Халкаро савдо


Нархни жорий нархлар даражасида белгилаш усули бу



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

Нархни жорий нархлар даражасида белгилаш усули бу – нархнинг жорий 
нарх даражаси асосида ўрнатилишидир. Фирма асосан рақобатчилар 
нархларидан келиб чиқади ва ишлаб чиқариш харажатлари ёки талаб даражасига 
кам эътибор қаратади. У нархни ўз рақобатчилари билан бир хил ёхуд улардан 
кам ёки кўп белгилаши мумкин. Олигополик соҳаларда барча фирмалар одатда 
бир нарх белгилайди. Кичикроқ фирмалар етакчи фирмалар ортидан бориб, ўз 
нархларини ишлаб чиқариш харажатлари ёки талабнинг ўзгаришига қараб эмас, 
балки етакчи фирмалар нархларига қараб ўзгартириб боради. Айрим фирмалар 
кичик миқдорда қўшимча мукофот белгилаши ёки чегирма бериши ва бу фарқни 
доимий равишда бир хил ушлаб туриши мумкин. 
Нарх ҳосил бўлишининг бу усули жуда кенг тарқалган. Талабнинг 
мослашувчанлигини ўлчаш жуда қийин бўлган ҳолларда фирмалар назарида 
жорий нарх даражаси тармоқдаги жамоавий оқилликни (оқилоналик), адолатли 
фойда нормасига эга бўлишнинг кафолатини акс эттиргандай бўлади. Бундан 
ташқари, улар жорий нарх даражасини қўллаб-қувватлаш тармоқ доирасида 
мувозанатни сақлаб туришнинг гарови эканлигини ҳис қиладилар.
Ёпиқ савдо (харид) асосида нархни белгилаш усулининг моҳияти  нархни 
белгилашда фирма нарх ва ишлаб чиқариш харажатлари ёки талаб 
кўрсаткичлари ўртасидаги алоқадан эмас, балки рақобатчиларнинг кутилаётган 
нархларидан келиб чиқишидан иборат. Фирма шартнома имзолашни истайди, 
бунинг учун эса бошқаларга нисбатан пастроқ нарх сўраш керак бўлади. Бироқ 
бу нарх маҳсулот таннархидан кам бўлмаслиги лозим, акс ҳолда фирманинг 
молиявий жиҳатдан зарар кўришига тўғри келади. 
Якуний нарх белгилашда фирма юқоридаги барча усулларнинг мақсадини 
амалга ошириши – товарнинг якуний нархи белгиланиши лозим бўлган нарх 
диапазонини кичрайтириши лозим. Истеъмолчилар учун товар нархининг 
жозибадорлиги ва сотув ҳажмини ошириш мақсадида нархни тартибга солиш 
бўйича бир қатор чора-тадбирлар қўлланади. Булардан энг муҳими чегирма ва 
талабга йўналган ҳолда тартибга солиш ҳисобланади. Талабга йўналган ҳолда 
тартибга солиш истеъмолчиларнинг товар ва унинг нархига бўлган нуқтаи 
назарини акс эттиради. У психологик нарх ҳосил бўлиши, нархларни бир қаторга 
қўйиш ҳамда имтиёзли нарх ҳосил бўлиш ёрдамида амалга оширилиши мумкин. 
Бунда фойдаланилувчи ёндашувлар асосан истеъмол товарлари бозорида 
истеъмолчилар психологиясини ўрганишга асосланган психологик нарх ҳосил 
бўлишида қўлланади. 
Чакана савдода кўпинча нархларни бир қаторга қўйиш номи билан маълум 


96 
бўлган усул қўлланади. Шунингдек, нарх линиялари ҳам мавжуд бўлиб, улар 
товарларни ҳар бир нарх маълум бир сифат даражасини акс эттирувчи нархлар 
диапазонида сотиш билан боғлиқ бўлади. Имтиёзли нарх ҳосил бўлиши 
нархнинг нормал нархдан пастлиги натижасида жозибадорлигига асосланади. 
Халқаро савдода нарх ҳосил бўлишини такомиллаштиришнинг асосий 
йўналишлари қаторида биринчи ўринда автоматлашган маълумотлар 
тўпламлариини 
яратиш 
ҳисобига 
нарх 
билан 
боғлиқ 
ишларни 
компьютерлаштириш туради. Бу товар ва хизматларни етказиб беришнинг 
умумий тижорат ва техник-иқтисодий шароитларини ҳисобга олган ҳолда 
экспорт ва импорт нархларни аниқлаш механизмларини шакллантиришда 
қўлланувчи ахборот ҳажмини кўпайтиришга имкон беради. Автоматлашган 
маълумотлар тўпламларидан фойдаланиш ахборот излаб топиш учун 
сарфланувчи вақтни кескин қисқартириш, фойдаланувчилар сўровларига асосан 
товар номенклатурасига доир маълумотларни сақлаш ва тақдим этиш 
масалаларини тезкорлик билан ҳал қилишга хизмат қилади. Бунда конъюнктура 
маълумотлар тўпламини шакллантиришнинг барча босқичларининг меҳнат 
сиғими анча камаяди. 
Компьютер техникаларидан фойдаланиш қуйидагилар ҳисобига нархни 
ҳисоб-китоб қилиш жараёнларини такомиллаштиришга имкон беради: 
1) иқтисодий кўрсаткичларни танлаб олиш техникасининг бирламчи 
босқичи механизмларини такомиллаштириш. Кўрсаткичлар қаторидан энг 
муҳимларини танлаб олиш учун компьютер ёрдамида ишлаб чиқилган дастур 
асосида барча асосий кўрсаткичларнинг жуфтли (нарх-кўрсаткич) корреляция 
коэффициентлари аниқланади, ундан сўнг олдиндан белгиланган қийматдан 
кичик (айтайлик, 0,8-0,9) бўлган корреляция коффициентлари ва кўрсаткичлари 
автоматик равишда чиқариб ташланади; 
2) регрессия тенгламасини танлаш. Регрессия тенгламасини танлаш 
(нархнинг математик модели) билан боғлиқ бўлган барча ҳисоб-китоблар 
автоматик равишда бажарилади. Компьютер стандарт алгоритм бўйича 
регрессия тенгламасини ечади ва нархни ҳисоблаш реал (ҳақиқий) нархлардан 
энг кам фарқ қилганларини танлаб олади; 
З) нархни ҳисоблашнинг барча вариант ва моделларини оптималлаш. 
Мавжуд рақобатли материаллардан моделга техник-иқтисодий кўрсаткичлар 

1

2
,……Х
n
) киритилади ва компьютер кўрсаткичларнинг турли хил рақамли 
қийматларида изланаётган оптимал нарх қийматини аниқлаб беради.
Шундай қилиб, конъюнктура-нарх ишларини компьютерлаштириш нархни 
ҳисоблашнинг математик моделини энг кам харажатлар билан ишлаб чиқиш 
ҳамда халқаро савдо иштирокчиларининг тижорат фаолияти самарадорлигини 
ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратади. 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish