.55
13
Дюмулен И.И. Всемирная Торговая Организация. Монография. М., 1994 г. - с.65 -66. 
13
"Генеральиое соглашение по тарифам и торговле ГАТТ". Спб- 1994 г.- с.29 - 31 


75 
чиқарилган товарлар маркировкасига нисбатан қўлланиладиган режимдан 
қулайроқ бўлиши лозимлиги таъкидланган. 
ГАТТнинг 
"Миқдорий 
чеклашларни 
қўлламаслик", 
яъни 
нодискриминацион чоралар номли 13-моддасида қайд этилган қоидага кўра, ҳеч 
бир БСТ аъзоси бирор бир товарни экспорт ёки импорт қилишни тақиқламаслиги 
лозимлиги кўрсатилган. Фақат "агар учинчи мамлакатга бирор бир товарни 
экспорт қилиш ёки учинчи мамлакатдан бирор бир товарни импорт қилиш 
тақиклансагина, уни БСТ аъзоси бўлган мамлакат ҳам тақиқлаши мумкин 
бўлади"
ii

Шуни ҳисобга олиш лозимки, ГАТТнинг биринчи моддаси энг қулай 
шарт-шароитлар режимининг товарларга нисбатан қўлланишини таъкидлайди. 
Юқорида келтирилган мисоллар шуни кўрсатадики, энг қулай шарт-шароитлар 
режимининг фаолият доираси анча кенг ва "ГАТТ -1947" Битимида унинг 
қоидалари, расмиятчиликлари аниқ кўрсатилмаган. Бу эса, жуда кўп баҳсли 
вазиятларни келтириб чиқарди, Шу сабабли мазкур ҳолат ГАТТнинг ишчи 
гуруҳи томонидан кўриб чиқилди. Мазкур ташкилот томонидан чоп этилган 
"Аналитик рўйхат"да келтирилган ечимларгина энг қулай шарт-шароитлар 
режими ҳақиқатда ГАТТнинг 47 йиллик фаолиятида қандай амал қилганини 
аниқлаш имконини беради. 
ГАТТда бир қатор энг қулай шарт-шароитлар режимидан мустасно 
ҳолатлар қайд этилган. Шундан энг йириги - бу эркин савдо зоналари ва 
божхона иттифоқлари тузишга рухсат берилганлигидир. Бу тузилмалар 
доирасида тақдим этилган имтиёзлар унга аъзо бўлмаган мамлакатларга тегишли 
бўлмайди. 
Яна бир муҳим қоида бу - ривожланаётган мамлакатларга доимийлик 
асосида энг қулай шарт-шароитлар режимидан мустасно тарзда тўрт турдаги 
савдо имтиезларидан фойдаланишга имкониятининг рухсат берилганлигидир. Бу 
имтиёзлар қуйидагилардан иборат: умумий имтиёзлар тизимида тариф 
имтиёзлари, ривожланаётган мамлакатлар ўртасида амал қилувчи тариф 
имтиёзлари, БСТнинг бир қатор битимларида шакллантирилган нисбатан 
табақалашган имтиёзли шароитлар, энг кам ривожланган мамлакатларга 
нисбатан махсус режим. 
Энг қулай шарт-шароитлар режимидан мустасно ҳолатлар бирмунча кенг 
ва умумий йўналишлар бўйича ҳам мавжуд. Дастлаб бу мустасно ҳолатлар ГАТТ 
нинг 20-моддасида (Умумий мустасно ҳолатлар) ва 21 модддсида (Хавфсизлик 
бўйича мустасно ҳолатлар) қайд этилган эди.
14
Энг муҳим мустасно ҳолатлар қуйидагилардан иборат: 
— ривожланаётган мамлакатларнинг қайта ишлаш маҳсулотларига
ривожланган мамлакатларнинг худди шундай маҳсулотларига нисбатан 
имтиёзли режим тақдим этилади; 
— савдо уюшмалари аъзоларига, масалан, Европа Итгифоқига аъзо 
мамлакатларга ушбу уюшмага аьзо бўлмаган мамлакатларга нисбатан 
14
"Генеральиое соглашение по тарифам и торговле ГАТТ". Спб- 1994 г.- с.29 - 32 


76 
енгилликлар берилади; 
— муайян мамлакатлар товарларига нисбатан ихтиёрий чеклаш 
тадбирларини қўллаётган мамлакатларга ушбу мамлакат энг қулай шарт- 
шароитлар режимини тақдим этишлари шарт эмас; 
— битимга имзо чекмаган мамлакатларга ҳар доим ҳам мазкур режим 
қўлланилмайди; 
— ГАТТга киргунга қадар қабул қилинган қонунчиликка асосланиб, 
баъзан мамлакатлар турли хил мустасно қоидаларини қўллашлари мумкин; 
— истисно ҳолатлари уруш вақтида ва халқаро вазиятлар кескин бўлган 
вазиятларда ҳам қўлланилиши мумкин. 
Кейинчалик эса, бу қоидалар БСТнинг бошқа шартномаларида ва ҳуқуқий 
ҳужжатларида ҳам ўз аксини топди. 
Хусусан, ГАТТнинг 20-моддаси БСТга аъзо мамлакатларга энг қулай 
шарт-шароитлар режимидан мустасно тарзда миллий маънавиятни ҳимоя қилиш, 
инсонлар ҳаёти ва соғлиғини, ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилиш, 
жамоат тартибини сақлаш ва қонунларни бажариш, бадиий, тарихий ёки 
археологик қадриятларни муҳофаза қилиш мақсадида чора-тадбирлар кўришга 
имкон беради. 
ГАТТнинг 20-моддасида келтирилган таъриф умумий характерга эга 
бўлсада, бу қоидалар БСТга аъзо мамлакатлар томонидан кенг қўлланилади.
Масалан, Аргентина мамлакат ҳудудидан ўтаётган юк машиналарининг 
суғуртасини Аргентина компаниялари амалга оширишини, Германия немис 
журналларида реклама учун расмга тушаётган фотомоделларнинг немис 
агентликлари томонидан ёлланишини ёки немис суғурта компаниялари ўз 
агснтларига немис мижозларнинг хорижий суғурта компанияларига аъзо 
бўлишларига ёрдам беришларини тақиқлашни талаб қилмоқда. 
Кейинги йилларда ривожланган мамлакатлар ушбу гурух имтиёзларига 
экологик характердаги имтиёзларни ҳам киритишни талаб этмоқдалар. 
1948- 1994 йиллардаги ГАТТ амалиётида ва БСТ шаклланганидан кейин 
ҳам мазкур турдаги мустасно ҳолатлардан фойдаланиш бўйича бой тажриба 
тўпланган. 
Энг қулай шарт-шароитлар режимидан мустасно ҳолатлар нинг яна бир 
гуруҳи миллий хавфсизлик масалалари билан боғлиқ ГАТТнинг 21-моддасида 
БСТ аъзоларига уларнинг хавфсизлик манфаатларини ҳимоялаш учун зарур 
бўлган фаолиятни амалга ошириш имкони берилган. Бу қурол, аслаҳалар ва 
ҳарбий материаллар савдосига оид масалаларни ўз ичига олади. Айрим 
мамлакатлар ўз чегараларидан қурол-аслаҳаларни транзит олиб ўтишда ҳам 
чеклашларни қўлламоқдалар. 
Шу билан бирга, халқаро савдо ривожланишининг кейинги ўттиз йиллик 
тенденциялари энг қулай шарт-шароитлар режимининг жаҳон савдосидаги роли 
тўғрисида қарама-қарши хулосалар чиқаришга имкон беради. Гап шундаки, 
жаҳон савдосининг минтақавий тус олиши, кўплаб алоҳида гурух мамлакатлар 
учун имтиёзларнинг кенг миқёсда қўлланилиши, ва ниҳоят, трансмиллий 
корпорациялар таркибидаги корхоналар ўртасидаги товар айирбошлашнинг 


77 
тобора кенгайиши натижасида экспорт ва импорт каби тушунчалар ўзгача 
моҳият касб этмоқда. Бу эса энг қулай шарт- шароитлар режимининг ролига 
салбий таъсир кўрсатмоқда. 
Масалан, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар бир-бирларига ўзаро кенг 
кўламдаги имтиёзлар тизимини тақдим этмоқдалар. Бунинг натижасида бошқа 
мамлакатлар Европа Иттифоқи билан савдо-сотиқда тенг бўлмаган шароитга 
тушиб қолмоқдалар. 
Шундай қилиб, энг қулай шарт-шароитлар режимининг моҳияти шундан 
иборатки, ГАТТга аъзо мамлакатлар бошқа аъзо мамлакатлар томонидан тақдим 
этилган товарларга мазкур ташкилотга аъзо бўлмаган жаҳоннинг ҳар қандай 
мамлакатлари томонидан тақдим этилган товарларга нисбатан қулай савдо шарт-
шароитларини тақдим этишлари шарт. Бошқача қилиб айтганда, ҳеч бир аъзо 
мамлакат бошқа мамлакатлар учун алоҳида савдо шароитларини тақдим 
этишлари ёки аъзо мамлакатларга нисбатан савдо чеклашларини жорий 
этишлари мумкин эмас, барча аъзо мамлакатлар бир хил шароитда савдо 
қилишлари лозим. 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish