174-модда. Хусусий ажрим
ХУСУСИЙ АЖРИМ
(аниқланган қонун ҳужжатлари бузилиши ҳақида
хабардор этиш тўғрисида,)
2018 йил 5 май куни____________ -сонли маъмурий ишни___________
туман маъмурий суди ўз биносида,
судья Ф.Уразбоеванинг раислигида,
Д.Сабированинг
котиблигида,
__________
туман
прокурори
ёрдамчиси Ш.Гафуров, аризачи вакили А.Аббасхўжаев, жавобгар
вакили
А.Сотволдиев
иштирокида,
__________ тумани
13-сонли
мактабгача таълим муассасасининг __________ туман ҳокимининг
2012 йил 5 июлдаги 596-Қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақидаги аризасини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
__________ тумани 13-сонли мактабгача таълим муассасаси__________
туман ҳокимлиги, "Чевар" МЧЖга нисбатан__________ туман маъму-
рий судига ариза билан мурожаат қилиб,__________ туман ҳокимининг
2012 йил 5 июлдаги 596-Қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2018 йил 5 майдаги ҳал қилув қарори
билан ариза қаноатлантирилган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, 1997 йил 18 ию н да__________ шаҳар
ҳокимлиги доимий комиссияси томонидан шаҳар ва шаҳарчалардаги
ердан фойдаланувчининг корхона, ташкилот ва муассасалар ерлари
чегараларини тиклаш ҳамда майдонларини аниқлаш тўғрисида
далолатнома расмийлаштирилган. Мазкур далолатномага асосан
"Ниҳол" номидаги 13-сонли мактабгача тарбия муассасаси (ҳозирги
__________ тумани 13-сонли мактабгача таълим муассасаси) эгаллаган ер
майдони чегараси белгиланган.
Шундан кейин__________ шаҳар ҳокимининг 1997 йил 29 сентябрда
216-Қ-сонли қарори қабул қилиниб, ушбу қарор билан шаҳар
ҳудудида жойлашган халқ таълими бўлимига қарашли 17 та мактабгача
таълим муассасалари эгаллаб турган ер майдонлари ва чегараларини
(жумладан "Ниҳол" номидаги мактабгача таълим муассасасининг
Беҳзод кўчасида эгаллаб турган 0,33 га ер майдони) аниқлаш бўйича
шаҳар ҳокимлиги доимий комиссиясининг тузган далолатномаси
тасдиқланган.
__________ туман ҳокимининг 2012 йил 5 июлдаги 596-Қ-сонли
қарори б и л ан __________ шаҳар ҳокимининг 1997 йил 29 сентябрдаги
216-Қ-сонли қарорининг 7-банди, яъни "Ниҳол" мактабгача таълим
муассасасига Беҳзод кўчасидаги ўзи эгаллаб турган 0,33 га ер майдонини
бириктиш ҳақидаги қисми бекор қилинган ва "Чевар" тажриба-синов
заводининг (ҳозирги "Чевар" М ЧЖ )__________ шаҳар, Беҳзод кўчасида
жойлашган дам олиш оромгоҳ биноси ва иншоотларига эгалик ҳуқуқи
тан олиниб, 0,31 га ер майдони доимий фойдаланиш учун унга берилган.
Натижада
__________ тумани
13-сонли
мактабгача
таълим
муассасаси маъмурий судга ариза билан мурожаат қ и л и б __________
туман ҳокимининг 2012 йил 5 июлдаги 596-Қ-сонли қарорини ҳақиқий
эмас деб топишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 12-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган
ҳамда фуқаронинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва
қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 6-моддасининг еттинчи
хатбошисига кўра ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида
фуқароларга, юридик шахсларга захира ерлардан ер участкасининг
ўлчамидан қатъи назар, эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага
ер бериш туманлар давлат ҳокимлики органларининг ваколатларига
кириши белгиланган бўлиб, бироқ туман ҳокимига бир шахсга қонунда
белгиланган тартибда ажратилган ер майдонини бошқа шахсга мазкур
ер майдонини қонунда белгиланган тартибда захирага олмасдан
ўтказиш ваколати берилмаган.
Бундан ташқари амалдаги қонун ҳужжатларида туман ёки
шаҳар
ҳокимларига
умумтаълим
муассасалари
объектларини
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масаласини
ҳал қилиш ваколати берилмаган. "Давлат тасарруфидан чиқариш ва
хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
4-моддасига кўра умумтаълим муассасалари объектларини давлат
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси
277
Президентининг қарорига биноан амалга оширилади.
Шунингдек
Ўзбекистон
Республикаси
Хусусийлаштириш,
монополиядан чиқариш ва
рақобатни
ривожлантириш давлат
қўмитасининг 2015 йил 11 ноябрдаги 4014/02-11-сонли хатида
тегишли комиссия аъзолари, шу жумладан "Чевар" тажриба-синов
заводи директори ва бош ҳисобчиси ҳамда "Аъло" корпорацияси
раиси томонидан имзоланган корхона бўйича асосий воситаларнинг
қиймати китобида низодаги бино-иншоот 1993 йил 1 октябрь ҳолатига
корхонанинг балансида турганлиги қайд этилмаганлиги баён қилинган.
Бу эса хусусийлаштирилмаган давлат объекти асоссиз равишда
__________ туман ҳокимининг 2012 йил 5 июлдаги 596-Қ-сонли қарори
билан "Чевар" МЧЖга тегишли деб тан олинганлигини англатади.
__________ туман ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан
қонун ҳужжати талабига риоя қилинмаганлиги оқибатида 13-сонли
мактабгача таълим муассасасининг ҳуқуқлари ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатлари бузилган.
Шу боис биринчи инстанция судининг 2018 йил 5 майдаги ҳал
қилув қарори билан ариза қаноатлантирилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишла-
рини юритиш тўғрисидаги кодексининг 174-моддасига кўра ишни кў-
риш чоғида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг,
мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари
бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи
назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақли.
Хусусий ажрим билан суд тегишли органдан ёки мансабдор
шахсдан қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни
жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига
мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин.
Хусусий ажрим тегишли давлат органларига ва бошқа органларга,
юридик шахсларга, мансабдор шахсларга юборилади, улар кўрилган
чоралар тўғрисида бир ойлик муддатда судга хабар қилиши шарт.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати туман ҳокимининг 2012 йил
5 июлдаги 596-Қ-сонли қарори амалдаги қонун ҳужжатларига
зид равишда чиқарилганлиги сабабли __________ туман ҳокимлиги
мансабдор шахсларига нисбатан хусусий ажрим чиқаришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодексининг 174, 168 ва 169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
__________ тумани ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан
йўл қўйилган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан __________ вилоят
ҳокимлиги хабардор қилинсин.
__________ вилоят ҳокимлиги зиммасига ушбу хусусий ажримни
__________ туман ҳокимлиги ходимларининг йиғилишида муҳокама
қилиш ва кейинчалик улар томонидан бундай қонунбузарлик
ҳолатига йўл қўймаслик мақсадида тегишли чоралар кўриш вазифаси
юклатилсин.
Хусусий ажрим ижроси юзасидан бир ойлик муддатда__________
туман маъмурий судига маълумот берилсин.
Ажрим устидан 20 (йигирма) кун ичида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Уразбоева
279
Do'stlaringiz bilan baham: |