286-модда. Ижро иши юритишни тўхтатиб
туриш ва тугатиш
А Ж Р И М
(суд ҳужжатининг ижросини тўхтатиб туриш тўғрисида)
201__йил __ июнь кун и _____________ -сонли иш ни___________ туман
маъмурий суди биносида судья Ж.Эшимбетовнинг раислигида, аризачи
С.Соатованинг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси__________ туман
бўлими мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф
деб топиш тўғрисидаги шикоят аризаси юзасидан биринчи инстанция
судининг 201__йил __ апрелда қабул қилган суд ҳужжатининг ижросини
тўхтатиб туриш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси__________ туман
бўлимининг аризасини иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
__________ туман маъмурий судининг 201___йил __ апрелдаги ҳал
қилув қарори билан аризачи С.Соатованинг аризаси қаноатлан-
тирилиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси __________ туман бўлими
мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб
топилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси __________ туман
бўлимидан давлат бю джетига____ сўм давлат божи ҳ а м д а __________
туман маъмурий судига____ сўм почта харажатлари ундирилган.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач 201_ йил __апрелда ижро
варақаси берилган.
Жавобгар 201__йил __июнда ариза билан мурожаат қилиб, 201___
йил __ апрелдаги ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 286-моддасининг биринчи қисмига кўрасуд берган
ижро варақаси асосида давлат ижрочиси томонидан қўзғатилган
ижро ишини юритишни суд қонунда назарда тутилган ҳолларда,
ундирувчининг, қарздорнинг, давлат ижрочисининг аризасига кўра
тўхтатиб туриши ёки тугатиши мумкин.
Иш ҳужжатлардан кўринишича, суднинг 201_ йил __апрелдаги
ҳал қилув қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси__________ туман
бўлимидан давлат бю дж етига____ сўм давлат божи ҳ а м д а __________
туман маъмурий судига____ сўм почта харажатлари ундириш тўғрисида
201_ йил __апрелда ижро варақаси берилган.
Жавобгарнинг
молиявий
аҳволини
яхшилаш
ҳақидаги
мурожаатини ҳисобга олиб, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик
ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ҳамда бюджетга тўловлар
интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссиясининг 201_
йил __июндаги __-сонли баённомасига асосан жавобгарнинг суд
қарорига асосан ундирилган давлат божи қарзини тўлов муддати 3 (уч)
ойга кечиктирилган.
Ушбу Республика комиссиясининг баённомасига асосан жавобгар
судга ариза билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорининг ижросини
кечиктиришни сўраган. Бундай ҳолатда суд жавобгарнинг аризасини
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 168-169,
286-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
"Ўзбекистон
Республикаси
Молия
вазирлиги
ҳузуридаги
бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси__________ туман бўлимининг
аризаси қаноатлантирилсин
Суднинг 201__йил __ апрелдаги ҳал қилув қарорининг Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия
жамғармаси __________ туман бўлимидан давлат бю дж етига______сўм
давлат божи ундириш қисмининг ижроси 201___ й и л ____ сентябргача
тўхтатиб турилсин.
Ажрим устидан 10 кунлик муддат ичида шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.Эшимбетов
4 0 7
МАЪМУРИИ ИШЛАР БУИИЧА
СУД ҲУЖЖАТЛАРИ
НАМУНАЛАРИ
Муҳаррир:
Д.Таирова
Дизайнер:
Э. Муратов
Download 5,76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |