Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш
ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази
ИЖОБИЙ ПСИХОЛОГИЯ, СТРЕСС
БОШҚАРУВИ – МАКТАБЛАРДА
ПСИХОЛОГИК ФАРОВОНЛИК
ЙЎЛИДА
Умумтаълим муассасалари ўқувчилари
ўртасида зўравонликнинг олдини олишга
қаратилган психолог ва педагоглар учун
ўқув-услубий
дастур
Лори Вульф
Миннесота, АҚШ, Анока-Рамси коллежи Психология кафедраси профессори,
Халқаро Фулбрайт лойиҳаси олимаси
Тошкент – 2019
Умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида зўравонлик ҳолатларини олдини
олишга қаратилган психолог ва педагоглар учун мўлжалланган
ўқув-услубий дастур ҳақида
Ушбу ўқув-услубий дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси халқ
таълими тизимини
2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-5712-сон
Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини
2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича
“Йўл харитаси”нинг 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган
бўлиб, умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида зўравонликнинг олдини
олишга қаратилган ўқув-услубий қўлланмадир.
Мазкур дастур АҚШнинг Миннесота штати,
Анока-Рамси коллежи
Психология кафедраси профессори, Халқаро Фулбрайт лойиҳаси олимаси Лори
Вульф томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими
вазирлиги, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва
психологик-педагогик
Республика ташхис маркази мутахассислари ва миллий психолог олимлар
жамоаси томонидан ижтимоий-маданий жиҳатдан мослаштирилган. Ўқув-услубий
дастур ва ундаги назариялар, тавсиялар ва машғулотлар
профессор Лори Вульф
иштирокида Тошкент шаҳрида 4 та мактабда муваффақиятли синовдан ўтказилди.
Шунингдек, профессор Лори Вульф томонидан 14 та ҳудуд (Тошкент шаҳри,
вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси)ларда методист-психолог ва мактаб
психологлари учун “Ижобий психология, стресс бошқаруви –
мактабларда
психологик фаровонлик йўлида” мавзусида тренерлик фаолиятига қаратилган бир
кунлик ўқув-тренинглар олиб борилди.
Қўлланмани яратиш ва уни умумтаълим муассасалари амалиётига тадбиқ
этишдан асосий мақсад ўқувчилар ўртасида ўзига ва ўзгаларга зарар етказувчи бир
қатор девиант хулқ-атвор кўринишлари, айниқса зўравонликни олдини олиш
ҳамда бартараф этишдир.
Умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида зўравонликнинг олдини
олишга қаратилган мазкур ўқув-услубий дастурдан
психолог ва педагоглар дарс
жараёнида таълим-тарбия сифатини яхшилаш, ўқувчиларнинг ҳар томонлама
фаоллигини ошириш, мактаб ва синф жамоасида ижобий ижтимоий иқлимни
яратиш мақсадида фойдаланишлари мумкин. Мазкур дастур ёрдамида
таълим ва
тарбия жараёнида бойитувчи педагогик-психологик технология сифатида
фойдаланиш самара беради.