Cover page namunalar app curves cdr


 9 9 283-модда. Ижро варақасининг дубликатини бериш



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

3 9 9


283-модда. Ижро варақасининг дубликатини бериш
А Ж Р И М
(ижро варақасининг дубликатини бериш ҳақидаги аризани 
қаноатлантириш ҳақида)
201__йил __ июнь куни ______________ -сонли ишни __________
туман маъмурий суди биносидасудья Ж.Эшимбетовнинг раислигида, 
Д.Сабированинг котиблигида, аризачи Р.Шокирова, жавобгар вакили 
Р.Алихонова 
иштирокида, 
аризачи 
Р.Шокированинг 
жавобгар 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари пенсия жамғармаси __________ туман бўлими мансабдор
шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш тўғри-
сидаги шикоят аризаси юзасидан биринчи инстанция судининг 201__
йил __ апрелда қабул қилган ҳал қилув қарори асосида берилган 201__
йил __ апрелда ижро варақасининг дубликатини бериш тўғрисидаги 
Р.Шокированинг аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
__________ туман маъмурий судининг 201___йил __ апрелдаги ҳал
қилув қарори билан аризачи Р.Шокированинг аризаси қаноатлан- 
тирилиб, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси __________ туман
бўлими мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф
деб топилган ва жамғарманинг__________ туман бўлимидан аризачи
Р.Шокированинг фойдасига____ сўм давлат божи ҳам да____ сўм почта
харажатлари ундирилган.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, яъни 201_ йил __апрелда
жамғарманинг__________ туман бўлимидан аризачи Р.Шокированинг
фойдасига____ сўм давлат божи ҳ а м д а ____ сўм почта харажатлари
ундириш ҳақида ижро варақаси берилган.
Аризачи 201__йил __ майда ариза билан мурожаат қилиб, суднинг
201__йил __ апрелдаги ҳал қилув қарори асосида берилган ижро
варақасининг дубликатини беришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида аризачи ушбу ижро варақани мажбурий 
ижрога қаратиш учун 201_ йил __майда 115757-сонли инкассо 
топшириқномаси билан жавобгарга хизмат кўрсатувчи АТ Ипотека 
банкининг Чилонзор филиалига почта алоқа хизмати орқали 201_ йил 
__майда юборганлигини, бироқ ижро варақаси номалум сабабларга


кўра йўқолганлигини баён этиб, ижро варақасининг дубликатини 
беришни сўради.
Жавобгар вакили аризачининг аризасини қаноатлантиришга 
эътироз билдирмасдан, уни ҳал этишни судга ҳавола қилди.
Суд тарафлар вакилларининг фикрларини тинглаб, қуйидагиларга 
асосан аризани қаноатлантиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғри- 
сидаги кодекси 283-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра 
ижро варақаси йўқотилган тақдирда, уни берган суд ундирувчининг 
аризасига кўра ижро варақасининг дубликатини бериши мумкин.
Ижро варақасининг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ижро 
варақасини ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтгунига 
қадар берилиши мумкин, бундан ижро варақаси давлат ижрочиси 
ёки ижрони амалга оширувчи бошқа шахс томонидан йўқотилган ва 
бу ҳақда ундирувчига ижро варақасини ижрога тақдим этиш учун 
белгиланган муддат ўтгандан сўнг маълум бўлган ҳоллар мустасно.
Тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, аризачи ушбу ижро 
варақани мажбурий ижрога қаратиш учун инкассо топшириқномаси 
билан жавобгарга хизмат кўрсатувчиАТ Ипотека банкининг Чилонзор 
филиалига почта алоқа хизмати орқали 201_ йил __майда юборган. 
Бироқ номалум сабабларга кўра ушбу ижро варақаси банкка етиб 
бормаган. Ижро варақасининг ижрога тақдим этиш учун белгиланган 
муддати ўтмаган.
Бундай ҳолатда ижро варақасининг дубликатини бериш тўғри- 
сидаги ариза ижро варақасини ижрога тақдим этиш учун белгиланган 
муддат ўтгунга қадар берилганлиги сабабли суд аризачининг 
ижро 
варақасининг 
дубликатини 
бериш 
ҳақидаги 
аризасини 
қаноатлантиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси 
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 168-169,
283-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
Р.Шокированинг аризаси қаноатлантирилсин
Суднинг 201__йил __ апрелдаги ҳал қилув қарорига асосан берилган
201__йил __ апрелдаги ижро варақасининг дубликати берилсин.
Ажрим устидан йигирма кундан ошмаган муддат ичида шикоят 
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи 
Ж.Эшимбетов
4 0 1


ИШЛАР БЎЙИЧА СУД ҲУЖЖАТЛАРИ НАМУНАЛАРИ

Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish