65
тавсифланади. Хусусан, тўқимачилик саноати ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
савдосида тарифларнинг юқорилиги кузатилмоқда.
Масалан, АҚШда ҳозирга қадар кийим-кечаклар импортига ўртача 14,6
фоиз миқдорида бож белгиланади. Бу эса ўртача солиқ йиғимидан 5 марта юқори
демакдир. Қишлоқ хўжалик наҳсулотларига белгиланадиган бож ставкалари
жаҳон бўйича ўртача 40 фоизни ташкил этади
6
.
Бундан ташқари, кўплаб мамлакатлар яширинча протекционистик чора -
тадбирлардан ҳам кенг фойдаланадилар. Бундай
чора-тадбирлар жумласига
миллий ишлаб чиқариш турларига дотациялар бериш, экспортни субсидиялаш,
турли хил меъёрлар ва стандартлар жорий қилиш ва бошқаларни
киритиш
мумкин. Жаҳон хўжалигида эркин савдо ва протекционизм ўртасида вужудга
келаётган зиддиятларни ҳал этишда, халқаро савдони бошқариш, унинг
тараққиётига бўлган тўсиқларни йўқ қилиш ва эркинлаштиришида халқаро
иқтисодий
ташкилотлар, хусусан, Бутужаҳон савдо ташкилоти (БСТ) муҳим
ўрин эгаллайди.
БСТ ўз ташкилий тузилиши ва моҳияти жиҳатдан кўп томонлама савдо
тизимининг ҳуқуқий ва институционал асоси ҳисобланади. У давлат томонидан
ички қонунчилик ва савдога оид қарорлар қандай шакллантирилиши ва ҳаётга
татбиқ этилишини белгиловчи асосий шартнома- мажбуриятларини таъминлаб
беради.
БСТ 1995 йил 1 январда ташкил топган бўлиб, у
Уругвай раунди
натижаларининг ҳаётта татбиқ этилиши ҳамда Тариф ва Савдо тўғрисидаги Бош
битим (ГАТТ, яъни GATT - General Agreement Tariffs and Trade)нинг қонуний
вориси ҳисобланади.
БСТдан олдин фаолият кўрсатган ГАТТ иккинчи жаҳон урушидан сўнг
вақтинчалик асосида ташкил топди. 47 йиллик фаолияти давомида ГАТТнинг
ҳуқуқий матни деярли 1948 йилдаги каби сақланиб қомий, фақатгина унга
шартномалар шаклида баъзи бир ўзгартиришлар киритилди ва доимо
тарифларни пасайтиришга ҳаракат қилинди. Унда савдо музокаралари раундлари
мухим роль ўйнади.
Савдо музокаралари раундлари узоқ давом этсада, уларда комплекс, яъни
мажмуавий ёндашув таъминланди. Бундай ёндашув алоҳида масалалар бўйича
музокараларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга.
Биринчидан, савдо музокаралари раундлари унда қатнашувчиларга кенг
турдаги масалалар бўйича қулайликларни
излаб топиш ва таъминлаш
имкониятини беради.
Иккинчидан, ички сиёсат нуқтаи назаридан асослаш қийин, аммо зарур
бўлган ён босишларни сиёсий ва иқтисодий нуқтаи назардан қулайликларни
ўзида акс эттирган таклифлар пакети доирасида амалга ошириш осонроқ.
Учинчидан,
музокаралар
раундлари
доирасида
ривожланаётган
мамлакатлар ёки бошқа "кам таъсирга эга бўлган" қатнашчилар кўп ёқлама
тизимга таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўладилар,
6
Лвдокушин Е.Ф. Междунаролньш экономические огношения. М.: Информапионно-внедренческий
иснтр "Маркетинг". 2000. - с.72
66
Ва ниҳоят, тўртинчидан, жаҳон савдосининг сиёсий нуқтаи
назардан
"таъсирчан" соҳаларини умумий ислоҳ қилишни глобал таклифлар пакети
доирасида ҳал этиш эҳтимоли юқорироқ ҳисобланади. Бунга Уругвай раунди
давомида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдосини ислоҳ қилиш яққол
мисол
бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: