87
- халқаро бозорда мамлакатимиздаги аксари корхоналар фаолиятининг
мувофиқлаштирилмаганлиги ва кўп ҳолларда
уларнинг махсус билимлари,
маҳсулот ва хизматлар экспорти соҳасидаги тажрибаларининг камлиги;
- собиқ иттифоқ ҳудудидаги ва узоқ хориж мамлакатлари билан анъанавий
ишлаб чиқариш-тижорат алоқаларининг бузилиши.
Булар
ҳукумат
томонидан
халқаро
савдо
айланмаси
барча
иштирокчиларининг ташқи иқтисодий нарх стратегиясини тартибга солувчи ва
ташкил этувчи асосий қонун ҳужжатларининг қабул қилинишига сабаб бўлди.
Ўзбекистонда нархни қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари қаторига
қуйидагиларни киритиш мумкин:
- товар ва хизматлар экспортини билвосита солиққа тортишни камайтириш
тадбирлари;
- экспортчиларни экспорт товар ва хизматларини реклама қилиш учун солиқ
тўловларидан қисман озид қилиш;
- хўжалик судларида товар ва хизматларини ишлаб чиқариш ва экспорт
қилиш билан боғлиқ даъво аризалари учун давлат божлари ҳажмини
камайтириш;
- ўзбек
экспортчилари
илтимосига
биноан
дастлабки
маркетинг
тадқиқотларини амалга ошириш;
- бозор нархлари кафолатланган даражадан ҳам кескин пасайган ҳолларда
давлат бюджетидан субсидия бериш шаклида дипломатик қўллаб-қувватлашни
таъминлаш.
Экспорт нархлари шаклланишида давлатнинг роли мамлакатимизда ишлаб
чиқарилувчи товарларнинг рақобатбардошлик кўрсаткичларини оширишга
кўмаклашишдан иборат. Бундай ёрдам кўпинча яширин характерга эга бўлади.
Экспорт қилиш мўлжалланган товарлар солиққа тортилмайди ёки кам миқдорда
солиққа тортилади. Давлатнинг нархга таъсир кўрсатиш усулларидан бири
демпинг, яъни ташқи бозорда товарларни ички бозордаги нархдан паст нархга –
айрим ҳолларда маҳсулот таннархидан ҳам арзонга сотиш ҳисобланади. Демпинг
натижасида кўрилувчи зарар одатда ички бозорда монополия натижасида
олинувчи жуда катта миқдордаги фойда ҳисобига қопланади. Демпинг
фаолиятида бюджет маблағлари ҳисобига демпингни амалга оширишга ҳам
мисол келтириш мумкин.
Маълумки, ҳар қандай экспорт нархларининг асосини жаҳон
бозоридаги
нархлар
ташкил
қилади.
Шу
сабабли
жаҳон
нархларини
билиш
мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчиларнинг тижорат муваффақияти гарови
ҳисобланади. Товарларнинг халқаро савдо муомаласи ривожланиши, ишлаб
чиқаришнинг байналминаллашуви (халқаро миқёсда меҳнатнинг умумлашувини
акс эттиради) билан маҳсулот қиймати байналминал тоифа(категория)га
айланади. Айрим мамлакатларнинг миллий меҳнатлари жаҳон хўжалигида
умумий меҳнатнинг бир қисми сифатида тан олинади, харажатлар эса
индивидуал харажатлар шаклида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам товар
айирбошлаш халқаро товар айирбошлаш асосида амалга оширилади. Бундай
айирбошлаш асосида товарнинг миллий эмас, балки байналминал қиймати
88
ётади. Бу қиймат дунёдаги ўртача нормал ишлаб чиқариш
учун ижтимоий
шароитларда товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган вақт ёрдамида
аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: