Cover page namunalar app curves cdr


 0 4 221-модда. Апелляция инстанцияси судининг қарори



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

3 0 4


221-модда. Апелляция инстанцияси судининг қарори
Апелляция инстанцияси судида 
Биринчи инстанция судида
маърузачи судья Ф.Уразбоева 
ишни кўрган судья С.Каттабеков
Қ А Р О Р
2018 йил 27 май кун и __________ -сонли маъмурий ишни Тошкент
шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг судлов ҳайъати, ўз 
биносида,
раислик қилувчи судья: Ф.Уразбоева,
ҳайъат аъзолари - судьялар А.Абраева 
ва Д.Расуловдан 
иборат таркибда, С.Абдуллаеванинг котиблигида, Тошкент шаҳар 
прокурорининг 
ёрдамчиси 
Э.Бахромов, 
аризачининг 
вакили
С.Сатторов, жавобгар__________ шаҳар Меҳнат бош бошқармаси
Давлат ҳуқуқ инспекциясининг вакили С.Тангирбергенов, жавобгар
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги__________ шаҳар Назорат-
тафтиш бошқармасининг вакили С.Руфатовлар иштирокида, аризачи
С.Сатторовнинг жавобгарлар__________ шаҳар Меҳнат бош бошқармаси
Давлат ҳуқуқ инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги__________ шаҳар Назорат-тафтиш бошқармаси мансабдор
шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга қонунга хилоф, улар 
томонидан тузилган 2018 йил 16 мартдаги оралиқ далолатномасини 
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризаси бўйича юритилган
маъмурий иш юзасидан __________ туман маъмурий судининг 2018
йил 29 апрелдаги ҳал қилув қарори устидан С.Сатторов томонидан 
берилган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни иш 
ҳужжатлари билан очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
аризачи С.Сатторов (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)
судга шикоят аризаси билан мурожаат қилиб,__________ шаҳар Меҳнат
бош бошқармаси Давлат ҳуқуқ инспекцияси ва Ўзбекистон Республи-
каси Молия вазирлиги__________ шаҳар Назорат-тафтиш бошқармаси
мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф, улар 
томонидан тузилган 2018 йил 16 мартдаги оралиқ далолатномасини 
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
3 0 5


Суднинг 2018 йил 29 апрелдаги ҳал қилув қарори билан шикоят
аризасининг__________ шаҳар Меҳнат бош бошқармаси Давлат ҳуқуқ
инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги __________
шаҳар Назорат-тафтиш бошқармаси мансабдор шахсларининг хатти- 
ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги қисми бўйича 
шикоятни қаноатлантириш рад қилиниб, 2018 йил 16 мартдаги оралиқ 
далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиш қисми бўйича иш юритиш 
тугатилган. Аризачидан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари 
миқдорида давлат божи ундирилган.
Апелляция шикоятида ишни кўришда моддий ва процессуал 
ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, шикоят ариза асосиз рад этилганлиги 
баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва шикоят аризани 
тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида аризачи апелляция шикоятида келтирилган 
важларни қувватлаб, текшириш асоссиз ўтказилган бўлса-да, суд бунга 
эътибор бермаганлигини, қолаверса далолатноманинг ўзи ҳам асосиз 
эканлигини баён қилиб, апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни 
сўради.
__________ шаҳар 
Меҳнат бош 
бошқармаси Давлат ҳуқуқ
инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги __________
шаҳар Назорат-тафтиш бошқармаси вакиллари биринчи инстанция 
судининг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилганлиги, 
текширишда улар томонидан ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолати содир 
этилмаганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, 
прокурорнинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, шикоятни эса 
қаноатлантирмасдан 
қолдириш 
тўғрисидаги 
фикрини 
эшитиб, 
апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, 
қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, шикоятни эса 
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича,__________ шаҳар прокуратураси
катта терговчиси __________ н и н г ____ /____ -_______ -сонли жиноят иши
бўйича ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳакидаги 2018 йил 20 январдаги
қарори,__________ шаҳар Меҳнат бош бошқармасининг 2018 йил 21
январдаги___ хс-сонли буйруғи в а __________ шаҳар Назорат-тафтиш
бош бошқармасининг 2018 йил 21 январдаги___ -сонли гувоҳномасига
асосан "__________ " АЖ ва унинг тизимида, жумладан ________________
марказида текширув ўтказилган, текширув натижаларига кўра Марказ


томонидан йўл қўйилган қонун бузилиш ҳалатлари акс эттирилган 2018 
йил 16 мартда оралиқ далолатномаси тузилган.
Аризачи ушбу Марказнинг ходими сифатида оралиқ далолатномада 
кўрсатилган хулосалар уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зид равишда 
тузилганлигини, текшириш асосиз ўтказилганлигини важ қилиб,
__________ шаҳар Меҳнат бош бошқармаси Давлат ҳуқуқ инспекцияси ва
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги__________ шаҳар Назорат-
тафтиш бошқармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини 
қонунга хилоф, улар томонидан тузилган 2018 йил 16 мартдаги оралиқ 
далолатномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суд томонидан аниқланишича,__________ шаҳар прокуратураси
Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими
томонидан "__________ " АЖ ва унинг тизимидаги корхоналарнинг
мансабдор шахсларига нисбатан ЎзР Ж Книнг___ -моддаси___ -кисми,
___ -моддаси___ -қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноят ишини тергов килиш жараёнида прокуратура
катта терговчиси __________ н и н г ____ /____ -_______ -сонли жиноят иши
бўйича ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳакидаги 2018 йил 20 январдаги
қарорига асосан ________________ марказида текширув ўтказилиб, бу
ҳақда оралиқ далолатнома расмийлаштирилган.
Мазкур оралиқ далолатномасидан кўринишича, текширувчилар
томонидан 2015-2016 йилларда________________ маркази ходимларига
ойлик маош ҳисобланишида қўлланилиши лозим бўлган лавозим 
окладлари 
қўлланилмаганлиги, 
асоссиз 
бўлган 
тузатувчи
коэффицентлар қўлланилиб келинганлиги, бунинг натижасида иш ҳақи 
ва қўшимча ҳақлар ортиқча ҳисобланиб тўланишига сабаб бўлганлиги 
ҳамда умумий 459 640 400 сўм иш ҳақи қўшимчалари билан ортиқча 
ҳисобланиб, барча солиқлар ушлаб қолингандан сўнг 321748 100 
сўм тўланиши оқибатида маблағларни мақсадсиз сарфланишига йўл 
қўйилганлиги аниқланган.
Бундан ташқари ходимларга оид масалалардаги буйруқларни 
қабул қилишда Марказ раҳбари томонидан Меҳнат кодексининг 130, 
132-моддалари талаблари бузилганлиги, бош ҳисобчига асоссиз 
равишда ойлик иш ҳақлари тўлаб келинганлиги, натижада 2016 йил 
июнь-декабрь ойлари учун 9 231 800 сўм иш ҳақи ҳисобланиб, солиқлар 
ушлаб қолинганда 6 416 100 сўм тўлаб берилганлиги кўрсатилган.
Биринчи инстанция суди__________ шаҳар Меҳнат бош бошқармаси
Давлат ҳуқуқ инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия


вазирлиги__________ шаҳар Назорат-тафтиш бошқармаси мансабдор
шахсларининг текшириш ўтказишдан иборат хатти-ҳаракатларига
баҳо бериб, улар томонидан текшириш ўтказиш га__________ шаҳар
прокуратураси катта терговчиси__________ н и н г____ /____-_______-сонли
жиноят иши бўйича ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳакидаги 2018 йил 20
январдаги қарори,__________ шаҳар Меҳнат бош бошқармасининг 2018
йил 21 январдаги___ хс-сонли буйруғи в а __________ шаҳар Назорат-
тафтиш бош бошқармасининг 2018 йил 21 я н в а р д а ги ___ -сонли
гувоҳномаси асос бўлганлигини, ушбу ҳолатда уларнинг текшириш 
ўтказишдан иборат хатти-ҳаракатларида ҳеч қандай қонунбузилиш 
ҳолатлари мавжуд эмаслигидан келиб чиқиб, арз қилинган талабнинг 
ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага 
келган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди, ҳозирда тергов ҳаракатлари 
ва тафтиш ишлари якунига етмаганлигига, якуний хулоса қабул 
қилинмаганлигига, оралиқ далолатномада кўрсатилган қонунбузарлик 
ҳолатлари корхонанинг амалдаги жамоа шартномасига зид равишда 
амалга оширилган-оширлмаганлигига тергов органлари томонидан 
тегишли ҳуқуқий баҳо берилишига, ушбу оралиқ далолатномаси 
ҳуқуқий оқибат келтириб чиқарувчи ҳужжат эмаслигига эътибор 
қаратиб, арз қилинган талабнинг оралиқ далолатномани ҳақиқий эмас 
деб топиш ҳақидаги қисми бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий 
суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 108-моддасининг 1-бандига 
асосан иш юритишни тугатиш тўғрисида хулосага келган.
Апелляция 
инстанцияси 
суднинг 
ушбу 
хулосаси 
билан 
тўлиқ 
келишади, 
чунки 
оралиқ далолатномасидаги 
хулосалар 
мутахассисларнинг махсус билимларини талаб қиладиган масалалари 
бўйича фикри ҳисобланиб, у юридик ҳужжат ҳисобланмайди ва бирон- 
бир юридик оқибат туғдирмайди. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий 
суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 27-моддаси биринчи 
қисмининг 2-бандига кўра суд маъмурий органларнинг ва улар 
мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда 
фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан 
қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари 
(ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни ҳал 
қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 
2018 йил 19 майдаги "Маъмурий ишларни кўришда биринчи инстанция 
суди томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим


масалалари тўғрисида"ги 15-сонли қарорининг 3-бандида тушунтириш 
берилган.
Шу боис, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан 
арз қилинган талабнинг мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларини 
қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги қисмини қаноатлантиришни рад 
этиш, оралиқ далолатномани ҳақиқий эмас деб топиш қисми бўйича 
иш юритишни тугатиш ҳақида тўғри хулосага келинган деб ҳисоблайди.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция 
судининг 
ҳал 
қилув 
қарорини 
ўзгаришсиз, 
шикоятни 
эса 
қаноатлантирмасдан қолдиришни, тўланган 86 120 сўм давлат божи ва 
7 000 сўм почта харажатларини аризачи зиммасида қолдиришни лозим 
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини 
юритиш тўғрисидаги кодексининг 217, 219 ва 221-моддаларини қўллаб, 
суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
__________ туман маъмурий судининг 2018 йил 29 апрелдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирмасдан 
қолдирилсин.
Қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. 
Раислик этувчи: 
/имзо/
ҳайъат аъзолари: 
/имзо/
/имзо/

Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish