Ижобий психология, стресс бошқаруви – мактабларда


Машқда ишлатилиши мумкин бўлган шакллар расми. (чоп этиш учун)



Download 5,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/34
Sana23.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#161057
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
ijobiy stress psix

Машқда ишлатилиши мумкин бўлган шакллар расми. (чоп этиш учун) 


Мақтов ва илтифот билан улашиш 
 
Мазмуни: атрофимиздаги яхши фазилатларни эътиборга олиб, диққат-
эътиборимизни ён атрофимиздаги ижобий сифатларга қаратиш бизни 
кайфиятимизни руҳий жиҳатдан кўтаради. Бундан ташқари, бу машқ бизни 
атрофдаги ижобий нарсаларга ва бошқаларнинг яхши фазилатларига диққат 
қилишимиз учун онгимизни тарбиялашнинг ўзига хос усулларидан биридир. 
Ҳақиқий мақтовлар ижтимоий муносабатларни яхшилайди. Ҳар бир инсон 
самимий, меҳр билан қилинган мақтов сўзларини яхши кўради. Яна биров сизга 
эътибор қилишини, сизни қадрлашини билиш одамда ижобий ҳисларни уйғотади. 
Мақтов қилишда маҳоратли бўлиш муносабатларингизни яхшилайди ва 
атрофингиздаги одамлар сизнинг ёнингизда кўпроқ бўлишга интилишади. 
Ниҳоят, мақтовлар ижобийликни кучайтиради. Улар нафақат бошқаларга 
ижобий таъсир кўрсатиш билан чекланиб қолмай, атрофимизда янада ижобий ва 
бахтиёр муҳитни яратиб беради. 
 
Керакли вақт: 15-20 дақиқа 
 
Керакли материаллар: ёпишқоқ қоғоз бўлаклари ёки олдиндан чоп этилган 
хушмуомалалик стикерлари (илова қилинадиган). Ҳар бир ўқувчи тахминан 5-6 
киши учун мақтовлар ёки меҳрибонлик сўзларини ёзишлари мумкин. 
 
Кўрсатма: Ушбу машқни бошлашдан олдин, синфни 5-6 кишилик 
гуруҳчаларга бўлиб олиш керак. Ҳар бир ўқувчига синфда 5-6 та ўқувчи 
бириктирилади, улар айнан ўша ўқувчиларга ёзишади. Бунинг учун барча 
ўқувчилар тенг миқдорда қоғоз бўлакларини олишларига ишонч ҳосил қилинг. 
Буни ўқувчилар ҳар бир кишига ўзлари истаганларича ёки сиз танлаган усулда 
билан мақтов хатлари ёзишлари мумкин, чунки ҳар бир киши тенг миқдорда 
мақтов хатларини олади. 
Ҳар бир ўқувчи учун хайриҳохлик эслатмаларини чоп этиш вақтни тежаши 
мумкин. Бир ўқувчига бир варақни чоп этинг ва қайдларни бир-биридан ажратиб 
олинг. 
Бир-бирингизга хушмуомалалик ила гапиришга ёки хушмуомалалик билан 
гапириш орқали яхшилик қилишга интилинг. Баъзи ўқувчиларга буни бир кун 
олдин айтиб беришларини ва ўз синфдошлари ҳақида қандай яхши нарсалар 
гапиришлари мумкинлигини сўрашларига ёрдам бериш мумкин. 
Машқни бошлаш учун ҳар бир ўқувчига 5-6 та стикерлар ёки олдиндан 
ёзилган меҳрибонлик сўзлари берилиши керак. Ўқувчилар айнан кимларга бу 
меҳрибонлик сўзларини беришларини аниқлаб беринг (ёзиб қўйинг) ва уларга ҳар 
бир кишининг исмини ёзиб олишларини илтимос қилинг. 
Ўқувчиларга улар истаган сўз ёки ҳақиқий илтифот ёзишлари 
мумкинлигини айтинг. Илтифотлар ёзиш учун 10 дақиқагача ўқувчиларга вақт 
беринг. Ўқувчилар топшириқни бажараётган пайтларида, ўқитувчи хона бўйлаб 
юриб, ўқувчиларни машқни қандай бажараётганини кузатиши мумкин. Агар 


ўқувчиларга мақтов сўзларини топиш қийин бўлаётган бўлса, уларни “Сиз ҳар 
доим дарсга тайёрсиз” каби оддий бир нарса ёзиб беришга ундаш ёки “Мен сизни 
дўстона муносабатингиз ва танаффусда жилмайиб қўйганингиз учун 
миннатдорман” каби илтифотлар ҳам ёзиш мумкинлигини айтиш керак. Энг 
муҳими, бу сўзларнинг самимий ва ҳақиқий бўлишидир. 
Бироз вақтдан кейин барча ўқувчилар ўз сўзларини ёзиб бўлгач, уларни 
кимга аталганлигига қараб талабанинг столига қўйишларини айтинг. Барча 
ўқувчилар олган ёзувларини ўқиш учун 5 дақиқагача кутинг. 
Ниҳоят қисқа мунозара билан машқни тамомланг. Ўқувчилардан улар бу 
мақтовларни ёзган пайтларида ва қабул қилиб, ўқиган пайтларида ўзларини 
қандай ҳис этишганини бошқа ўқувчилар билан ўртоқлашишсин. 

Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish