Молия бозори kitob



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

 
 
 
 
 
3-мавзу. Молия бозори инструментлари ва улар асосидаги
иктисодий-ҳуқуқий муносабатлар  
Режа. 
3.1. Қимматли қоғозлар бозорининг турлари ва уларнинг туркумланиши. 
а) қимматли қоғозлар бозорининг уюшган ва уюшмаган турлари. 
б) қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари бозорлари. 
в) ким ошди савдоси асосида ташкил этилган қимматли қоғозлар бозори. 
г) қимматли қоғозларнинг минтақавий, миллий ва халқаро бозорлари. 
3.2. Улушга эгалик қилиш хуқуқини берувчи қимматли қоғозлар. 
3.3. Қимматли қоғозларларнинг ҳосилалари. 
3.4. Қарз мажбуриятларини ифодаловчи қимматли қоғозлар. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


47 
3.1. Қимматли қоғозлар бозорининг турлари ва уларнинг туркумланиши 
Қимматли қоғозлар бозри савдо капиталининг ривожланган даврида пайдо бўлганлиги 
ва кўпчилик ғарб мамлакатларида у хужалик механизмининг энг барқарор ва йулга куйилган 
қисмларидан бири ҳисобланиши ҳақидаги маълумотларни олдинги маърузаларда айтиб ўтган 
эдик. Худди шундай Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини пайдо бўлиши, давлат 
корхоналарини хусусийлаштириш ва акциядорлик корхоналарига айлантириш жараёни билан 
боғлиқ эканлигини хам ўтган дарсимизда баён этган эдик. 
Бугунги мавзумиз ўтган дарснинг мантикий давоми бўлиб, унда биз қимматли қоғозлар 
бозорининг қандай турлари мавжудлиги, уларнинг қатнашчилари кимлиги, бирламчи ва 
иқиламчи қимматли қоғозлар бозори ҳақидаги, биржа ва биржадан ташқари ташкил этилган 
қимматли қоғозлар бозори ва улар билан боғлиқ бўлган бир қатор масалаларни кўриб чиқамиз. 
Қимматли қоғозлар бозори ташкилий жараён нуқтаи назаридан: 
- бирламчи бозорларга 
- иккиламчи бозорларга 
шаклан эса:
- биржавий бозорларга
- нобиржавий бозорларга бўлинади 
Энди шу бозорларни ҳар бирини алоҳида кўриб чиқамиз. 
қимматли қоғозларнинг бирламчи бозори- бу қимматли қоғозлар эмиссиясини ва 
бирламчи жойлаштирилишини амалга ошириш, яъни қимматли қоғозларни эмитент ёки унинг 
вақили томонидан дастлабки сармоядорга сотиш бозоридир. 
Эмитент томонидан қимматли қоғозларни такрор чиқарилиши (масалан, устав фондини 
ошириш мақсадида) ёки иккиламчи эмиссияси ҳам бирламчи бозор доирасига киради. 
Бирламчи бозорнинг энг муҳим тавсифи, эмитентлар томонидан ахборотни ошкор 
этилишидир. Бунда эмитент ҳақида тўлиқ маълумот бериладиган эмиссия проспектини ёки 
қимматли қоғозларни муомилага чиқариш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишдан тортиб, 
то фонд бозори соҳасида назорат вазифаларини амалга оширувчи махсус давлат идораларига 
тақдим этиладиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ҳақидаги ҳисоботгача ошкор этилади. 
қимматли қоғозларнинг бирламчи сотилиши оммавий ахборот воситаларида эмитент тўғрисида 
маълумотни эълон қилган ҳолда қимматли қоғозларни харид қилишни очиқ таклиф этиш 
шаклида (исталган имкониятли сармоядор учун) ҳамда ёпиқ, обуна шаклида фақат тегишли 
давлат бошқарув идорасига маълум қилган қоида қимматли қоғозларни шахсларнинг чекланган 
доираси ўртасида жойлаштириш йули билан амалга оширилиши мумкин. 
қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори- бу илгари чиқарилган ва ҳеч бўлмаганда бир 
марта харид қилинган қимматли қоғозлар олди-сотдиси (муомаласи) амалга ошириладиган 
бозоридир. 
Унинг функцияси қимматли қоғозларнинг олди-сотдисини тезкорлик билан 
таъминлашдир. Бунда сотувчи ва харидорни учраштириш, буш капитални иқтисодиётни энг 
унумли соҳасига зудлик билан сафарбар қилиш, томонларнинг узаро манфаатларини 
таъминлаш иккиламчи бозорнинг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади. 
Иккиламчи бозорнинг асосий кўрсаткичларидан бири ликвидлик ҳисобланади. 
Юкори ликвидликка эга, яъни қиска вақт ичида жуда катта миқдордаги қимматли 
қоғозларни уларнинг курсини сезиларсиз ўзгариши шароитида кам харажат билан олди-сотдига 
жалб қила олишдир, Єки бошқача қилиб айтганда, бозорнинг ликвидлиги- бу маълум вақт 
оралиғида бозор нархларининг кам миқдорда ўзгариб тўргани ҳолда қимматли қоғозларнинг 
катта қисмини юқори суратда айланишини таъминлаш имкониятидир. 
Бирламчи ва иккиламчи бозорлар ўртасидаги узаро муносабат иқтисодий 
муносабатларнинг ривожланишига, фонд бозорининг шаклланишига, унинг «ёшига», 
шунингдек, муомилада бўлган қимматли қоғозлар хар хил турларининг таркибига боғлиқ. 
Масалан, иқтисодиёт нисбатан барқарор бўлган, қимматли қоғозлар бозорининг тарихи 
эса, бир неча юз йилларни қамраб олган ривожланган капиталистик мамлакатларда қимматли 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


48 
қоғозларнинг деярли барча турлари буйича иккиламчи савдо устун туради. Бирламчи бозордаги 
қимматли қоғозлар айланмаси ушбу мамлакатда иккиламчи бозор айланмасининг 5-10 фоизини 
ташкил этади ҳолос. Одатда кўпчилик ривожланган мамлакатлар фонд биржаларида қимматли 
қоғозларнинг бирламчи жойлаштирилиши амалга оширилмайди, шунинг учун у ерларда узоқ 
муомила муддатига эга бўлган қимматли қоғозлар баҳоланади. 
Оммавий хусусийлаштириш билан кузатиладиган бозор муносабатларини вужудга 
келтириш жараёнини кечираётган ва эндигина узини фонд бозорларини барпо этаётган 
мамлакатлар учун ислоҳотларнинг дастлабки босқичларида қимматли қоғозларнинг бирламчи 
бозори устун туради. 
Ўзбекистонда хам 90-йилларнинг ўрталарида бирламчи бозорнинг устуворлиги 
сезиларди, лекин кейинча бу нисбат узгара борди. 1995 йилда Республикада банк ва тижорат 
вексельларнинг иккиламчи бозори. 1996 йилдан бошлаб эса, Давлат киска муддатли 
облигацияларининг (ДҚМО) иккиламчи бозори, кучли тараққий эта бошлади ва уларнинг 
салмоғи бирмунча усиши кузатилди. 
а) Қимматли қоғозлар бозорининг уюшган ва уюшмаган турлари. 
қимматли қоғозларнинг уюшган бозори- қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши 
соҳаси бўлиб, унда қимматли қоғозлар операциялари ушбу битимлар иштирокчилари учун 
қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси томонидан белгиланган тадбирлар ва шартлар 
билан тартибга солинади. қимматли қоғозларнинг уюшмаган бозори бу қимматли қоғозларнинг 
муомалада бўлиши соҳаси бўлиб, унда қимматли қоғозлар билан операциялар савдо 
ташкилотчиларининг ушбу битим предмети ва унинг иштирокчиларига нисбатан қўйган 
талабларга риоя этилмаган ҳолда амалга оширилади. Бу шундай бозорки, унда битимлар тузиш, 
қимматли қоғозлар иштирокчиларга қуйиладиган талабларнинг қоидалари белгиланмаган, 
савдолар сотувчи ва харидорларнинг шахсий алоқаси орқали ихтиёрий равишда амалга 
оширилади. Мазкур бозорда тузилган битимлар ҳақидаги ахборот тизими мавжуд эмас. Бундан 
ташқари, битимлар иштирокчилари қандайдир мухофаза ва суғурта механизмларидан 
фойдаланилмаган ҳолда амалга оширилади. Битимлар махсус руйхатга олувчилар томонидан 
қонун билан белгиланган умумий тартибда расмийлаштирилади. Ушбу бозор «кўча», ёки 
«тартибсиз» бозор деб номланишга қарамай, у мутлақо чалкаш тартибсиз бозор эмас, агар 
товламачилик ҳоллари аниқланса тартибга солувчи давлат идораси тергов ишини олиб боради. 
Бундай бозорда сифатли қимматли қоғозлар кам, улар буйича ё дивидендлар олиш, ёки барча 
қуйилган маблағларни йўқотиш мумкин бўлган даромадли қимматли қоғозлар хам, шунингдек, 
эмитетлари мураккаб молиявий аҳволда қолган, ёки банкротлик ёқасида бўлган, яроқсиз деб 
номланувчи акциялар ҳам сотилиши мумкин. Узбекистон Республикасида уюшмаган бозорда 
янги барпо этилган, шунингдек, хусусийлаштирилган корхоналарнинг бирламчи ва иккиламчи 
эмиссиялари акциялари, банк хамда тижорат вексельлари сотилади ва харид қилинади. 
ХИФлар акцияларининг бевосита ХИФларнинг узлари томонидан амалга оширилган ёки 
Халқ банки бўлимлари орқали бирламчи сотилиши бундай бозорларга мисол бўла олади. 
б) Ўимматли ўоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари бозорлари. 
Ўимматли ўоғозларнинг биржа бозори бу ўимматли ўоғозлар билан фонд биржаси 
доирасида уюшган тарзда савдо ўилиш соҳасидир. 
Фонд биржаси (бу ҳаўда биз кейинги маърузаларимизда тўлиқ маълумот берамиз) 
ўимматли ўоғозлар билан фонд биржаси доирасида савдо қилиш учун шарт-шароитларни 
таъминловчи алоҳида муассаса бўлиб, унда савдо фақат ўимматли ўоғозлар бозорининг 
профессионал 
иштирокчилари 
брокер-воситачилар, 
маклерлар-даллоллар, 
дилерлар-
савдогарлар томонидан махсус қоидалар бўйича олиб борилади. 
Фонд биржасида энг яхши ўимматли ўоғозлар билан савдо қилинади. 
Булар «Тошкент» Республика фонд биржаси ва унинг вилоятлардаги 13 та бўлинмаси 
орқали амалга оширилади. 
Уларда, корпоратив ўимматли ўоғозлар, давлат қисқа муддатли облигациялари савдоси 
ташкил этилган. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


49 
Ўзбекистондаги акциялар бозорининг ўзига хос хусусияти шундаки, унинг катта қисмини 
давлат корхоналарининг хусусийлаштириш натижасида барпо этилган акциядорлик 
жамиятларининг қимматли қоғозларини бирламчи сотиш бўйича тузилган битимлар ташкил 
этади. 
Ўимматли ўоғозларнинг биржадан ташқари бозори – бу фонд биржасидан ташқарида 
ўимматли ўоғозлар билан савдо қилиш соҳасидир. 
Унда фонд биржасида сотувга қўйилмаган ўимматли ўоғозларнинг эркин савдоси 
дилерлар томонидан махсус телекоммуникация тармоқлари (телефон, телефакс, компьютер 
воситалари) ёрдамида амалга оширилади. Бу савдо воситачиларга фонд биржалари томонидан 
ўрнатилган юқори ставкали комиссион йиғимлардан қочишга шароит яратади. 
Биржадан ташқари уюшган бозорлар АҚШ ва Европа мамлакатларида яхши ривожланган, 
Ўзбекистонда бундай савдо 1998 йил 1 июндан бошлаб «Элсис-Савдо» биржадан ташқари 
электрон тизими орқали амалга ошрилиб келинмоқда. 
Ўимматли ўоғозлар билан бўладиган операцияларни тўла қамраб олувчи биржадан 
ташқари бозорни икки турга бўлиш мумкин. 
1. Стихияли бозорлар; 
2. Дилерлар бозори. 
Стихияли бозорда олди-сотди харидор билан сотувчиларнинг шахсий алоқаси орқали 
пала-партиш тарзда юзага келади. Унда олди-сотдининг тартиб-қоидаларига, қимматли 
қоғозлар ва иштирокчиларига нисбатан ҳеч қандай талаб қўйилмайди. Савдо сотиқ ихтиёрий 
равишда амалга оширилади. 
Дилерлар бозорида сотувчилар сотувга тушадиган қимматли қоғозларнинг нархини 
очиқдан-очиқ эълон қиладилар. Шу сабабли харидор билан сотувчи ўртасида тўғридан – тўғри 
очиқ рақобат юз бермайди. 
Ўз навбатида дилерлар бозорида қимматли қоғозларни таклиф қилишнинг қуйидаги 
хиллари асосида ҳам ташкил қилиш мумкин: 
- чекланган (масалан, нақд пулга сотиш учун бир нечта муайян жойни белгилаш); 
- тақсимланган (инвесторлар, қимматли қоғозлар, тўлов турлари бўйича бозор жойларидан 
тарқалган тармоқлар ташкил этиш); 
- узайтирилган (масалан, тижорат ёки жамғарма банкларнинг филиал тармоғида қимматли 
қоғозларнинг турли хилларини ҳар доим таклиф қилиш ташкил этилади). 
В) Ким ошди савдоси асосида ташкил этиладиган қимматли қоғозлар бозори. 
қимматли қоғозлар билан савдо қилиш технологияларининг барча турларини иккита катта 
гуруҳга бирлаштириш мумкин. 
Биринчи. Ким ошди савдоси бўйича савдо-сотиқ, бунга оддий ким ошди савдоси киради. 
Иккинчи. Голландча ким ошди савдоси ва қўшалоқ ким ошди савдоси 
Оддий ким ошди савдоси бунда фақат харидорлар мусобақалашади. Сотувчилар тўғридан-
тўғри рақобатлашмайди. Савдолар бошланишидан олдин харид қилиш учун ва сотиш учун 
буюртмалар йиғилади ва буюртмалар рўйхати (котировка варағи) тўлдирилади. Савдолар 
таклифлар рўйхатининг очиқча кетма-кетлик билан эълон қилиниши орқали амалга оширилади. 
Ҳар бир аниқ таклиф бўйича янги нархларнинг белгиланиши йўли билан харидорларнинг 
баҳслашуви очиқ кечади. 
Бошланғич нархни одатда сотувчи белгилайди. Сўнгги нарх бу харидорлар томонидан 
даъвогарлар рақобатлаша олмайдиган даражадаги очиқча таклиф этилган баҳодир. Оддий ким 
ошди савдоси собиқ СССРнинг барча биржаларида энг кўп тарқалган усули эди. 
1991 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳам бу оммабоп усул кенг тарқалди. «Тошкент» РФБда 
компьютердан фойдаланилган ҳолда бу усул қўлланилади. Бу усул савдо ўтказувчиларнинг 
барча иштирокчилари учун аниқ ва тушунарлидир. 
Голландча ким ошди савдоси. 
Савдоларни ўтказишни бу усулида харидорларни буюртмалари олдиндан жамланади, 
ундан кейин буюртмалар эмитент томонидан ёки унинг манфаатлари учун хизмат қилувчи 
воситачи томонидан сиртдан кўриб чиқилади. Ягона расмий нарх белгиланади. Ўзбекистонда 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


50 
бундай усул ДҚМО нинг бирламчи жойлаштирилиши бўйича ким ошди савдоларни ўтказишда 
қўлланилади. 
Бу усулда ким ошди савдоларини ўтказиш механизми қуйидагича: 
- Республика фонд биржаси томонидан харидорлар буюртмаларининг йиғилиши; 
- буюртмалар рўйхатини тузиш ва уни Молия вазирлигига тақдим этиш; 
- Молия вазирлиги томонидан амалга ошириладиган харидорларнинг сиртқи баҳслашуви 
ва нархнинг пастки чегарасини белгилаш; 
- буюртмаларни қондириш. 
Г) қимматли қоғозларнинг минтақавий, миллий ва халқаро бозорлари 
Катта худудларга эга бўлган мамлакатларда одатда, қимматли қоғозларнинг минтақавий 
ёки локал бозорлари шаклланади. Масалан, Ўзбекистонда қимматли қоғозлар билан савдо 
қилиниши қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва 12 вилоятдан иборат бўлган 
маъмурий – худудий тизимлардан иборат. 
қимматли қоғозларнинг миллий бозори деганда, фонд бойликлари билан давлат доирасида 
савдо қилиш соҳаси тушунилади. 
Бунда ҳар бир давлатнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинади. 
Қимматли қоғозларнинг халқаро бозори бу жаҳон миқиёсида қимматли қоғозлар билан 
савдо қилиш соҳасидир. Бунда қимматли қоғозлар билан савдо қилиш натижасида капитал бир 
мамлакатдан иккинчисига оқиб ўтади. 
Қимматли қоғозлар билан савдо қиладиган халқаро йирик марказлар пайдо бўлади. Бу 
масалаларни амалий машғулотлар вақтида батафсил ўрганамиз. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish