Кейинчалик, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, ҳал қилув
қарори билан жавобгар зиммасига ўн
кунлик муддатда аризачининг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг бузилишларини
бартараф этиш мажбурияти юкланган бўлса-да, ушбу муддатда унинг
ҳуқуқлари тикланмаганлигини маълум қилиб, ўн кунлик муддатни
ҳисобланиши қачондан бошланилишини тушунтириб беришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи аризани қаноатлантиришни ва суд қарори
бўйича тушунтириш беришни сўради.
Жавобгардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 148-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, иш
уларнинг йўқлигида кўрилиши мумкин.
Шунга кўра суд низони жавобгарнинг йўқлигида ҳал қилишни
лозим деб топади.
Суд, аризачининг тушунтиришларини,
прокурорнинг аризани
қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, ариза ҳамда иш ҳужжат-
ларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни
лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғри-
сидаги кодекси 163-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳал қилув
қарори ноаниқ бўлган тақдирда, ишни ҳал қилган суд ишда иштирок
этувчи
шахсларнинг аризасига, шунингдек суд ҳал қилув қарорининг
ижроси ўз зиммасига юклатилган органлар ва давлат ижрочисининг
аризасига кўра ҳал қилув қарорини унинг мазмунини ўзгартирмаган
ҳолда тушунтиришга ҳақли.
Суднинг ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида жавобгар зиммасига
ўн кунлик муддатда аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларининг
бузилишларини
бартараф
этиш
мажбурияти
юклатилган, лекин мазкур муддат қачондан бошлаб хисобланиши
кўрсатилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 189-моддасининг олтинчи қисмига кўра,
суднинг
ишни кўриш натижаси бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори,
агар унинг устидан апелляция тартибида шикоят қилинмаган (протест
келтирилмаган) бўлса, у қабул қилинган пайтдан эътиборан йигирма
кун ўтгач, қонуний кучга киради.
269
Ушбу Кодекс 167-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув
қарори у қонуний кучга кирганидан сўнг ижрога қаратилади.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач мажбурий бўлади.
Ушбу ҳолатда ўн кунлик муддат ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан бошлаб ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон
Республикаси
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 163, 168 ва
169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
А.Аббасхўжаевнинг ҳал қилув қарорини тушунтириб бериш тўғ-
рисидаги аризаси қаноатлантирилсин
Аризачи А.Аббасхўжаевнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларининг бузилишларини бартараф этиш учун белгиланган
ўн кунлик муддатнинг ҳисобланиши ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган санадан бошлаб амалга оширилади.
Ажрим устидан 20 (йигирма) кун
ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Алимова