Ижобий психология, стресс бошқаруви – мактабларда


Релаксацияга йўналтирилган тасаввурлар – қисқа вариант



Download 5,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/34
Sana23.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#161057
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34
Bog'liq
ijobiy stress psix

 
Релаксацияга йўналтирилган тасаввурлар – қисқа вариант 
 
Мақсад: Релаксацияга йўналтирилган тасаввур бу онг билан боғланган 
холда релаксацияни фаоллаштиришдир. Бу машқ аниқ бир суръат, ҳолат ёки 
ҳиссиётга йўналтирилган тарзда ишлашни назарда тутади. Масалан, бирорта дам 
олдирадиган саҳнани, табиат манзарасини тасаввур қилиш орқали. Ақлингиз ва 
танангиз ўзини бу дам олиш жойида бўлгандек тутади. Ушбу дам олдирувчи 
тасаввурлар стресс таъсирини камайтиради ва тинчлик ва хотиржамлик ҳиссини 
пайдо қилади. Йўналтирилган тасаввур спортчилар, мусиқачилар, ишбилармон 
кишиларнинг иш фаолиятини яхшилашда қўл келади.
 
Керакли вақт: 5 дақиқа 
 
Керакли материаллар: булутлар устида сузиш матни (қисқа вариант) 
 
БУЛУТ РЕЛАКСАЦИЯСИ – ҚИСҚА МАТН 
Сиз ҳаёлингизда тасвирни яратишни бошланг. Тасаввур қилинг, сиз оппоқ 
ва юмшоқ булутда учмоқчисиз... 


Тагингиздаги жойни бора-бора юмшоқ бўлиб бораётганини ҳис қилинг, 
худди булутга ўхшаш, булут кўтарилиб бораётганини ва сизни химоя 
қилаётганини сезинг ва шу булутда аста суза бошланг... 
Бироз кўпроқ кўтарилиб, эҳтиёткорлик билан сизни олиб кетсин. Куёшли 
осмонга сузиб бораркансиз, атрофингиздаги деворларни ва шифтни йўқолиб 
бораётганлигини кўринг. Булутларда сузиб боринг. 
Тагингиздаги булутни ҳис қилинг, жуда ҳам юмшоқ, лекин сизни ушлаб 
турибди. Сизни бутун танангизни ўраб турувчи булутни ҳис қилинг. 
Булут қандайлигини ҳис қилинг. Бу озгина совуқроқ ва захроқ бўлиши 
мумкин, баъмисоли туман каби. Сизнинг танангиз иссиқ, қулайгина, худди 
булутга шўнғиб кетаётгандек. Бу жуда ҳам ажойиб ҳиссиётдир. 
Ўзингизга бир сурат тасаввур қилинг. Сиз ердан озгина баландликда 
сузишингиз мумкин. Сиз хоҳлаган жойингизда сузишингиз мумкин. Сизнинг 
тепангизда бўлган осмон ёрқин кўк рангда, қуёшли ва жозибали. Сиз учун иссиқ 
ва қулай, пастга томон порлаган қуёш нурлари билан исиниб олгансиз. 
Осмонда яна бошқа булутлар ҳам бор, улар аста-секин сузишяпти. 
Кўряпсизми, улар олдингиздан ўтиб кетишяпти, анча баландроқда ҳам худди 
шундай – сузиб юришибди. 
Сизнинг булутингиз хоҳлаган жойингизда, сиз танлаган жойингизда сузади. 
Агар сизга баландлик ёқса, сиз ўзингизнинг булутингизга баландга чиқишига 
имкон беришингиз мумкин. Бу жуда ҳам хавфсиз. Жудам ҳам тинчлантиради ва 
дам олдиради. Сиз осмонда учиб жуда ҳам тинчландингиз. Юмшоқ булут 
томонидан мустаҳкам қўллаб-қувватлангансиз. Булутлар оғушида ўраб 
олингансиз. 
Яна нима кўряпсиз? Эҳтимол, баъзи дарахтлар, уларнинг нозик барглари 
шабодада шитирлаётгандир? Сиз тепадан уйни кўришингиз мумкин, йўлларни, 
тепаликларни кўришингиз мумкин. Кушларнинг чуғурлашларини ва у дарахтнинг 
шохларидан бу дарахтнинг шохларига ўтишини кузатишингиз мумкин.
Ушбу ҳайратланарли нуқтадан сиз атрофингиздаги ҳар бир нарсаларни ва 
узоқ масофаларни кўришингиз мумкин. Уфқ сизнинг атрофингиздан узоқларга 
ястаниб боради. 
Булутда мулойимлик билан сузиб юрганингиздек ҳаракатни ҳис қила олинг, 
сиз ўзингизни жуда қулай ҳис қиласиз, сизга жуда қулай... 
(Пауза) 


Булутда сузиб юраркансиз, атрофингиздаги диққатга сазовор жойларни 
томоша қилинг. Бу ерда ҳаво жуда ҳам тоза. 
Гўзал осмонга қаранг!.. Сиздан доим устун бўлган булутлар ҳозир жуда ҳам 
яқин. Баъзилари жуда яқин, ҳатто уларга тегишингиз мумкин. 
Булутда сузишда давом этаркансиз, сиз ўзингиз хоҳлаган ҳолда янада 
юқорига кўтарила оласиз. 
Атрофингиздаги булутларга боқинг, сиз ҳатто баъзи булутларга 
яқингинасидан қарашга ҳам қодирсиз. Булутларнинг ерга тушиб турган сояларга 
қаранг. Ердаги булут сояларининг қандай қилиб сузиб кетаётганлигини кўринг... 
Булутда сузиб юриб, атрофингиздаги диққатга сазовор жойларни томоша 
қилинг. Бу ерда ҳаво жуда ҳам тоза. 
Булутда сузаётиб, бу гўзал манзарадан завқланинг. Сиз ўзингизни 
булутингизда бошқа булутга жуда ҳам яқинсиз. Агар қўлингиздан келса, унга 
тегишингиз ҳам мумкин. Бу нимага ўхшаши мумкин?.. Булутлардан 
кўтарилаётганда яноқларингиз олдидаги булутларни ҳис қилинг. Қуёш шунчалик 
порлайдики, кўз олдингизда оппоқ нурларни кўрасиз 
Тасаввур қилнг, қаерга сузишни истасангиз ҳам булут сизни ўша ерга олиб 
боради. 
Балки, сиз тоғ бўйлаб сузмоқчидирсиз, уларнинг сирпанчиқ бўлган 
чўққилари бўйлаб сирпанмоқчидирсиз... 
Балки, сиз океан соҳиллари бўйлаб тўлқинлар соҳил бўйлаб урилишини 
томоша қилиб сузмоқчидирсиз... 
Балки, сиз шаҳар бўйлаб сузмоқчидирсиз? Машиналар узра эсиб... 
Сиз хоҳлаган жойингизга саёҳат қилишингиз мумкин. Сиз ўрмонларга 
боришингиз мумкин, қишлоқ жойларни, хатто ўзингизни уйингизни ҳам 
кўришингиз мумкин...
(узун пауза) 
Атрофингиздаги чиройдан баҳраманд бўлинг. Булутда сузаётганизгиздан 
завқланинг. Сиз жуда ҳам дам олдингиз, жуда ҳам тинчллангансиз. 
(пауза) 
Энди бошлаган вақтингизга қайтиш вақти келди. Булутингиз сизни бу ерга 
олиб қайтсин. Булутингиз осмонда сузаётганини, сизни қаерда бошлаган 
бўлсангиз, ўша ерга олиб келётганини ҳис қилинг. Булутингиз сизни майингина 


пастга, ерга олиб тушсин. Қаерда бўлсангиз ўша ерга, визуализацияни бошлаган 
пайтингизга қайтинг. Булут сиз турган жой билан улансин. Булут секинлик билан 
йўқ бўлиб кетишини ҳис қилинг, ҳақиқий жойингиз қаттиклашиб бораётганиниис 
қилинг.
Энди атрофингизга эътибор беринг. Ҳақиқатга секинлик билан қайтиб 
келинг. Атрофингизни сезинг. Атрофингиздаги овозларни ҳис қилинг. Аста-секин 
эътиборлироқ бўлинг. Яна бир неча вақт дам олиб туринг лекин, кўзинизни очиб 
атрофларингизга қараб чиқинг.қ 
Қўлларингиз ва оёқларингиздаги бармоғларингизни қимирлатинг, бутун 
танангиз уйғонишини ҳис қилинг. Елкаларингизни босиб кўринг, қўллар ва 
оёқларни чўзиб кўринг. Бошингизни қимирлатинг. Агар сиз тайёр бўлсангиз, ўз 
жойингизга қайтишингиз мумкин, булутларда сузгандан кейин ўзингизни тетик 
ҳис қилишингиз мумкин. 

Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish